Турмуш ўртоғини рашк қилиш
Савол: Эр-хотиндан бирининг турмуш ўртоғини рашк қилишининг зарари борми?
Жавоб: Баъзи давраларда рашк қилишни айб, қолоқлик каби кўрсатишга уринадилар. Ҳамиятли бўлмоқ, яъни номусини ҳимоя этиш учун одоб доирасининг ичида рашк қилиш динимизнинг амридир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Аллоҳу таолодан ҳамиятлиси йўқ ва бунинг учун фаҳшни тақиқлаган.” (Бухорий)
“Номус ғайрати имондан, аёл-эркак бир ерда ўйин-кулгу қилишлари мунофиқликдандир.” (Дайламий)
Номусини қизғанмаганга даюс дейилади. Даюслар учун ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло Жаннатни яратгач “Хасис сенга киролмайди, даюс сенинг ҳидингни ҳам ҳидлолмайди” деб буюрди” деб айтилган. (Дайламий)
“Ичкилик ичганга, ота-онасига осий бўлганга ва даюсга Жаннатга кириш ҳаромдир.” (И.Аҳмад)
Бу катта гуноҳларни ишлаганларнинг зарра қадар имони бўлса ҳам, гуноҳларининг жазосини тортгандан кейин Жаннатга киради. Фақат гуноҳлар инсонни куфрга етаклагани учун бу гуноҳларга давом этиш фалокатларга сабаб бўлади. Бир он аввал бўлса ҳам тавба этиб, гуноҳлардан қутулиш керак. Тавба этган ҳеч гуноҳ ишламагандек бўлади. Эр-хотин бир-бирини рашк этиши нормал ҳолатдир. Фақат рашк қилишда чегарадан чиқмаслик керак. “Аллоҳу таоло рашкни аёлларга ва жиҳодни эркакларга юклади. Қайси аёл бу амрга имон этиб, сабр қилса, шаҳид бўлган мужоҳиддек савобга эришади” ҳадиси шарифида ҳам аёлларнинг сабр этишига ишорат этилмоқда. Аёл ҳам рашк қилади, ҳам бунга чидайди. Бу буюк фидокорлик эркакларнинг жиҳодига тенглаштирилган.
Савол: Ҳамиятли бўлиш билан, қизғаниш билан ҳасад этиш орасидаги нима фарқ бор?
Жавоб: Ҳасад яхши кўрмаслик деганидир. Яъни Аллоҳу таолонинг бир кишига аберган неъматини ундан кетишини исташ деганидир. Ундан кетишини истамай, ўзида ҳам бўлишини исташ ҳасад бўлмайди. Бунга ҳавас қилиш дейилади. Ҳавас қилиш гўзал фазилатдир. Исломиятнинг аҳкомига, яъни фарзларни бажаришга ва ҳаромлардан сақланишга риоя қилган солиҳ кимсага ҳавас қилиш вожибдир. Дунё неъматлари учун ҳавас қилиш танзиҳан макруҳдир. Бирида бўлган ёмон, зарарли нарсаларнинг кетишини исташ ғайрат бўлади. Ғайрат кўрсатганга ҳамият дейилади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:
“Мўмин киши ҳамиятли бўлади. Аллоҳу таоло эса ундан ҳам ҳамиятлидир.” (Муслим)
“Номус ғайрати имондандир.” (Дайламий)
Аллоҳу таолонинг ғайрат этиши қулининг ёмон, жирканч нарса қилишига рози бўлмаслигидир. Инсоннинг Аллоҳу таолога ғайрат этиши, ҳаром ишлашни истамаслик билан бўлади.