Олажагини кечиш
Савол: Фақир бирида оладиган пулим бор. У бермаяпти. Буни олмасам садақа ўрнига ўтадими? Кечиб юборишнинг диндаги ўрни қандай?
Жавоб: Қарздор фақир бўлса, ҳадянгиз садақа бўлади. Олажагини кечиб юбориш жуда катта савобдир.
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Ҳеч қандай ҳимоя бўлмаган қиёмат кунида Аллоҳу таолонинг ҳимоясида бўлишни истаган киши олажагини кечиб юборсин!” (Табароний)
“Олажагини кечиб юборган киши қиёмат куни Аллоҳу таолонинг ҳимоясидадир.” (Бегавий)
“Қиёматда Аллоҳу таоло ҳимоя қиладиган одамларнинг аввали қўлига пул тушгунча фақирдаги олажагини кечиктирган ёки Аллоҳ розилиги учун олажагини кечиб юбориб, санадини йиртиб ташлагандир.” (Табароний)
“Берган қўл олган қўлдан устундир.” (Ибни Ҳузайма)