Фарзанд асраб олиш

Савол: Фарзандсиз бир аёлман. Бола асраб олишни истайман. Динда бу ҳақида нима дейилган?

Жавоб: Асраб олинган фарзанд улғайгач, эркак бўлса, сизга, қиз бўлса эрингизга бегона бўлади. Бегона киши билан ёлғиз қолмоқ эса жоиз эмас. Шунинг учун фарзанд асраб олаётганда қариндошларингиздан бирининг ўғлини ёки эрингизнинг қариндошларидан бирининг қизини асраб олсангиз муаммо бўлмайди. Ёки асраб олган ўғил фарзанд опа-сингилларингиздан бирини ё ака-укаларингизнинг аёлларидан бирини эмадиган бўлса, сизнинг жиянингиз бўлгани учун бегона ҳисобланмайди. Қиз фарзанд олганда ҳам эрингизнинг опа-сингилларидан бири ёки ака-укаларининг аёлларидан бири эмизса, унга ҳам жиян бўлиб, бегона ҳисобланмайди.

Савол: Асраб олинган фарзандга мерос бериладими?

Жавоб: Асраб олинган фарзанд дин бўйича меросхўр бўлолмайди. Фақат соғлигингизда молингизнинг бир қисмини ёки барини ҳадя этишнинг ҳеч зарари йўқ.

Батафсил


Ажралиш ва никоҳни бузадиган нарсалар

Савол: Ажралиш ҳақида динимизда нималар дейилган?

Жавоб: Ажрашиш учун ишлатиладиган гапларни эр киши, аёлига айтиши билан талоқ, яъни ажрашиш содир бўлади.

1) Ажрашиш учун ишлатиладиган ифодалар икки хил бўлади: очиқ ва кинояли сўзлар.

“Сен мендан озодсан”, “Мен сени қўйвордим” каби ифодалар очиқ сўзлардир. Бундай гапларни ҳазиллашиб ёки адашиб айтганда, маъносини билмаса ҳам, никоҳдан бир ришта узилади, яъни жуфтидан ажрашган бўлади.

“Сени ташлаб кетдим, сени тарк этдим” деган гаплар ҳам очиқ сўз деб қабул қилинади. Бир ёки икки марта мана шундай очиқ ифодалар билан ажрашишга, яъни ортга қайтариш мумкин бўлган ажрашишга талоқи рижъий дейилади. Лекин уч ҳақдан бири кетган бўлади. Бир одам ушбу ифодалардан хоҳлаганини бир марта айтиб, кейин пушаймон бўлса, эски никоҳига қайтиш нияти билан аёлининг қўлидан ушласа ёки ўпса, қайта никоҳ ўқимасдан икки боғ билан никоҳлари давом этади.

Батафсил


Уйланадиган йигитларга маслаҳатлар

Савол: Уйланадиган йигитларга қандай маслаҳатлар берасиз?

Жавоб: Қуйида ёзилганларга риоя қилган йигитлар бахтли бўлади:

1. Аёлига нисбатан ҳар доим гўзал ахлоқда бўлиш лозим. Аллоҳу таоло гўзал ахлоқлиларни севади, ахлоқсизларни севмайди. Аёлини ранжитиш ҳаромдир. У билан ҳар доим юмшоқ муомалада бўлиш керак. Уйга келгач, салом бериб, аҳволини сўраш, ҳазиллашиб қўйиш лозим. Аёли билан турли ўйинлар ўйнаш савобдир. Ташвишини, душманларини, қарзларини гапириб уни сиқмаслик керак. Ғамгин бўлса, уни жуда севишини айтиб, аҳволини билиш, ширин гаплар гапириш лозим.

Ҳадиси шарифда Мусулмонларнинг энг яхшиси ва фойдалиси аёлига энг яхши муомалада ҳамда фойдали бўлганидир деб марҳамат қилинди. (Насоий)

Батафсил


Турмушга чиқадиган қизларга маслаҳатлар

Савол: Турмушга чиқадиган қизларга қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб: Эркак учун ҳам, аёл учун ҳам яхши муомалада бўлиш фидокорлик ва сабр талаб этади. “Кулфатсиз неъмат бўлмайди” дейилган.

Яхши муносабатда бўлиш учун ташвишларга чидаш, ҳамма вақт ўзини ҳақ деб ҳиобламаслик керак. Мен ҳақман дейиш, орага совуқчилик тушишига олиб келади.

Мусулмон ва тажрибали бир онанинг бир неча асрлар аввал қизига берган ўгити:

Батафсил


Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари

Савол: Фарзанднинг ота-она устида қандай ҳақлари бор?

Жавоб: Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари қуйида келтирилган:

1. Келажакда фарзандни онаси учун мазах қилмасликлари, ёмонламасликлари учун фарзандига она бўладиган қизни яхши ердан танлаш керак. Солиҳа эканлигига эътибор бериш лозим.

2. Фарзандига чиройли исм қўйиш. Ҳадиси шарифда Фарзандига чиройли исм бериш, фарзанднинг ота-она устидаги ҳақларидан бири деб марҳамат қилинди. (Байҳақий)

Батафсил


Аёлнинг эри устидаги ҳақлари

            Савол: Аёл билан яхши муносабатда бўлишнинг йўли нимада?

Жавоб: Аёлининг гўзал ахлоқли бўлишини истаган эр, аввал ўзи гўзал ахлоқли бўлиши керак. Қуръони каримда инсонга келадиган мусибатлар қилган гуноҳлари сабабли эканлиги билдирилган. Шундай экан, динимизнинг амр ва тақиқларига риоя этган киши, аёли билан яхши муносабатда бўлади.

Алиййул Хавас ҳазратларидан аёли аразлаб қолганди. Эрига норозилигини кўрсатиш учун алоҳида чойнак-пиёла қўллана бошлади. Бир куни Алиййул Хавас ҳазратлари янглишиб, аёлининг чойнагидан чой ичганида аёли бу чойнакни синдирди. Ҳазрат ҳатто “Нега чойнакни синдирдинг?” демаган, ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутганди.

Батафсил


Эрнинг аёли устидаги ҳақлари

Савол: Эрнинг аёли устида қандай ҳақлари бор?

Жавоб: Эрнинг аёли устида ҳақлари кўп. Аёл эри билан яхши муомалада бўлиш керак. Ҳадиси шарифда Аёлнинг жиҳоди бу – эри билан яхши муомалада бўлишдир деб марҳамат қилинди. (Табароний)

Бир аёл эрини чиройли кутиб олар, ширин гаплар гапириб кайфиятини кўтаришга ҳаракат қиларди. Пайғамбар жанобимиз аёлнинг бу ҳаракатларини билиб Аёлингга салом сўзла, ярим шаҳид савобига қовушганини хабар бер! деб марҳамат қилдилар. (Ширъа)

Батафсил


Ота-онанинг гапига кирмай турмуш қуриш

Савол: Бир қизнинг солиҳ ота-онасининг гапига кирмай, севган кишиси билан турмуш қуриши жоизми? Ота-онанинг фарзанди устида қандай ҳақлари бор?

Жавоб: Имом Насафий ҳазратлари билдиради: Ота-онанинг фарзандлари устида саксон ҳақи бор. Ҳадиси шарифда Ота-онасини динга мос хизматлари билан рози қилган, Аллоҳу таолони рози қилган бўлади. Уларни ғазаблантирган, Аллоҳу таолони ғазаблантирган бўлади деб марҳамат қилинди. (Ибн Нажжор)

Ҳасан Басрий ҳазратлари Каъбани тавоф этаётганида елкасига бир юк ортиб олган бирини кўриб деди:

- Нимага юк кўтариб олиб, тавоф этяпсан?

Батафсил


Қайнота ва қайнона

Савол: Қайнота ва қайнонага “ота-она” дейиш жоизми?

Жавоб: Қайнота-қайнонага “ота-она” дейиш ақлга тўғри келмайдигандек туюлса ҳам, аждодларимиз уларга ҳурмат маъносида “ота-она” деганлар.

Бақара сурасининг 133-ояти каримасида Яқуб алайҳиссаломга Отанг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқ деб буюрилган. Маълумки, Яқуб алайҳиссалом Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли. Исмоил алайҳиссалом амакиси, Иброҳим алайҳиссалом эса бобосидир.

Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси Торуҳ бўлгани ҳолда амакиси ва ўгай отаси Азар учун Қуръони каримда Иброҳимнинг отаси ифодаси келган. (Анъам, 74)

 

Батафсил


Аёл-эркак ва она

Савол: Оят ва ҳадисларда она ҳақининг аҳамияти катта эканлиги, шу жиҳатдан аёлнинг эркакдан устун эканлиги айтилади. Устунлигининг жинси билан алоқаси борми?

Жавоб: Динимизда ирқ, ранг ва жинс устунлиги йўқ. Устунлик тақвога, Аллоҳ олдидаги даражасига кўрадир. Мусулмон бўлган ҳабаш аёл, мусулмон бўлмаган оқ рангли бир қиролдан устундир. Ҳатто қиёслаб ҳам бўлмайди. Бири абадий Жаннатлик, наригиси эса абадий Жаҳаннамликдир.

Она ҳақи аҳамиятлидир. Онага ҳурмат ва хизмат отадан аввал келади. Бири савол берди:

- Ё Расулуллоҳ, инсонлар орасида яхшилик қилишимга энг лойиқ бўлган ким?

Батафсил