Нофила намозлар

Намоз қандай ўқилади (видео)

Саждаи саҳв

Аҳли суннат олимларининг кеча кундуз тинмай кўз нури тўкиб ҳозирлаган Саждаи саҳв масаласи ҳақидаги ҳукмлар тайёр луқма ҳолида сизларга тақдим этилмоқда. Намозхон ҳар мусулмоннинг буларни билиши шартдир.

 

Савол: Намозда хатолашган киши нима қилади? Саждаи саҳв дегани нима?

Жавоб: Саждаи саҳв, хатолашиш саждаси демакдир. Намоздаги баъзи хатолар саждаи саҳв билан тамомланади.

Савол: Саждаи саҳв қандай ишланади?

Жавоб: Саждаи саҳв қилиш учун, аттаҳияту ўқилиб, ўнгга салом берилгач, икки сажда қилиниб ўтирилади ва Аттаҳиёту, Солли, Борик, Роббано отина дуолари ўқилиб намоз тамомланади.

Савол: Саломни ҳар икки тарафга берса бўладими?

Жавоб: Ҳа икки тарафга ҳам салом бериб ёки ҳеч салом бермасдан ҳам саждаи саҳв қилиш мумкин.

Савол: Қандай ҳолларда саждаи саҳв қилиш керак бўлади?

Жавоб: Саждаи саҳвни ҳожат қиладиган ҳоллар қуйидагилардир:

1. Фарзнинг тахири [кечиктирилиши]

2. Фарзнинг такрори

3. Вожибнинг тарки

4. Вожибнинг тахири

5. Вожибнинг такрори

6. Вожибнинг табдили [ўзгариши].

Савол: Намозда тартиб фарзми?

Жавоб: Ҳа фарздир. Аввал сажда қилиб кейин руку қилинса намоз саҳиҳ бўлмайди.

Фарзнинг тахири ҳолида:

Савол: Ҳар фарзнинг тахирида саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Ҳар фарзнинг кечиктирлишини саждаи саҳв билан тузатиб бўлмайди. Масалан руку ва икки саждани кечиктириб бўлмайди. Кечиктирилса намоз бузилган бўлади. Қироатни ҳам кечиктиришга бўлмайди. Қироатни [Қуръон ўқишни] унутиб фақат Субҳонака (Сано) ўқигандан кейин руку ёки саждага борган одам, орқага қайтиб қироатни ўтагач, такрор руку ва саждага бориши керак. Акс ҳолда намози саҳиҳ бўлмайди. Чунки намозда тартиб, яъни фарзларни кетма кет бажо келтириш фарздир. Икки саждадан бири унутилиб намоз ичида эсга тушса, ўша заҳоти бир сажда қилинади ва намоз охирида саждаи саҳв билан тугатади.

Охирги ташаҳҳудда (ўтиришда) Аттаҳияту ўқийдиган миқдорча ўтирмаган одамнинг намози ҳам саҳиҳ бўлмайди. Икки ракатли намозда иккинчи ракатда туриб кетиб учинчида ўтирса, 4 ракатли намозда тўртда ўтирмай бешда ўтирса, намоз саҳиҳ бўлмайди. Чунки фарз ўз ўрнида ишланмаган бўлади.

Фарзнинг такрори ҳолида,

Савол: Уч марта саждага боган ёки икки марта руку ишлаб қўйган одамнинг саҳв саждаси билан намози тамом бўладими?

Жавоб: Ҳа тамом бўлади.

Вожибнинг тарки ҳолида:

Савол: Замми сура, Фотиҳа ёки Қунут дуоларини ўқишни унутган инсоннинг саждаи саҳв қилиши керакми?

Жавоб: Ҳа, керак. Чунки вожиб тарк этилган бўлади.

Савол: Ўтириши керак бўлган жойда туриб кетган, масалан 4 ракатли фарзларда биринчи ташаҳҳудда ўтирмай туриб кетган инсон, саҳв саждасини қиладими?

Жавоб: Ҳа. Чунки вожиб тарк этилган бўлади.

Савол: Туриши керак бўлган жойда, масалан биринчи ракатдан кейин ўтирган кишига саҳв саждаси кераклими?

Жавоб: Ҳа, керак. Чунки вожиб кечиктирилган бўлади.

Савол: Ташаҳҳудда дуо ўқиладиган жойда Қуръондан оят ўқиган, масалан ташаҳҳудда Аттаҳиётунинг ўрнига Фотиҳа ёки бошқа бир сура ўқиб қўйган кишига саждаи саҳв қилиш лозим бўладими?

Жавоб: Ҳа, лозим. Чунки дуонинг ўрнига Қуръон ўқилган бўлаяпти.

Савол: Намозни битирмай туриб, мисол учун Аттаҳиётуни ўқиб бўлмай салом берган киши нима қилади?

Жавоб: Ўша пайтда эсга тушса, дарҳол саждаи саҳв қилади.

Вожибнинг такрори ҳолида:

Савол: Фотиҳани кетма кет икки марта ўқиб қўйган кишига саҳв саждаси лозимми?

Жавоб: Ҳа лозим. Чунки бу ҳолда вожиб бўлган замми сура кечикмоқда ва вожиб амал такрор этилмоқда.

Савол: Фотиҳа ва замми сурадан кейин яна Фотиҳа ўқиб қўйилса, хатони тузатиш учун саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Фотиҳа такроран ўқилганда саҳв саждаси керак бўлмайди. Чунки замми сура ҳам қироат маҳалидадир. Қироат асносида қанчалик узун оят, сура ўқилса ҳам саждаи саҳвга сабаб бўлмайди.

Вожибнинг тахири ҳолида:

Савол: Замми сураларни биринчи ва иккинчи ракатларда ўқишни унутиб учинчи ва тўртинчи ракатларда ўқисак, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа, керак. Чунки вожиб кечиккан бўлади.

Савол: Аттаҳиётуси ҳам ўқиб тамомланган намоз охирида, унутиб ўрнидан туриб кетиб вожиб бўлган саломни кечиктирган киши, масалан икки ракатли намоздан учинчи ракатга, уч ракатликдан тўртинчи ракатга, тўрт ракатлик намозда бешинчига туриб кетган намозхон саждага бормай туриб хатосини пайқаб қолса, дарҳол ўтириб саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа. Чунки вожиб бўлган салом кечиктирилган бўлаяпти.

Савол: Хўп, ўтиришни унутгану саждалардан кейин эсига тушган бўлса нима қилади?

Жавоб: Саждага бориб қўйган бўлса, яна бир ракат қўшиб ўқийди ва охирида саждаи саҳв қилади. Охирги ўқиган икки ракати нофила бўлади.

Вожибнинг табдили (ўзгариши) ҳолида:

Савол: Қуръон ўқиладиган жойда дуо ўқиб қўйган, масалан қиёмда Фотиҳанинг ўрнига Аттаҳияту ўқиб қўйган киши саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа қилади. Чунки вожиб бўлган Фотиҳа тарк этилган бўлаяпти.

Савол: Агар қиёмда Аттаҳиётуни ўқигандан кейин Фотиҳани ҳам ўқиса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ. Фотиҳа кечиктирилган бўлмайди. Қироат маҳали бўлгани учун Аттаҳиётунинг ёки бошқа дуоларнинг ўқилиши саждаи саҳвга сабаб бўлмайди..

Савол: Имом пешин ва асрда ичида ўқиши керак бўлган жойда жаҳрия ўқиса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади. Чунки вожибнинг сифати ўзгартирилган бўлаяпти.

Савол: Имом шом, хуфтон ва бомдодда жаҳрия ўқиш ўрнига хуфя ўқиса, саждаи саҳв қилиши керакми?

Жавоб: Ҳа керак. Чунки бу ерда вожиб тарк этиляпти.

Саждаи саҳвни ҳожат қиладиган ҳолатлар:

 Савол: Фотиҳани биринчи ёки иккинчи ракатда кетма кет икки марта ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Илк Аттаҳиётуни ўқигандан кейин, хатолашиб Аллоҳумма... дегач пайқаб қолиб туриб кетса саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Таъдили арконни тарк этиш ёхуд Қунут дуоларини унутиш саждаи саҳвни ҳожат этадими?

Жавоб: Ҳа, ҳожат этади.

Савол: Охирги ракатда солли борикни ўқиб ўрнидан турилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Охирги ракатда, Аттаҳиётудан аввал Фотиҳа ўқилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Охирги ракатда Аттаҳиётуни ўқигач, туриб яна бир ёки икки ракат ўқилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Имом жаҳрий ўқиш керак бўлган жойда Фотиҳанинг ярмини ичида ўқиса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Намоз ичидаги бирон ҳаракат ё қироатни бир рукн миқдори ўйлаб туриб қолса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади. [Бошқа намоздагини ёки дунё ишларидан бирини ўйласа, саждаи саҳв қилиши керак эмас. Рукн: Уч марта субҳоналлоҳ дейишга кетадиган вақт миқддорига айтилади.]

Савол: Унутиб икки руку ва уч сажда ишлаб қўйилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Замми суранинг сўнгги қисмини рукуда ўқиб битириш, саждаи саҳвга сабаб бўладими?

Жавоб: Ҳа. Саждаи саҳв билан хатони тузатиш керак.

Савол: Илк ўтиришда Аттаҳиётудан кейин озгина бўлса да бирон нарса ўзқилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Фотиҳадан кейин, замми сурадан аввал хатолашиб Аттаҳяту ўқилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади. Агар замми сурадан кейин ўқилса, керак бўлмайди.

Савол: Аттаҳиётуни ўқимоқчи бўлиб туриб Фотиҳани ўқиб юбориш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Охирги ўтиришда, Аттаҳиётуни ўқигандан кейин, ўрнидан турган киши, хатосини сезиб дарҳол ўтирганда, такрор Аттаҳиётуни ўқиб саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Аттаҳиётуни ўқимасдан саждаи саҳв қилади. Чунки бироз аввал Аттаҳиётуни ўқиганди.

Савол: Илк ўтиришда, икки тарафга салом берилгач, эсга тушиб намозга давом этилса, намоз бузиладими?

Жавоб: Йўқ намоз бузилмайди, лекин саждаи саҳв қилиш керак бўлади.

Савол: Қанча ракат ўқиганини унутган киши нима қилади?

Жавоб: Гумонининг қувватига қараб ҳаракат қилади. Гумони қувватли бўлмаса, кам ўқидим деб нуқсон ракатларни ўқиб тамомлайди ва охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Икки ракатдан кейин ўтиришни унутиб учинчи ракатга тураётганда эсга тушса ўша заҳоти ўтириши керакми?

Жавоб: Тиззалари ердан кўтарилган бўлса ўтирмайди, намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Ўрнидан турганда ўтирмаслик керак бўлган жойда ўтирса, нима қилади?

Жавоб: Намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Охирги ракатда ўтирмай ўрнидан туриб кетса-ю саждага бормай эсласа нима қилади?

Жавоб: Дарҳол ўтиради ва ўтиришни кечиктиргани учун, саждаи саҳв қилади.

Савол: Тўртинчи ракатда ташаҳҳуд миқдори ўтириб, салом бермасдан бешинчи ракатга туриб кетса, нима қилади?

Жавоб: Бешинчи ракатнинг саждасига бормасдан эсига тушса ўтиради, саждаи саҳв билан намозини тамомлайди.

Савол: Бешинчи ракатнинг саждасини ҳам ишлагандан кейин хатосини тушунган киши нима қилади?

Жавоб: Олтинчи ракатни ҳам тамомлаб, саждаи саҳв қилади. Бу ҳолда Фарз ўталган бўлиб, кейинги икки ракати  нофила бўлади.

Савол: Сажданинг бирини унутган киши, рукуда ёки саждада хотирласа нима қилади?

Жавоб: Рукуда хотирлаган дарҳол рукудан кейин, саждада хотирлаган эса, ўтиргандан кейин ўша саждани бажо келтириб ҳалиги руку ва саждасини иёда қилади, яъни такрор этади. Охирида саждаи саҳв қилади. Ёки бўлмаса охирги ўтириш орасида ёхуд энг охирида нуқсонларини тамомлайди ва яна ўтириб таҳҳиётни ўқиб, саждаи саҳв қилади. Такрор ўтирмаса намози бузилади.

Савол: Тўрт ракатли фарзларнинг илк ташаҳҳудида ўтиришни унутиб туриб кетиш, саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Биринчи ракатни ўқиб иккинчи ракатга туриш пайтида адашиб ўтирса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Биринчи ташаҳҳудда Аттаҳиётуни ўқиш керак бўла туриб Фотиҳа ё бошқа бир сура ўқиб юборилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Аттаҳиётуни битирмасдан салом берилса, ўша пайтда эсга тушса,  дарҳол саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Замми сурани ўқиш унутилса, саждаи саҳв қилинадими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Қунут дуоларини ўқимаганини рукуда хотирлаган киши нима қилади?

Жавоб:Орқага қайтмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Хатолашиб Фотиҳани илк ракатда орқама орқа икки марта ўқиган кишига саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб:Ҳа керак. Бироқ, Фотиҳани замми сурадан кейин ўқиса, саждаи саҳв керак бўлмайди.

Савол: Қиёмда унутиб Фотиҳа ўрнига Аттаҳияту ўқилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Ҳа керак. Агар ўша пайтда эслаб қолиб орқасидан Фотиҳани ҳам ўқиса, саждаи саҳв керак бўлмайди. Чунки қиём қироат маҳалидир. Ортиқча нарса ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қилмайди.

Савол: Биринчи ўтиришда Аттаҳиётуни ўқигач, хатолашиб Аллоҳумма солли дегандан кейин ўрнидан турган киши, саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Охирги ракатда солли борикни ўқиб бўлгач, адашиб қиёмга турган киши саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Вожиб бўлган саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиш керак.

Савол: Охирги ракатда, Аттаҳиётудан аввал Фотиҳа ўқилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Вожиб бўлган Аттаҳияту кечиккани учун саждаи саҳв қилинади.

Савол: Охирги ракатда Аттаҳиётуни ўқигач, қиёмга туриб яна бир ракат ўқиган кишининг намози саҳиҳми?

Жавоб: Охирги ракатда ўтиргани учун саждаи саҳв билан намози саҳиҳдир. Лекин яна бир ракат ўқилиб кейин салом берса эди, охирги ортиқча ўқиган икки ракати нофила бўларди.

Савол: Витр намозида Қунут дуосини ўқишни унутган киши нима қилади?

Жавоб: Намоз битмасдан хотирлаган бўлса, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Саждаи саҳв қилишни ҳам унутса ҳеч нарса қилиш керак эмас. Яъни бошқатдан ўқиш шарт эмас. Чунки унутиш узрдир.

Савол: Суннат намозида, замми сура ўрнига Қунут дуоси ўқилса саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Вожиб бўлган замми сурани тарк этгани учун саждаи саҳв керак.

Савол: Ўқиётган намозига тааллуқли бирон нарсани бир рукн миқдори ўйлаб қолган киши, саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа саждаи саҳв қилади. Лекин бошқа намоз ҳақида ўйланса саждаи саҳв керак бўлмайди.

Савол: Тўрт ракатлик намознинг биринчи ракатида замми сурани унутиб иккинчи ракатда хотирласа нима қилади?

Жавоб: Хотирласа учинчида, кейин эсласа тўртинчи ракатда ўқийди. Фарз намозларнинг 3чи ва 4чи ракатларида ҳам замми сура ўқишнинг намозга ҳеч зарари йўқ. Намознинг охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Байрам намозида имом илк ракатда завоид такбирларини айтмади. Намознинг охирида саждаи саҳв қилди, намоз саҳиҳ бўлдими?

Жавоб: Вожиблар унутилганда, саждаи саҳв билан намозни қутқаришга бўлади.

Савол: Икки ёки тўрт ракатли фарзнинг охирги ракатида янглишиб ўтирмай кейинги ракатга туриб кетган киши, нима қилади?

Жавоб: Саждага бормай туриб хотирласа, шу заҳоти ўтиради, охирида саждаи саҳв қилади. Саждага бориб қўйгандан кейин хотирласа, яна бир ракат қўшиб ўқийди. Намози нофилага айланади. Фарзни бошқатдан ўқиши керак бўлади.

Савол: Намозда илк ташаҳҳудда ўтирмай тураётганда хотирлаган киши нима қилади?

Жавоб: Агар икки тизза ердан кўтарилган бўлса, ўтирилмайди, яъни ўтириб таҳҳиёт ўқилмайди ва намознинг охирида саждаи саҳв қилинади.

Савол: Тўрт ракатли намознинг иккинчи ракатида намоз битти деб ўйлаб икки тарафга салом берган ва дарҳол хатосини тушунган киши, туриб намозини давом эттира оладими?

Жавоб: Ҳа намозини давом эттира олади ва охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Охирги ўтиришда, Аттаҳиётуни ўқигандан кейин унутиб қиёмга турган киши, хотирлаб шу ондаёқ ўтирса, такрор Аттаҳиётуни ўқийдими?

Жавоб: Ўқимайди. Саждаи саҳв билан намозни тамомлайди.

Савол: Охирги ракатда Аттаҳиётуни ўқигандан кейин, қиёмга туриб яна бир ракат ўиган киши нима қилади?

Жавоб: Намозини олти ракатга тамомлайди. Охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Тўрт ракатли намознинг илк ташаҳҳуди унутилса нима қилинади?

Жавоб:Саждаи саҳв қилинади.

Савол: Намозда Фотиҳадан кейин замми сура ўқиш эсдан чиқса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб:Биринчи ва иккинчи ракатларда ўқилмаса, саждаи саҳв қилиш керак бўлади.

Савол: Витр намозида Қунут дуоларини ўқимаганини ташаҳҳудда эслаган киши нима қилади?

Жавоб:Саждаи саҳв қилади.

Савол: Баъзан нима (қандай сура ёки дуо) ўқиганимизни, қанча ракат ўқиганимизни эсдан чиқариб қўямиз. Бу ҳолларда нима қилиш керакr?

Жавоб: Ибодатларда гумон ўтади. Яъни гумони қайси томонга мойилроқ бўлса, шунга қараб ҳаракат қилинади. Икки тарафга ҳам майл қилмаса, икки тараф ҳам 50% бўлса, бунга шубҳа дейилади. Масалан: уч ракат ўқидимми ё тўрт ракатми деб шубҳа қилинса, икки тарафга ҳам гумони оғмаса, яъни уч ракат ўқидим-ов, ёхуд тўрт ракат ўқидим шекилли дегандай бир ўй келмаса, уч ракат ўқилди деб қабул қилиниб яна бир ракат қўшиб ўқилади ва учинчи ракатда ўтирилади. Чунки учинчи ракатнинг аслида тўртинчи ракат бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Энг охирида эса, саждаи саҳв қилинади.

Савол: Намознинг биринчи ракатида ўтириб ҳеч нарса ўқимасдан қиёмга туриш, саждаи саҳвга сабаб бўладими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Қанча ракат ўқиганини билолмай, намозда ўйланиши, кейинги фарзнинг ёки вожибнинг, бир рукн миқдори вақтга кечикишига сабаб бўлса, бу орада индамай турмай оят ёки дуо ўқилган бўлса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Ҳа керак.

Савол: Охирги ракатда ўтирмай қиёмга турган киши, ўша ракатнинг саждасини бажо келтиргандан кейин хотирласа нима қилади?

Жавоб: Фарз намози, нофилага айланади. Яна бир ракат ўқиб олтига тамомлайди. Фарзни бошқатдан ўқийди.

Саждаи саҳвни ҳожат қилмайдиган ҳолатлар:

 Савол: Замми сурадан аввал ёки кейин Фотиҳа ўқиган кишига саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ керак эмас.

Савол: Иккинчи ракатда Фотиҳадан аввал, Аттаҳияту ёхуд бошқа дуоларни ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Йўқ, ҳожат қилмайди.

Савол: Фарзнинг охирги икки ракатида замми сура ўқилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ, керак бўлмайди.

Савол: Фарзнинг охирги икки ракатида, Фотиҳадан кейин бисмилоҳни айтиш ёхуд ҳар қандай бир дуо ўқиш саждаи саҳвни керак қиладими?

Жавоб: Йўқ, керак қилмайди.

Савол: Охирги ракатда, Аттаҳиётудан кейин бир неча дуо ўқиш саждаи саҳвни ҳожат этадими?

Жавоб: Йўқ, этмайди.

Савол: Унутиб солли борикларни икки марта ўқиш саждаи саҳвни керак қиладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Аттаҳияту ёки Субҳонакадан аввал унутиб бисмиллоҳ айтилса, саждаи саҳв қилиш лозимми?

Жавоб: Йўқ.

Савол: 3чи ва 4чи ракатларда Фотиҳадан аввал ҳар қандай бир дуо ўқилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Намозда унутиб астағфируллоҳ, алҳамдулиллоҳ ёки Аллоҳуммағфирли дейилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ, керак эмас.

Савол: Субҳонакадан кейин аввал Аттаҳиётуни, ундан кейин Фотиҳани ўқиса, саждаи саҳв ҳожат бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Биринчи ракатда ўқиган замми сурани, унутиб иккинчи ракатда ҳам ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Йўқ, ҳожат қилмайди. Унутгани учун макруҳ ҳам бўлмайди.

Савол: Кейинги замми сурани ўқимоқчи бўлиб туриб аввалгисини ўқиса, масалан, биринчи ракатда Кавсар сурасини ўқиб, иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқимоқчи бўлиб туриб адашиб Фил сурасини ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ, керак бўлмайди. Унутгани учун макруҳ ҳам бўлмайди.

Савол: Замми сурани ўқиётганда орада бир ёки бир неча оят ташлаб кетилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Охирги ташаҳҳудда Аттаҳиётудан кейин Фотиҳа ёки бошқа бир дуо ўқиш саждаи саҳвни ҳожат этадими?

Жавоб: Йўқ, этмайди. Чунки у маҳал дуо ўқиш маҳалидир.

Савол: Сафарда тўрт ракатли намозларни унунтиб тўлиқ ўқиса, охирида саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ, керак эмас.

Савол: Сурани ярмигача ўқигач, адашиб бошидан бошлаш, саждаи саҳв қилишни ҳожат этадими?

Жавоб: Йўқ, этмайди.

Савол: Аттаҳиётуни ёки Субҳонакани ярмигача ўқигандан кейин, адашиб бошидан бошланса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Замми сура ўқимагани рукуда эсига тушса, нима қилинади?

Жавоб:Орқага қайтиб, яъни қиёмга туриб замми сурасини ўқийди. Бу ҳолатда саждаи саҳв қилиш керак эмас. Саждада эсга тушса, орқага қайтмайди ва охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Намоз охири қуёш чиқишига ва ботишига жуда яқин қолганида саждаи саҳв қилинадими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Намозда бошқа бир намозни ўқиган ўқимаганини ёхуд дунё ишларини ўйлаб қолиб бир фарзнинг кечикишига йўл қўйилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ керак эмас.

Савол: Солли, Борик дуолари икки марта ўқилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Керак эмас.

Савол: Таҳиётдан аввал адашиб бисмиллоҳ айтилса, саждаи саҳв керакми?

Жавоб: Йўқ, керак эмас.

Савол: Намоз ичида саждаи саҳв қилиш керак бўлдимикан йўқмикан деб ўйланса, саждаи саҳв қилиш лозимми?

Жавоб:Йўқ, лозим эмас.

Савол: Ҳеч бир сабабсиз, эҳтиётан саждаи саҳв қилишга бўладими? (масалан, қироатда бир хатога йўл қўйдим ёки таъдили арконни тўлиқ бажо келтиролмадим дегандай шубҳаларни бартараф қилиш учун...)

Жавоб: Эҳтиётан саждаи саҳв қилинмайди. Бу васвасадир. Шубҳа билан саждаи саҳв бўлмайди. Қироатдаги хато учун ҳам саҳв саждаси керак эмас. Қироатда бир калимани (сўзни) хато ўқиганда ёхуд бир ҳарф чиқмай қолганда такрор тузатиб ўқилса ҳам, саждаи саҳв қилиш керак бўлмайди.

Савол: Намозда унутиб иккинчи ракатда, аввалги ракатда ўқиган замми суранинг олдидаги сурани ўқиш ёки орада фақат бир сура ташлаб ўқиш макруҳ бўладими ва охирида саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Саждаи саҳв қилиш керак эмас, унутиб бир аввалги сурани ва бир сура ташлаб кейингисини ўқиш макруҳ бўлмайди. Булар унутмасдан ишланса ҳам саждаи саҳв қилинмайди.

Савол: Жамоатга кеч келган киши, имом саждаи саҳв қилдираётганда етишиб иқтидо қилса бўладими?

Жавоб: Ҳа жоиздир.

Савол: Саждаи саҳв қилаётганда, яна бир хато содир бўлса, такрор саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ. Ҳар намозда фақат бир марта саждаи саҳв қилинади. Бир намозда бир неча бор хатолашган киши ҳам атиги бир марта  саждаи саҳв қилади.

Савол: Саҳв саждаси қилаётганда ёлғиз аттаҳиётуни ўқисак етарли бўладими?

Жавоб: Ёлғиз аттаҳиётуни ўқисак етарли бўлади. Лекин Солли борикни ҳам қўшиб ўқиш авлодир дейилган.

Савол: Намозда саждаи саҳв қилаётганда икки сажда ўрнига бир сажда қилсак бирон зиёни бўладими?

Жавоб: Саждаи саҳвда саждани бир марта эмас, икки марта ишлаш шартдир.

Савол: Саждаи саҳвда Аттаҳиётуни ўқиш вожибми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Саждаи саҳв унутилганда, намозни такрор ўқиш керакми?

Жавоб: Йўқ керак эмас. Унутиш узрдир.

Батафсил


Тасбиҳ айтиш суннатдир

Савол: Намоздан кейин Субҳоналлоҳ, Алҳамдулиллоҳ, Аллоҳу акбар деб тасбиҳ айтиш бидъатми?

Жавоб: Ижмо билан собит бўлган муаккад бир суннатдир. Тасбиҳларни бармоқ билан санаш ва тасбеҳдан фойдаланиш жоиз. Жаноби Расулуллоҳ бир аёлнинг тасбиҳларни данаклар билан санаётганлигини кўрганлар, лекин тақиқламаганлар. Бу эса тасбиҳларни тошчалар, данаклар ва тасбеҳ билан санашнинг жоиз эканлигини кўрсатмоқда. (Радд-ул-мухтор)

Қуръони каримда Боқият-ус-солиҳат (давомли бўлган яхши ишлар) ифодаси ўтмоқда. Расулуллоҳ айтдиларки: “Боқият-ус-солиҳатни кўп айтинг. Булар: тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбир ва тамжиддир.” (Табароний)

(Тасбиҳ – Субҳоналлоҳ; Таҳлил – Ла илоҳа иллаллоҳ; Таҳмид – Алҳамдулиллоҳ; Такбир – Аллоҳу акбар; Тамжид – Ла ҳавла вала қуввата илло биллоҳ дейишдир.) 

Бутун гуноҳлари авф қилинади

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ҳар намоздан кейин 33 субҳоналлоҳ, 33 алҳамдулиллоҳ, 33 аллоҳу акбар сўнгра Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодирни ўқиган кишининг денгиз кўпигича гуноҳи бўлса ҳам авф этилади.” (Муслим)

“Бармоқ учлари билан санаб тасбиҳ ва таҳлил қилишда давом этинг. Қиёматда ҳар аъзодан ҳисоб сўралади ва бармоқлар учун “тасбеҳда фойдаланди” дейилади. Ғофил бўлган киши раҳматдан узоқ қолади.” (Ҳаким)

“Такбир, таҳмид, тасбиҳ ва таҳлили сабаб билан мусулмон бўлиб қариган кишидан яхшиси йўқдир.” (И.Аҳмад)

Фақирлар “Ё Расулуллоҳ, бадавлатлар даража ва неъмат жиҳатидан биздан ўзиб кетдилар. Биз намоз ўқиймиз, улар ҳам ўқийдилар; биз рўза тутяпмиз, улар ҳам тутяптилар. Бироқ улар закот, садақа бермоқда, қулларни озод этмоқда, биз эса буларни қила олмаймиз” деганларида Жаноби пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки: “Сизлардан устун бўлганларга етиша оладиган, паст бўлганлардан ўзиб кета оладиган ва айнан сизлар қилган ишни бажарганлардан бошқа кишиларнинг устун бўлмайдиган бир нарсани ўргатаман. Ҳар намознинг сўнггида 33 марта субҳоналлоҳ, 33 алҳамдулиллоҳ, 33 аллоҳу акбар, бир марта Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир”ни айтинг!” Фақирлар “Бадавлатлар ҳам биздек тасбиҳ айтиб, яна биздан ўтиб кетадилар” деганларида Расулуллоҳ айтдиларки: “Бу Аллоҳу таолонинг фазлидир, истаган кишиларига беради.” (Абу Довуд)

Имоми Раббоний ҳазратлари айтдики: “Намоз ўқиган киши  Раббига ёлвормоқда, Унинг буюклигини ва Ундан бошқа барча нарсанинг ҳеч эканлигини кўрмоқда. Намоздаги кам-кўстлар айтилган тасбиҳ ёрдамида тамомланади. Лойиқ ва мукаммал ибодат қила олмаганлигини билдиради. Таҳмид билан намоз ўқиш орқали шарафланишнинг, Унинг ёрдами билан бўлганлигини билдириб, бу катта неъматга ҳамд этилади. Такбир билан эса Ундан бошқа ибодатга лойиқ зот йўқлиги билдирилади.” (304-мактуб)

Гуноҳ қилган бир киши бу амр ва тақиқларнинг соҳибининг азаматини ва кибриёсини ўйлаганида эди, Унинг амрларига қарши келолмасди. Гуноҳ қилиши Унинг амрлари ва тақиқларига қиймат бермаганлигини кўрсатмоқда. Бундай ҳоллардан Аллоҳу таолога сиғинамиз. Танзиҳ калимасини (яъни юқорида ёзилган тасбиҳни) кўп ўқиш билан бу қусур авф этилади.

Истиғфор айтиш, гуноҳларнинг пардаланишини исташдир. Танзиҳ калимасини ўқиш эса гуноҳларининг ўчирилиб йўқ қилнишини исташдир.

Субҳоналлоҳ ҳайратланарли бир калимадир. Айтилиши қисқа, маънолари ва фойдалари кўпдир.

Таҳмид (алҳамдулиллоҳ) калимасини кўп айтиш билан Аллоҳу таолога шукр этилган бўлади. Унинг берган неъматларининг шукри адо этилган бўлади.

Такбир (аллоҳу акбар) калимаси Аллоҳу таолонинг инсонлар қилган шукрлардан жуда юксакда эканлигини, Унга ярашадиган шукр қилина олмаслигини кўрсатмоқда. Чунки Унга қилинган истиғфорлар, авф тилашлар учун кўп истиғфор айтиш керак.

Ҳақ таолога ярашадиган ҳамд фақатгина Унинг ўзи тарафидан қилина олади. Шунинг учун Саффот сурасининг сўнггида “Субҳона раббика...” деб буюрган. Ўзини ҳисобга тортишни истаган киши бу ояти каримани кўп ўқиши лозим. Мана шу тариқа истиғфор ва шукр қилган бўлади. Истиғфор ва шукр эта олмаслигини ҳам ва қусурларини ҳам билдирган бўлади.  (Мактуботи Раббоний, 1-жилд, 309-мактуб) 

Савол: Намоздан кейинги тасбиҳларни 33дан кўп ўқиш зарарлими?

Жавоб: Намоздан кейинги тасбиҳларни ўқиётганда 33 та бўлишига диққат қилиш керак. Диннинг амрларида турли ҳикматлар бор. Бу миқдор дорининг миқдори кабидир. Ортиқ ёки кам бўлса кутилган фойда ҳосил бўлмайди. Хазина 33 дадир. Бир метр олдинга ёки орқага силжиса хазинани тополмайди. Тасбиҳларни 33 та ўрнига, кўпроқ савоб бўлсин деб 40 ёки ундан кўпроқ айтиш бидъат бўлади. Ҳеч тасбиҳ айтмасдан туриб кетилса гуноҳ бўлмайди. Лекин суннат савобидан маҳрум қолади. 

Савол: Масжидда намоз ўқигандан кейин дуони кутмасдан ишимизга кетаётиб йўлда Оятал-курсини ўқиш ва тасбиҳларни айтишнинг зарари борми?

Жавоб: Намоз ўқигандан кейин тасбиҳ айтиш шарт эмас, зарур иши бўлган одам кетиши мумкин. Тасбиҳни йўлда ҳам айтиши мумкин. Лекин муҳим ва шошилинч иши бўлмаган киши албатта тасбиҳни айтиши лозим. Чунки намозлардан кейин тасбиҳ айтишнинг фазилати кўп.

Имоми Раббоний ҳазратлари айтадики: “Намоз ўқиган киши  Раббига ёлвормоқда, Унинг буюклигини ва Ундан бошқа барча нарсанинг ҳеч эканлигини кўрмоқда. Намоздаги кам-кўстлар айтилган тасбиҳ ёрдамида тамомланади. Лойиқ ва мукаммал ибодат қила олмаганлигини билдиради. Таҳмид билан намоз ўқиш орқали шарафланишнинг, Унинг ёрдами билан бўлганлигини билдириб, бу катта неъматга ҳамд этилади. Такбир билан эса Ундан бошқа ибодатга лойиқ зот йўқлиги билдирилади.” (304-мактуб)

Иши бўлган киши дуони кутмасдан туриб кетиши, йўлда ўқиши жоиз. Зарурат бўлмагунча дуо ва тасбеҳларни тарк этмаслик лозим. Оятал-курси ва тасбеҳларнинг фазилати катта. “Эй ўғил илмиҳоли”даги ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики: “Кимки фарз намозларидан кейин ўрнидан турмасдан бир марта Оятал-курси ўқиб, 33 субҳоналлоҳ, 33 алҳамдулиллоҳ, 33 аллоҳу акбар айтса, ҳаммаси 99 бўлади. Бир марта Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир деса, Ҳақ таоло у кишининг гуноҳларини авф этади.”

Бир ҳадиси шарифда эса, бомдод намозини ўқиб бўлиб, ўрнидан турмасдан ва гапирмасдан ўн марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул мулку ва лаҳул-ҳамду йухйи ва йумит ва ҳува ала кулли шайин қодир” ўқиган кишининг ҳар турли ёмонликлардан ва шайтоннинг шарридан муҳофаза қилиниши бир қанча савобларга қовушиши билдирилган. (Насоий)

Бу ерда Аллоҳу таолонинг авф этиши суюнчиланган гуноҳлар Ўзи билан қули орасида бўлган ва тавбаси қилинган гуноҳлардир. Икки қул орасида ўтган ҳақлардан қутулиш учун ўша киши билан ҳалоллашиш, розилик олиш ҳам керак бўлади.

Савол: Намоздан кейин имом дуога қўл очганда ҳали тасбиҳ айтиб улгурмаган киши ҳам дуога қўшиладими?

Жавоб: Тасбиҳ айтгандан кейин дуога қўшилган яхшироқдир.

Савол: Эҳтиёж бўлганда чап қўл билан тасбиҳни санаш жоизми?

Жавоб: Албатта жоиз. Жаноби Пайғамбаримизнинг яхши ишларни ўнгдан бошлаши, кийим-кечак, еб-ичиш каби одатларига “Суннати завоид” дейилади. Буларни унутиб ёки бир узр билан тарк этишнинг зарари йўқ. (Ҳадиқа)

Хайрли, яъни яхши ишларни ўнг қўл билан ишлаш суннатдир. Чап қўл билан ишласа ҳам зарари йўқ, лекин ҳар бир ишда Пайғамбаримизни тақлид қилиш яхшидир.

Савол: Намоздан ва тасбиҳ билан дуолардан кейин нима ўқилади?

Жавоб: Намоздан (салом бергандан) кейин уч марта “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ мин кулли мо кариҳаллоҳ, Астағфируллоҳ ал азим аллазий ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййума ва атубу илайҳ” ўқилади. Тасбиҳлардан ва дуодан сўнгра 67 марта астағфируллоҳ айтилиб, 70га тамомланади.

Савол: Тасбиҳ айтаётганда ўзимиз эшитадиган даражада айтишимиз керакми?

Жавоб: Ҳа, ўзи эшитиши керак.

Тасбиҳни бармоқ билан ҳисоблаш

Савол: Тасбиҳни бармоқ билан санаганнинг савоби кўпми ёки тасбеҳ билан?

Жавоб: Намоздан кейин тасбиҳларни бармоқ билан санаш суннатдир. Хаёли паришон бўлиб, ҳисобда адашадиган кишиларнинг тасбеҳ билан санашларининг савоби кўп бўлади. Ҳисобда адашадиган кишиларнинг тасбеҳ билан, адашмайдиганлар эса бармоқ билан санагани яхши. Баъзилар айтганидек тасбеҳ ёрдамида тасбиҳ айтиш суннатга зид эмас.

Савол: Баъзи кишилар тасбеҳ ўгираётганда Субҳоналлоҳ деганда тасбеҳни пастдан юқорига, Алҳамдулиллоҳ деганда текис, Аллоҳу акбар деганда юқоридан пастга қаратиб тутади. “Нимага бундай қиласизлар?” деб сўраганимизда “Сирот кўприги шундай бўлгани учун” деб жавоб бердилар. Бундай қилишнинг зарари борми?

Жавоб: Ҳеч қандай зарари йўқ.

Савол: Намоздан кейин Оятал-курси ўқигандан кейин тасбеҳга нимага уфлаймиз?

Жавоб: Тасбеҳга эмас, қўлимизга уфлаймиз. Уфлаш жоиз, чунки Жаноби пайғамбаримиз бирон нарса ўқиганларида баъзан қўлларига уфлаб, муборак вужудларига сурардилар. Қўлларига уфлаётганида тасбеҳга ҳам уфланса зарари бўлмайди.

Савол: Қуёш чиқаётганда ва ботаётганда тасбиҳ ва дуо қилишнинг зарари борми?

Жавоб: Зарари йўқ. Фақат бомдоддан кейин қуёш чиқаётганида ўқилмайди. Аср намози қуёш ботмасдан бошланса, қуёш ботгандан кейин давом этилади.

Савол: Шом ва бомдод намозидан кейин Ҳашр сурасининг охирини, хуфтондан кейин Аманарасулуни ўқиш мустаҳабми?

Жавоб: Ҳа, мустаҳаб.

Савол: Ҳашр сурасининг охирини ўқиётганда 3-сида “Астаизу” дейиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз.

Савол: 33лик тасбеҳ билан тасбиҳ айтиш жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Қаҳрабо ёки кумуш тасбеҳ қўлланиш жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Намоз ўқиётганда ёнимизда шовқин солаётган кишига “Ундай қилма, адашиб кетяпман” деган маънода имо этиш учун тасбиҳларни бироз баланд овозда айтиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз.

Савол: Намозларни секин ўқийман. То мен намозни тугатиб тасбиҳ айтишни бошлагунимча масжидда Қуръон ўқишни бошлайдилар. Қуъон ўқилишини тинглаб кейин тасбиҳ айтишим керакми ёки ўқилаётган вақтда тасбиҳ айтсам ҳам бўладими?

Жавоб: Ўқилаётган Қуръонни тинглаш фарздир, минг йил тасбиҳ айтсангиз ҳам уни тинглаганда эришадиган савобчалик савоб қозона олмайсиз. Чунки нофила фарзнинг ёнида денгиздан бир томчи ҳам эмас. Шунинг учун фарзни танлаш керак, яъни Қуръонни тинглаш лозим. Ҳатто Қуръон ўқилаётганда суннат ва нофила намозни ҳам ўқимаслик керак.

Савол: Фарз намозлардан аввал ёки кейин саждага ётиб дуо қилинмайдими?

Жавоб: Намоз ичида саждада бўлганида дуо қилинмайди. Фарз намоздан ташқарида ҳар вақт саждага бориб дуо қилинади. Лекин фарз билан суннат, суннат билан фарз намозлари орасида қилмаслиги керак. Нофила намозларда саждада экан, дуо қилиши мумкин.

Савол: Баъзилар уч истиғфорни имом салом берганидан кейин ўқимоқда. Аллоҳумма антассалом... дан кейин ўқилиши керакмасми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Қиш кунлари совуқ бўлганидан намозларни тугатгандан кейин тасбиҳ ва дуоларни ётоқда ўқиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз.

Савол: Намоздан кейин ҳар доим бир хил дуо ўқиш макруҳми?

Жавоб: Шуъур билан, уйғоқ қалб билан ўқилса, бир хил дуо ўқилса ҳам макруҳ бўлмайди. Бир дуони ёд олиб, шеър каби ўқиш макруҳдир. Лекин нима истаётганини билиб, айни нарсаларни исташ макруҳ эмас.

Савол: Дуо қўл очаётганда баъзи имомлар икки қўлини бир вақтда кўтаради, баъзилари эса аввал ўнг қўлини сўнгра чап қўлини кўтаради. Қайси бири тўғри?

Жавоб: Иккала қўлни бир вақтда кўтариш керак.

Савол: Электрон тасбеҳ билан тасбиҳ айтиш, зикр этиш бидъатми?

Жавоб: Ҳисоблаш ибодат эмас, одатдир. Туяга миниш завоид суннатдир. Автомобилга, самолётга миниш одатдир, суннатга зид эмас. Шу каби механик ёки электрон асбоблар билан тасбиҳ айтиш бидъат эмас. Лекин бу одатларни одамларнинг ичида қўлланиш эътиборни тортади. Риёга, фитнага сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли чўнтакда ва ёлғиз қолганда қўлланиш лозим.

Нормал тасбеҳлар билан ҳам, электрон тасбеҳлар билан ҳам тасбиҳ айтиш бидъат эмас. Ибни Обидин ҳазратлари айтадики: "Расулуллоҳ бир аёлнинг тасбиҳларни данаклар ёрдамида санаганини кўрдилар, лекин тақиқламадилар. Бу эса тасбиҳларни тошчалар, данак ва тасбеҳлар билан айтишнинг жоиз экнлигини кўрсатмоқда. Бунга далил: Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибни Ҳиббон ва Ҳакимнинг Саид бин Аби Ваққосдан (родиаллоҳу анҳ) ривоят этган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ бир аёлнинг данаклар ва майда тошчалар билан тасбиҳ айтганини кўргани ҳолда буни тақиқламаганлигини билдирмоқда." (Радд-ул мухтор)

Жаноби пайғамбаримиз ишнинг аслини билдирдилар. Масалан “Азонни баланд жойда ўқинг” деб буюргандилар. Шунинг учун минорада азон айтиш суннатга зид дейилмайди. Тасбиҳни хурмо данаги, зайтун данаги ёки майда тошчалар билан санаш суннатга зид эмас. Марҳум устозимизнинг бир хотираси бу мавзуни жуда яхши тушунтириб беради:

Лицейда ўқитувчилигимда дарсда бир ўқувчи “Устоз, урушда ўлган мусулмон шаҳид бўладими?” деб сўради. “Ҳа, шаҳид бўлади” дедим. “Пайғамбаримиз буни хабар берганларми?” деди. “Ҳа” дедим. “Денгизда чўкса ҳам, самолётдан ёки вертолётдан қулаб ўлса ҳамми?” деди. “Ҳа, шундай” дедим. “Пайғамбаримиз буларни хабар берганларми?” деб сўради. “Ҳа, хабар берганлар” дедим. Шунда у “Устоз у пайтларда самолёт ва вертолётлар бормиди?” деди. “Жаноби пайғамбаримиз Жами-ул-калим эди. Кўп нарсаларни бир калима билан, бир жумла билан билдирди. “Баланддан йиқилган шаҳид бўлади” деб марҳамат қилдилар” дедим. Ўқувчи “Энди тушундим” деди.

Демак, отдан йиқилсин, минорадан йиқилсин, баланд жойдан йиқилиб ўлган киши шаҳид бўлади. У вақтлар минора ёки бошқа нарсалар бўлмаган-ку дейилмайди.

Ракдан ўлган мўминнинг шаҳид бўлиши билдирилганда “У замонлар рак бормиди” деганларга ҳадиси шарифда ички хасталиклардан ўлган киши шаҳид бўлиши айтилганди. Ҳар бир касалликнинг номма-ном билдирилиши шарт эмас. Қуйидаги ҳадиси шариф кўплаган хасталикларни ўз ичига олмоқда: “Ички хасталиклардан ўлган киши шаҳиддир.” (Ибни Асокир)

Савол: Тасбеҳдаги доналар 33 эмас, кўп ёки кам бўлса зарари борми?

Жавоб: Агар билмаса зарари йўқ. 33 рақами 3га тенг бўлингани учун тасбиҳ айтаётганда учталаб саналса, кам ёки кўп эканлиги алоҳида ҳисобламасдан ҳам аниқ бўлади.

Савол: Намоздан кейин Жаннатни исташ ва Жаҳаннамдан сақланиш учун қайси дуони ўқиш керак?

Жавоб: Бир ҳадиси шарифнинг мазмуни қуйидагича: “Намозни тугатган киши ҳеч нарса гапирмасдан “Аллоҳумма ажирни минаннор ва адҳилнил жанната” демаса, фаришталар “Фурсатни бой берди, Жаҳаннамдан сақланишни исташдан ожиз қолди”, жаннат ҳам “Хайф бўлсин, Жаннатни исташдан ожиз қолди” дейди.” (Табароний) Дуонинг маъноси “Ё Рабби, Жаҳаннамдан сақла, Жаннатга киритгин” деганидир. Бу дуони намоздан кейин дуо қилинаётганда ўқиш мумкин. Намозни тугатиб дегани тасбиҳларни айтиб, дуо қилиб бўлгандан кейин деганидир. Тасбиҳлардан аввал айтилиши бидъат бўлади. Дуодан кейин гапирган бўлса ҳам бу дуони ўқиса, билдирилган ажрларга қовушади.

Савол: Дуо қилаётганда бармоқларнинг ораси очиқ бўладими?

Жавоб: Йўқ, бешта бармоқ ёпишган ҳолатда бўлади.

Савол: Аманарасулуни ўқиётганда тинглаганларнинг дуо қисмида омин дейишлари жоизми?

Жавоб: Жоиз, яхши бўлади. (Ширъа)

Савол: Бомдод ва шом намозларидан кейин Ҳашр сурасининг охирини, хуфтондан кейин Аманарасулуни ўқиш катта савоб. Уларни намозда ўқиш, билдирилган вақтда ўқишнинг ўрнига ўтадими?

Жавоб: Ҳа, жуда яхши бўлади. Ҳар доим бомдод ва шом намозининг фарзи ёки суннатининг илк ракатида Ҳашр сурасининг охирини ўқиш мумкин. Иккинчи ракатда эса бошқа бир сура ўқилади. Агар Ҳашр сурасини иккинчи ракатда ўқийдиган бўлса, у ҳолда биринчи ракатда бошқа сура ўқиш керак. Худди шунингдек хуфтон намозининг фарзи ёки суннатида Аманарасулу ўқилади. Биладиган ва вақти бўлган киши Таборака сурасини ҳам ўқиса яхшироқ бўлади.

Савол: Намозлардан аввал уч истиғфор ўқиш керак экан. Буларни қоматдан аввал ёки кейин ўқиш лозим?

Жавоб: Намозлардан аввал уч истиғфор ўқишнинг кераги йўқ. Лекин намозлар битгандан кейин салом бериб Аллоҳумма антассалом...ни ўқиб бўлгач, уч истиғфор дуоси айтилади. Бу суннатдир. Фақат жума куни бомдод намозининг суннатидан аввал уч истиғфор дуоси ўқилади. Бошқа намозлардан аввал ўқишнинг кераги йўқ. Ҳар намоздан аввал уч, беш, юз марта ўқиса ҳам зарари йўқ, лекин “Фалон вақтда шунча ўқиш суннатдир” деса, нотўғри бўлади.

Савол: Намоздан сўнг дуога бошлаётганда “Субҳона роббиял алиййил аълал ваҳҳоб” ними ёки “Ва мо арсалнака илло раҳматан лил-оламин” ояти каримасини ўқиган яхши?

Жавоб: Иккаласини бирга ўқиган яхши.

Савол: Намоз ўқиб, дуони тугатгандан кейин Фотиҳа ўқилса, қўллар кўтарилмасдан ўқиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: “Бомдод ва аср намозларидан кейин сўнгги суннат бўлмагани учун жамоат ўрнидан турмаслиги керак” деганлар бор. Бу тўғрими?

Жавоб: Нотўғри. Сафларни бузиш мустаҳабдир, охирида суннати бўлмаган намозларни бундан истисно тутмаслик керак. Китобларда айтиладики: "Фарз намозларни ўқиб бўлгандан кейин, сафларни бузиш (жой ўзгартириш) мустаҳабдир." (С.Абадия)

“Жамоатнинг фарз намоздан сўнг сафларни бузиши кейин келган кишиларнинг уларни фарз намозни ўқимоқда деб ўйламаслиги учун мустаҳабдир.” (Ҳалаби-йи сағир)

Кўрганимиздек сафларни бузиш бомдод ва аср намозлари билан барча намозларга тегишли.

Савол: Масжидга кирганида ўтирмасдан намоз ўқилса ёки ўрнидан турмасдан аввал шу дуо ўқилса шунча савобга эришади деган ҳадислар бор. Масжидда ўтиргандан кейин ёки оёққа туриб бўлгандан кейин ўқилса савоби камаядими ёки ҳеч савоб ололмайдими?

Жавоб: Ҳадиси шарифлардан бизнинг ҳукм чиқаришга уринишимиз ва чиқарган ҳукмимизга кўра амал қилишимиз катта хатолик бўлади. Чунки бу ҳадиси шарифлар ижтиҳод қилиниши керакдир, бошқа бир ҳадиси шариф билан ўзгартирилган бўлиши мумкин, кучини йўқотгандир ёки биз билмайдиган бошқа бир тавили бордир. Мазҳабимизнинг ҳукми бўйича амал қилишмиз керак.(Бариқа)

Ҳадиси шарифда денгиздан чиққан ҳар турли ҳайвонни ейишга бўлади деб турса ҳам, Ҳанафий олимлари денгиз ҳашаротларини ейиш жоиз эмаслигини билдирганлар. Яна ҳадиси шарифда қон олдиришнинг, вужуддан қон чиқиши таҳоратни бузмаслиги билдирилган ҳолда Ҳанафий олимлари вужуддан қон чиққанда таҳорат бузилишига ҳукм берганлар. Бунинг учун бизнинг ҳадиси шариф билан эмас, мазҳабимизнинг шу мавзудаги ҳукми билан амал қилишимиз керак. Сиз айтган ҳадиси шарифлардан бир нечасининг мазмуни қуйида билдирилган: “Масжидга кирганда ўтирмасдан аввал икки ракат (таҳият-ул масжид) намоз ўқинг!” (Бухорий) Ҳанафий мазҳабига кўра, ўтиргандан кейин ҳам ўрнидан туриб ўқиши мумкин.

“Шом намозидан кейин ортиқча гап гапирмасдан 6 ракат намоз ўқиган киши 12 йил нофила ибодат этган кишидек савобларга эришади.” (Ибни Можа) Ортиқча гап гапирган бўлса ҳам яна шу савобларга эришади.

“Бомдод намозини ўқигандан кейин ортиқча гап гапирмасдан қиблага қараб ўтирилса, қуёш бир найза бўйи кўтарилгандан сўнг икки ракат ишроқ намозини ўқиган киши Жаннатидир.” (Ислом ахлоқи) Ортиқча гап гапирган бўлса ҳам шу вақтда ишроқ намозини ўқиса, ишроқ савоби ҳосил бўлади.

“Шом намозини ўқигандан кейин ҳеч гапирмасдан етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши шу кеча вафот этса, унга Жаҳаннам оташидан қутулиш ҳужжати берилади. Бомдод намозидан кейин ҳам шу шаклда ўқиб, шу куни вафот этса, оташдан қутулиш ҳужжати берилади.” (Муслим) Бунинг тасбиҳлардан аввал ўқилиши бидъат бўлади. Гапиргандан кейин ўқиса ҳам айни савобга қовушади.

Бир ҳадиси шарифда бомдод намозини ўқигандан кейин ўрнидан турмасдан ва ортиқча гап гапирмасдан 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду йухйи ва йумит ва ҳува ала кулли шайин қодир”ни ўқиган киши шу куни ҳар турли ёмонликлардан ва шайтоннинг шарридан ҳимояланиши ҳамда кўплаган савобларга эришиши билдирилган.(Насоий) Ўрнидан туриб кетган бўлса ҳам, ушбу дуони ўқишдан аввал дунё сўзини сўзлаган бўлса ҳам, бу дуонинг фазилатига қовушади. Албатта яхшиси гапирмасдан туриб ўқишдир. 

Батафсил


Намоздан кейинги дуо ва тасбиҳ

Савол: Намоз ўқиб бўлгандан кейин нималар қилинади?

Жавоб: Ёлғиз ёки имом билан ўқиган киши салом бергандан кейин (Аллоҳумма антассалому ва минкас-салому таборакта ё зал-жалоли вал-икром) дейди. Ундан кейин 3 марта (Астағфируллоҳал азим аллази ла илоҳа илла ҳув алҳаййалқаййума ва атубу илайҳ) дейди. Бунга истиғфор дуоси дейилади.

Сўнгра Оятал-курси ўқиб, 33 марта (Субҳоналлоҳ), 33 марта (Алҳамдулиллоҳ) ва 33 марта (Aллоҳу акбар) деб айтади. Бир марта (Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ало кулли шайин қодир) ўқийди. Буларнинг орасига бошқа дуоларни аралаштириш бидъат бўлади.

Батафсил


Намозга моне бўлган ишда хайр йўқ

Савол: Йиғилиб китоб ўқиётганда, суҳбатни ярмида узиб қўймаслик учун шом ва хуфтон намозини кечиктириб, макруҳ вақтга қолдириш жоизми?

Жавоб: Йўқ, жоиз эмас. Нима бўлса бўлсин, намозга моне бўладиган ҳар қанақа ишда хайр бўлмайди. Шом намозини ярим соат кейинга, хуфтон намозини эса кечанинг ярмидан кейинга қолдириш таҳирман макруҳдир. Имом Раббоний ҳазратлари айтадики: “Бир одобга риоя қилиш ва танзиҳан бўлса ҳам бир макруҳдан сақланиш зикр ҳамда тафаккурдан анча фойдалидир. Таҳриман макруҳдан сақланишнинг фойдасини бу ердан тушуниш лозим. Шундай экан, таҳриман макруҳ бўлиб ўқилган намозларни қазо этиш керак. Имом Аъзам ҳазратлари таҳоратнинг одобларидан бир одобни тарк этгани учун қирқ йил ўқиган намозини қазо этиб ўқиган.” (1/29)

Ҳолбуки одобни тарк этиш макруҳ ҳам эмас. Демакки, намоз ўқиётганда, таҳорат олаётганда одобларига ҳам риоя этишга ҳаракат қилиш керак. Айниқса, макруҳ ишлаш дуруст эмас.

Савол: “Саодати абадия” китобининг қазо намозлари баҳсида “Бир намозни вақти ичида такрор ўқишга иёда дейилади” деб ёзилган. Узр баҳсида эса “Намоз вақти чиққандан кейин кейинги намоз вақти ичида узрли ҳолати тўхтаса, аввалги намозини иёда этади” дейилган. Намоз ўз вақтидан кейинга қолса, қазо бўлмайдими?

Жавоб: Бир намозни ўқигандан кейин ҳар қанақа бир сабаб билан бу намозни қайта ўқишга иёда дейилади. Бу одатда шу вақтнинг ичида бўлади. Узр ҳоли эса бундан мустаснодир. Масалан, Ҳанафий мазҳабига кўра, пешин намози вақтида узрли ҳолати бошланган кимса, вақтнинг сўнггига қадар кутади ва намозини ўқийди. Аср намози вақтида узрли ҳолати тўхтаса, пешин намозини қайта ўқиши керак бўлади. Бунга ҳам иёда дейилади. У кимса намозини ўз вақтида ўқиган эди, қазога қолдирмаганди, аммо узри бўлгани учун узрли ҳолатда ўқиганди. Пешиндан сўнг узрли ҳолати тўхтагандан кейин намозини иёда этиши керак. Бундай ҳолатларда моликий мазҳаби тақлид этилса, намози саҳиҳ бўлади. Иёда этишга зарурат қолмайди.

Савол: Намозда “Оҳ”, “Уф” каби овоз чиқариш намозни бузадими?

Жавоб: Ҳа, бузади. “Уф” деб, ташвишини, ғамини билдириш ҳам бузади. Хастанинг ўз қўлида бўлмасдан “Оҳ”, “Уф” дейиши, йиғлаши намозни бузмайди. (Саодати абадия)

 

Батафсил


Ёлғиз ўқийдиган аёл кишининг намози

Масалан, бомдод суннатининг ўқилиши
   

Вужуднинг шакли билинмайдиган, сезилмайдиган қилиб кенг ва узун бир либос кийилади. Кафтлар ва юздан бошқа бутун аъзолар аврат бўлгани учун ёпилади. Намозда ўқиладиган дуо ва суралар эр ва хотин кишиларга қараб ўзгармайди, яъни бир хилда ўқилади. 

«Аллоҳ ризоси учун Қиблага ўгирилдим ва бугунги Бомдод намозининг суннатини ўқишга ният қилдим»-деб кўнгилдан ўтказилгач, “Аллоҳу акбар” деб, қўллар қулоққа кўтарилмайди, балки елка ҳизосига кўтарилиб, бармоқлар жипс ҳолда, кафт ичи Қиблага қаратилиб, такбир олинади.

 

 

Батафсил


Ёлғиз ўқийдиган эр кишининг намози

 

Масалан, бомдод суннатининг ўқилиши

1. Аввало қиблага қараб турилади. Оёқ ораси бир-биридан тўрт бармоқ энида бўлиб, параллел тутилади. Қўлнинг бош бармоғи қулоқ юмшоғига текказилиб, ҳовуч ичи қиблага қаратилади. Бармоқ оралари озмунча очиқ тутилади.

«Аллоҳ ризоси учун Қиблага ўгирилдим ва бугунги Бомдод намозининг суннатини ўқишга ният қилдим»-деб кўнгилдан ўтказилгач, “Аллоҳу акбар” деб, қўллар киндик узра, ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш билан боғланади.

Батафсил


Қазо намозлари

Намоз - бадан билан бажо келтириладиган ибодат бўлгани учун, уни бири ўрнига бошқаси ўқиёлмайди. Ҳар одам бевосита ўзи ўқиши керак. Намозларнинг ўз вақтида ўқилишига “Адо” дейилади. Ўша намозни ўз вақтида ёки бошқа вақтларда бошқатдан ўқишга “Иёда” дейилади. Масалан, макруҳ аралаштирилиб ўқилган намозни вақти чиқмасдан аввал ёки иложи бўлмаса, вақти чиққач иёда (такрор) қилиш вожибдир. Фарз ва вожиб намозларини ўз вақтидан бошқа вақтларда ўқишга “Қазо” дейилади.

Бир кунлик беш вақт фарз ва витр намозларини адо этаётганда, тартибга риоя қилиш фарздир. Қазолари бештадан кўп бўлмаган кишига “Тартиб соҳиби”, яъни тартиб эгаси дейилади.

Жума намози ўша куни пешин намози вақтида ўқилади. Жума куни бомдодга уйғона олмаган тартиб соҳиби киши, буни хутба ўқилаётган пайтда хотирласа, дарҳол қазосини ўқиб олиши керак бўлади. Бир намозни ўқимагунча, ундан кейин келадиган бешта намозни ўқиш жоиз бўлмайди. Ҳадиси шарифда: «Бир намозни уйқуда ёки унутиб ўтказиб юборган киши, кейинги намозни жамоат билан адо этаётганда, (аввалгиси) эсига тушиб қолса, имом билан намозини битиргач, аввалги намозининг қазосини ўқисин! Ундан кейин имом билан ўқиганини бошқатдан ўқисин!»- деб, марҳамат қилинди. Бу шартлар жами қазо намозларининг адади бештадан кам бўлган тартиб соҳиблари учунгина тааллуқлидир.

Ўтказиб юборилган фарзнинг қазосини ўқиш фарздир. Вожибнинг қазоси вожибдир. Суннатларнинг қазоси эса, амр қилинмади. Ҳанафий мазҳабининг олимлари иттифоқ билан билдирдиларки:  намозларини билиб туриб ва узрсиз тарк этиш катта гуноҳ эканлиги билдирилган бўлиб, бундай ўтказиб юборилган намозларнинг қазосини ўқиш ҳам фарздир. Фарз ва вожиб намозларини билиб туриб қазога қолдира олиш учун, иккита узр мавжуд бўлиб, биринчиси, душман билан юзма-юз бўлиш, иккинчиси эса, сафардаги одам ёки сафарий бўлмаса ҳам йўловчи кишига, йиртқич ҳайвон, ўғри-қароқчи, сел, тошқин ва бўрон хавфи бўлишидир. Бу вазиятдаги одамлар, ўтириб ва хоҳлаган тарафга ўгирилиб ёки от-улов устида имо билан ҳам ўқий олмайдиган пайтлардагина, намозларини қазога қолдиришлари жоиз бўлади. Ўша икки узр ва уйқу ёки унутиш сабаби билан намозларини қазога қолдириш, гуноҳ бўлмайди. “Ашбоҳ” китобининг шарҳида: «Бўғилаётган, чўкаётган ва шунга ўхшаш хатарли вазиятдаги одамларни қутқариш билан машғул бўлиб, намозларини вақтидан кейин ўқиш ҳам саҳиҳ бўлади..»-дейилган. Табиб, доктор жарроҳ ва доянинг мана шунга ўхшаш узрлар натижасида намозларини ўз вақтидан кечиктиришларига динимиз ҳам изн берган. Лекин, узр ҳоли битгач, тезда қазосини ўқиш фарз бўлади. Ҳаром бўлган уч вақтдан бошқа бутун вақтларда ўқиш нияти билан, бола-чақасининг ризқини ва эҳтиёжларини таъминлаш учун меҳнат қилиниши керак бўлган вақтлардагина, қазо намозларини ўқишни кечиктириш мумкин. Бу қулайликдан, иш вақтида фарзларини қазога қолдириш мумкин экан, деган хулоса чиқармаслик керак. Зеро, севгили Пайғамбаримиз, Ҳандак жангининг шиддатидан ўқий олмаган тўрт намозни, Асҳоби киромнинг ярадор ва хорғин эканликарига қарамай, ўша кечасиёқ жамоат билан ўқиган эдилар. Пайғамбаримиз «саллаллоҳу алайҳи ва саллам» айтдиларки: «Икки фарзни бир орага келтириш, катта гуноҳ ҳисобланади.» Яъни бир намозни ўз вақтида ўқимасдан бошқа вақтга кечиктириш, катта гуноҳдир. Бир ҳадиси шарифда хабар берилдики: «Бир намозни вақти чиққандан кейин ўқиган кимсани Аллоҳу таоло саксон ҳуқба дўзах азобига маҳкум қилади». Бир ҳуқба-саксонта охират йилига тенг. Охиратнинг бир куни эса, дунёнинг минг йилича келади. Бир вақт намозни ўз вақтидан кейин ўқишнинг жазоси бу бўлса, ҳеч ўқимайдиганларнинг ҳоли нима кечади?

Пайғамбаримиз «саллаллоҳу алайҳи ва саллам» марҳамат қилдиларки: «Намоз диннинг таянчидир. Намозини ўқийдиган киши, динини тиклаган, тарк этадиган эса, вайрон қилган бўлади.» Бошқа бир ҳадиси шарифда айтилдики: «Қиёмат куни иймондан кейин биринчи сўроқ намоздан сўралади». Ўшанда, Аллоҳу таоло буюрадики: «Эй қулим! Намознинг ҳисоб-китобидан ўта олсанг бас, нажот сеникидир. Бошқа ҳисобларингни осонлаштираман». Анкобут сураси 45-оятининг мазмунида: «Қусурсиз тўғри адо этиладиган намоз, инсонни чиркин, ифлос ишлардан ҳимоя қилади» - дейилган. Пайғамбаримиз «саллаллоҳу алайҳи ва саллам» яна марҳамат қилдиларки: «Инсоннинг Раббига энг яқин пайти, намоз ўқиётган пайтидир».

Бир мусулмоннинг хоҳлаган бир намозни ўз вақтида адо этмай, қазога қолдириши икки хил бўлади:

1. Узр сабаби билан;

2. Фарз эканини, вазифа эканини била туриб, аҳамият бера туриб, дангасалик билан ўқимаслик.

Фарз намозини узрсиз, сабабсиз ўз вақтидан кейин ўқиш, яъни қазога қолдириш - ҳаромдир, катта гуноҳдир. Бу гуноҳ, қазо ўқилган ҳолда ҳам кечирилмайди. Қазо ўқилганида, фақатгина намозини ўз вақтида ўқимаганнинг гуноҳи кечирилади. Намозини кечиктиргани учун эса, алоҳида тавба керак бўлади. Бир одамнинг қазолари бўлсаю уларни ўтамасдан, ёлғиз тавба қилса, гуноҳи кечирилмайди. Қазоларини ўқиб бўлгач, тавба қилса кечирилиши умид қилинади. Тавба қилаётганида ўқимаган қарз намозларини ҳам ўташи керак. Қазо ўқишга имкони бўла туриб ўқимаган киши, яна-да катта гуноҳ қилган бўлади. Ўша катта гуноҳ, ҳар намоз ўқигулик вақт ўтган сайин икки баравар ортиб боради. Чунки, қазоларни бўш вақт топган заҳоти ўқиш ҳам фарздир.  Ҳарбир фарзнинг тарки, ҳаром ва гуноҳ бўлгани учун, бу гуноҳ, қарз ўталмагунча ортаверади. “Умдат-ул-ислом” ва “Жомиъ-ул-фатово” исмли фиқҳ китобларида: «Душман билан юзма-юз келганда, бир фарзни ўқишнинг имкони бўлган ҳолда, (душман баҳона қилиниб) бу фарзни тарк этишнинг гуноҳи, етти юз катта гуноҳга тенг бўлади» - дейилган.

ИЗОҲ: Суннатлар ўрнига қазо ўқиш мумкинми?

Ғавс-ул-аъзам Абдулқодир Гейлоний (Гийлоний ёки Ғилоний) ҳазратлари “Футуҳ-ул-Ғайб” китобида ёзадиларки: «Мўмин, аввало фарзларни бажо келтириши керак. Фарзлар битгач, суннатларни адо этади. Ундан кейин нофилалари билан машғул бўлади. Фарз ибодатидан қарзи бўлган кишининг, суннатлар билан вақт ўтказиши аҳмоқликдир. Фарз қарзи [қазолари] бўлган одамнинг суннатлари қабул бўлмайди. Али ибн Абу Толиб «родияллоҳу анҳ» ривоят қиладилар: Расулуллоҳ «саллаллоҳу алайҳи ва саллам» марҳамат қилдиларки: «Зиммасида фарз қарзи бўлган кимса, қазони қўйиб нофила амал ишласа, бекорга заҳмат чеккан бўлади. Бу кимса, қазосини ўтамагунча Аллоҳу таоло унинг нофила намозларини қабул қилмайди». Ғавс-ул-аъзам Абдулқодир Гейлоний ҳазратлари билдирган бу ҳадиси шарифни Ҳанафий мазҳаби олимларидан бўлмиш Абдулҳақ Деҳлавий ҳазратлари қуйидагича изоҳ, яъни шарҳламоқдалар: «Бу хабар, фарз қарзи [қазоси] бўлган кишининг суннат ва нофила ибодатлари қабул бўлмаслигини билдирмоқда. Суннат намозлари, фарзларни тамомлашини биламиз. Лекин бу, «суннат фарзнинг ўрнига ўтади», - деган маънога келмайди. Балки, фарз адо этилаётганда, “намоз ичида тарк этилган суннат ва адабларни тамомлаш”- деган маънони билдиради. Демакки, суннатларни ўқишдан мақсад, фарз намозининг ичидаги камчиликларни тўлдириш учундир. Бироқ, фарз қарзи бўлганларнинг суннат ўқишларидан ҳеч қанақа наф тегмайди.»

Қуддуси шариф [Иерусалим] шаҳрининг қозиси Муҳаммад Содиқ афанди “Наводир-и фиқҳийя фи мазҳаб-ил-аиммат-ил Ҳанафия” номли фиқҳ китобида, фоита намозининг қазолари қисмида қуйидагиларни билдирмоқдалар: «Буюк олим Ибни Нужайм ҳазратларидан “Бир мумулмоннинг қазога қолган намозлари бўлса-ю, у одам бу намозларини бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон суннатлари ўрнига қазо нияти билан ўқиса, суннатларни тарк этган ҳисобланадими?”- деб, сўралди. Бу сўроққа Ибни Нужайм ҳазратлари: «Суннатларни тарк этган ҳисобланмайди. Чунки, беш вақт намознинг суннатларини ўқишдан мақсад, ўша вақтларда фарздан бошқа бирон намоз ўқишдир. Шайтон инсонга ҳеч намоз ўқитишни хоҳламайди. Фарзнинг ёнида бошқа бир истаган намозни ўқиш натижасида шайтон шарманда қилинган бўлади. Суннатларнинг ўрнига қазо ўқиш билан суннатлар ҳам бажо келтирилган бўлади. Қазо намози бўлган мўминлар ҳар вақтнинг суннатида қазога ният қилишлари лозим. Бу билан, ўша вақтнинг фарзидан бошқа бир намоз ўқилгани туфайли, ҳам суннат бажо келтирилади, суннатга қазо нияти билан киришилгани учун, ҳам қазо қарзи ўталган бўлади. Замонамизда жуда кўп кимсалар фарз қазоларини ўтамасдан, суннатлар билан овуниб юришибди. Булар жаҳаннамга кетишади. Ҳолбуки, суннат намозларини қазо нияти билан ўқиётганлар эса, жаҳаннам азобидан халос бўлишади»-деб, жавоб бердилар.»

Қазо намозлари қандай ўқилади?

Қазо намозлари бўлган мусулмонлар, катта жазодан, азобдан қутилишлари учун тез кунлар ичида бутун қарз намозларини қазо этмоқлари ва бу гуноҳни қилганлари учун алоҳида тавба, истиғфор қилмоқлари керак. Бунинг учун суннатларини қазо нияти билан адо этишлари лозим. Дангасалик қилиб намоз ўқимаганлар, йилларча қазо намози бўлганлар, намозга тураётганларида, суннат намозларининг ниятида, ўша вақтнинг энг аввал қазога қолган намозини қазо этишга деб, ният қилишлари даркор. Қазо намозлари бўлган кишининг суннат намозларини қазога ният қилиб ўқиши, 4 мазҳабда ҳам лозимдир.

Ҳанафий мазҳабида намозни узрсиз қазога қолдириш акбари кабоир, яъни катта гуноҳдир. Бу катта гуноҳ, ҳар бир тўрт ракъат намоз ўқишга кетадиган вақт ўтган сайин икки марта ортиб бораверади. Чунки, намозни бўш вақт топган заҳотиёқ қазо этиш фарздир. Мана шундай ҳисобга, сонга сиғмайдиган ва дақиқа сари ортиб бораётган бу даҳшатли гуноҳдан ва унинг азобидан халос бўлиш учун, қазоларни қуйидагича ўқиш керак.

Пешин намозининг аввалги суннатида; “энг аввал қазога қолган пешиннинг қазосига” деган ният билан ўқиш керак. Пешиннинг охирги суннатини эса, “энг аввал қазога қолган бомдоднинг фарзига” деб ният қилган ҳолда ўқиш керак.

Асрнинг олдидаги тўрт ракъат суннатини, “энг аввал қазога қолган асрнинг қазосига” деб ният қилиб ўқиш керак.

Шомнинг суннатида “энг аввал қазога қолган шомнинг фарзини ўқишга” деб уч ракъат қилиб ўқиш керак.

Хуфтоннинг олдинги суннатини “энг аввал қазога қолган хуфтоннинг фарзини ўқишга” деб ният қилган ҳолда ўкиш керак. Хуфтоннинг охирги суннатида «энг авволо қазога қолган Витри вожибнинг қазосига» деб ният қилиш керак. Мана шу тарзда ўқийдиган одам, бир кунда, ортиқча овора бўлмасдан, ҳам ўша куннинг намозини, ҳам-да бир кунлик қазо намозини ўтаган бўлади. Таровиҳ намозини ҳам қазо нияти билан ўқиш, мақсадга мувофиқдир. Фарз қазоси қанча йиллик бўлса, шунча йил юқоридагидек ибодат қилиш керак. Қазолар битгач яна суннат нияти билан давом этиш мумкин. Агар бўш вақт кўп бўлса, суннатларни кутиб ўтирмасдан бошқа пайтларда ҳам қазоларни ўқиб, қарз ва гуноҳлардан бир соат бўлса-да олдинроқ қутилишга ҳаракат қилиш керак. Ўталмаган қазоларнинг гуноҳи кун сайин ортиб бораётганини унутмаслик керак.

Батафсил


Масбуқнинг Намози

 Имомга иқтидо қиладиган кишилар тўрт тоифага бўлинади. Булар: «Мудрик», «Муқтадий», «Масбуқ» ва «Лоҳиқ»дир.

Мудрик: Намозда таҳрима такбирини имом билан бирга олган, намозга имомла бирга кирган кишига айтилади.

Муқтадий: Таҳрима такбирига улгуролмаган, намозга қироатда етишган кишига айтилади.

Масбуқ: Имомга биринчи ракъатдан кейин етишиб иқтидо қилган кишига айтилади.

Лоҳиқ: Таҳрима такбирини имом билан бирга олгану фақат намозда таҳорат бузувчи бирор иш содир бўлиб, шу сабаб-ла таҳоратини янгилаб келиб, имомга қайтадан иқтидо қилган кишига айтилади. Бу намозхон, яна худди аввалгидек қироатсиз, рукуъ ва сажда тасбиҳларини ўқиб намозини адо этади. Агар таҳорат янгилаш жараёнида дунё сўзи сўзламаган бўлса, имомнинг орқасида турган бўлиб ҳисобланаверади. Лекин, масжиддан чиққач энг яқин жойда таҳорат олиш лозим. Зеро, кўп узоққа кетса, намози бузилади дейилди.

Масбуқ, яъни имомга биринчи ракъатда етишолмаган одам, имом салом бергандан кейин, салом бермасдан ўрнидан туриб, намозининг нуқсон ракъатларини тамомлайди. Қироатларни биринчи, кейин иккинчи, ундан кейин учинчи ракъатларни ўқиётгандек қилиб, бошдан бошлайди. Ўтиришларда эса тўртинчи, учинчи ва иккинчи ракъатдан, яъни намознинг охиридан бошлагандек қилиб ҳаракат қилади.

Масалан: Хуфтоннинг охирги ракъатида жамоатга етишган одам, имом салом бергандан кейин ўрнидан туради ва худди биринчи ракъатдагидек «Субҳонака, Аузу-бисмилло, Фотиҳа ва Замми сура» ўқийди. Рукуъ ва сажда қилгач, туриб кетмасдан ташаҳҳудга ўтиради. Чунки, имом билан ўқиган бир ракат ва ўзи алоҳида ўқиган бир ракъати икки ракъатни ташкил қилган бўлади. Ҳар икки ракъатда бир ташаҳҳудга ўтириш, вожибдир. Масбуқ, «Аттаҳияту»ни ўқигач, ўрнидан туради ва бу сафар худди иккинчи ракъатни ўқиётгандек қилиб «Бисмилло, Фотиҳа ва Замми сура» қироат қилади. Рукуъ ва саждадан кейин ўтирмасдан қиёмга туради. Бу ракъатда эса худди учинчи ракъатдагидек «Бисмилло ва Фотиҳани»ни ўқиб, намозини тугатади.

Батафсил


Имомга иқтидо саҳиҳ бўлиши учун ўнта шарт мавжуд

1. Намозга тураркан такбир айтмасдан аввал, имомга иқтидо қилишга ният қилмоқ шарт. «Уйдим ёки иқтидо қилдим ҳозир бўлган имомга» - деб қалбдан ўтказиш керак. Такбир олиб, намозга киргандан кейин қилинган ният, саҳиҳ бўлмайди.

2. Жамоатда аёллар ҳам бўлса, имомнинг «аёлларга имомлик қилишга» - деб алоҳида ният этмоғи ҳам даркор. Эркаклар учун имоматга ният қилиш, шарт эмас. Агар ният этса, имом ҳам жамоат савобидан баҳраманд бўлади. Ният қилмаса, намоз саҳиҳ бўлади лекин, имом худди ёлғиз ўқигандек савобга эришади халос.

3. Жамоатнинг тўпиғи, имомнинг тўпиғидан орқароқда бўлиши шарт.

Батафсил


Имомликнинг шартлари

Имом бўла олиш учун олтита шарт тўкис бўлиши керак. Булардан лаоқал биттасига эга бўлмаган одамнинг орқасида намоз дуруст бўлмайди. Шартлар эса қуйидагича:

1. Мусулмон бўлиш. Абу Бакр ва Умарнинг «родияллоҳу анҳума» халифа эканликларига, меърож ҳодисасига ва қабр азобига ишонмайдиган одам имом бўла олмайди.

2. Балоғат ёшига етган бўлиш.

3. Ақли жойида бўлиш. Маст ва эси паст одам имом бўлолмайди.

Батафсил