Фарзанднинг савоб ва гуноҳлари

Савол: Фарзанднинг қилган савоблари ота-онасига ҳам ёзилар экан. Гуноҳлари ҳам ёзиладими? Қобил содир қилган гуноҳлари отаси Одам алайҳиссаломга ҳам ёзилганми?

Жавоб: Ҳа, боланинг қилган савоб ишлари мусулмон ота-онасига ҳам ёзилади. Гуноҳ қилишни ўргатган ота-онага фарзанд қилган гуноҳлар ҳам ёзилади. Агар болага ибодат ўргатилган бўлса, бунинг савоби ота-онасига ёзилади. Ҳадиси шарифда “Бир мусулмоннинг фарзанди ибодат қилса, қозонган савобича отасига ҳам берилади. Киши боласига гуноҳ ўргатса, бу бола қанчалик гуноҳ қилса, ўргатган отасига ҳам шунча гуноҳ ёзилади” дейилган. (Саодати абадия)

Батафсил


Фарзанд қандай тарбияланади?

Савол: Фарзандни қандай тарбия қилиш керак?

Жавоб: Фарзанд ота-онанинг қўлидаги омонатдир. Болаларнинг соф қалблари худди жавоҳирдек бебаҳо бўлиб, уни шамдай хоҳлаган шаклга солиш мумкин. Ёшлигида ҳали ҳеч қандай шаклга кирмаган бўлади. Ҳеч нарса экилмаган бокир тупроқ каби бўлиб, нима экилса, шунинг ҳосилини олинади. Шу боис “Дарахт ёшлигида эгилади” дейилган. Шунингдек, бола қайси томонга йўналтирилса, шу томонга кетади. Агар яхши томонга майл қилдирилиб, ўргатилса, яхшилик қилувчи инсон бўлиб вояга етади. 

Батафсил


Нафақа нима?

Савол: Нафақа дегани нима? Унга нималар киради?

Жавоб: "Нафақа - одамнинг яшаши учун зарур нарсалар бўлиб, бунга "ҳавойижи аслия" дейилади. Унга егулик-ичгулик, кийим-кечак ва уй-жой киради. Яъни озиқ-овқат, уй ижара ҳақи, кийим ва уй ашёлари харажати нафақадандир. Бу харажатлар замонга, ҳолатга, урф-одатга қараб ўзгариб туради." (Ниқоя) 

Хотинга нафақа

Савол: Хотинга нафақа бериш эр киши зиммасига қачон фарз бўлади? Хотини бой бўлса ҳам барибир эри нафақа бериши керакми?

Жавоб: Ҳа, хотини бой бўлса ҳам, унинг нафақасини бериш эрнинг зиммасидаги фарздир. Нафақа, никоҳ ўқилиши билан эрга фарз бўлади.

Батафсил


Ҳурмати мусоҳара нима?

Савол: Ҳурмати мусоҳара дегани нима ва бунинг натижаси қандай бўлади?

Жавоб: Ҳар қандай бир аёл билан зино қилиш ёки у аёлнинг баданидан хоҳлаган бир жойига шаҳват билан тегиниш, унутиб ёки янглишиб ушласа ҳам Ҳанафий ва Ханбалий мазҳабларида "ҳурмати мусоҳара"га сабаб бўлади. Энди шу аёлнинг насаб ва сут орқали бўлган онаси ва қизлари билан у эркакнинг уйланиши, аёлнинг ҳам эркакнинг ўғли ва отаси билан турмуш қуриши абадий ҳаром бўлади.

Савол: Ҳурмати мусоҳара фақат шаҳват билан тегинганда ҳосил бўладими?

Жавоб: Ҳа, эркак ёки аёл бирбирига шаҳват билан тегсалар, ҳурмати мусоҳара ҳосил бўлади.

Батафсил


Хотинларнинг ишлаши

Савол: Аёлларнинг турли соҳаларда ишлашининг зарари борми?

Жавоб: Динимизда хотин киши пул топиш дардидан озод этилган. У югуриб-елиб пул топишга, бунинг учун беш вақт намозини оқсатишга, бошини-қўлини очиб, бегона эркаклар орасига аралашиб, гуноҳ ишлашга мажбур эмас. Ҳамма нарсани унинг олдигача олиб келиб қўйиш вазифаси эрига юклатилган. Динимиз аёлга мана шундай баланд ўрин ва қиймат берган.

Мусулмон хотин тижорат, фан, саноат ва деҳқончилик билан шуғулланишга мажбур бўлмаса ҳам булар билан банд бўлиб, ишлаб пул топиши гуноҳ эмас. Ўз истаги билан ишлаши мумкин. Лекин иш жараёнида ҳаромлардан тийилиши шарт. Ҳаром аралаштириб ибодат қилинмайди. Масалан, фарз бўлган ҳаж сафарига хотин киши маҳрамсиз бора олмайди.

Батафсил


Қайнона-келин муаммоси

Савол: Бир фарзандли, оилали эркакман. Аёлим ўранган ва намозларини ўқийди. Лекин ота-онам аёлимни ёқтирмайди, доим уни ҳақорат қилишади. Мен ҳам аёлимга ота-онам билан яхши муомалада бўл, дейман. Ота-онамни ранжиган ҳолда кўрсам, аччиқланиб, аёлимни ураман. Охир-оқибат, аёлимни ота-онасиникига олиб бориб ташладим. Менга нима қилишни тавсия қиласиз?

Жавоб: Ўранган ва намозларини ўқийдиган аёл улуғ неъматдир. Неъматнинг қийматини билмасангиз қўлингиздан кетади.

Қайнона-келин муаммоси янгилик эмас. Ўзингиз алоҳида яшашингиз бунга чора бўлиши мумкин. Агар қайнона-келиннинг жанжаллари тинмаса, уларни бир-бири билан кўриштирмаган маъқул.

Ота-онам хоҳлаяпти деб аёлга қўл кўтарилмайди, ажрашилмайди. Қилган ишингиз жуда ёмон ва нотўғри.

Батафсил


Маҳр нима?

Савол: Маҳр нима? Динимизда унинг ўрни қандай?

Жавоб: Маҳр йигитнинг уйланаётган қизга бериши керак бўлган олтин, мол-мулк ёки манфаатдир. Маҳрнинг албатта олтин бўлиши шарт эмас. Ҳар қандай мол [уй, квартира, боғ, автомобиль, фабрика] ёки бир манфаат ҳам бўлиши мумкин. Тул (бева) аёлга уйланган эркак ҳам маҳр беради.

Маҳрни келишмасдан ўқилган никоҳ ҳам саҳиҳ. Лекин ундай қазиятда, уйлангандан кейин эркакнинг аёлига маҳр-и мисл бериши керак.

Бир қиз ёки аёл турмуш қураётганда “Менинг никоҳим маҳрсиз бўлсин” деб айтолмайди. Бир маҳрни келишиб оладилар. Бу маҳр аёлнинг ҳаққи бўлганидан кейин буни олмасдан эрига ҳадя қилиши мумкин. Бу жуда катта савоб.

Батафсил


Тўйдан олдин кўришиш

Савол: Мусулмон йигит билан қизнинг тўйдан олдинги кўришишлари қандай бўлиши керак? Нималарни гаплашиб, нималарни сўраб, келишиб олишлари керак? Ёнларида бошқа одамнинг бўлиши керакми?

Жавоб: Тўйдан аввал ёшларнинг бир-бирларини камида бир марта кўришлари динимизда суннат бўлиб ҳисобланади. Чимилдиқда кўришиш кейинчалик анча пушаймонликларга сабаб бўлади. 

Йигит билан қизнинг мана шундай суннатни адо этиш учун учрашганларида, савдолашаётгандек савол-жавоб қилишлари тўғри эмас. Яъни суннат бўлган кўришиш, бундай ишларнинг жойи ҳам ва вақти ҳам эмас. Бир-бирига мос келиш-келмаслиги аввал оилалар орасида сўраб-суриштирилади. Барча жиҳатдан турмуш қуришлари лозим топилса, йигит билан қиз шундан кейин кўришиши керак. Намоз ўқийдими, топиши етарлими, қайси ўқишни битирган, феъл-атвори қандай, касб-ҳунари борми, тўйдан кейин ота-онаси билан яшайдими деган масалалар оилалар орасида гаплашилиб, ҳал қилинади, қиз-йигит орасида эмас.

Батафсил


Флирт (юриш)

Савол: Уйланадиган йигит-қизларнинг яхши ниятда бир-бирини яхшироқ танишлари учун бирга флирт қилиб юришлари, никоҳсиз бирга яшашлари нима учун мумкин эмас?

Жавоб: Уйланадиган ёшларнинг флирт деб аталадиган муносабатга асло эҳтиёжлари йўқ. Ҳатто флиртнинг бир нечта зарари ҳам бор.

Флиртда тузоқ бор. Бундай муносабатда кўп бора қиз йигит тарафидан алдаб ташлаб кетилади.

Флирт ёшларда ғофилларча бошдан кечирилган аччиқ тажрибаларга сабаб бўлади. Бу тажрибаларнинг кўпи аянчли якун топади. Тажриба ва малака ошириш учун одам чўнтагига порох солиб, ўзини хавф-хатарга дучор қилмайди. Олов билан порохни бир жойда сақлаб бўлмайди. Илон қандай қилиб чақаркан, деб, илон билан ўйнаб кўрилмайди.

 

Батафсил


Тенги билан турмуш қуриш

Савол: Тажрибали кишилар “Уйланаётганда танлаган ёрнинг таҳсили сеники билан бирдек бўлишига ва бир жойдан бўлишига эътибор бериш керак” дейишади. Булар диний тарафдан ҳам шундайми? Бир қиз йигитдаги нималарга эътибор қаратиши керак?

Жавоб: Тинч-тотув яшашда таҳсилнинг ва айни жойда яшашнинг афзалликлари бор. Лекин булар шарт эмас. Таҳсилдаги фарқ катта бўлса, унинг савиясигача тушиб, бирон нарсани тушунтириш қийин бўлади. Бошқа-бошқа жойлардан бўлса, урф-одатлари турлича бўлиб, бир-бирларини тушуниш қийин бўлади. Бир жойдан бўлса, одатларда келишиш осонлашади. Лекин қиз ва йигитда қуйидаги уч сифат бўлишига диққат қаратиш керак:

Батафсил