Фитр беришнинг аҳамияти
Савол: Фитрнинг аҳамияти нима? Кимлар фитр бериши керак?
Жавоб: Эҳтиёжи бўлган ашёдан ва қарзларидан ортиқ бўлган закот нисобига етадиган моли ё пули бўлган мусулмоннинг фитр бериши вожиб. Нисобга молик бўлмаса, фитр бериши вожиб бўлмайди. Лекин бергани яхши. Бир ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Садақаи фитр бойларингиз учун тазкиядир. Фақирларингиз ҳам берадиган бўлса, Аллоҳу таоло уларга яна-да кўпроғини беради.” (Абу Довуд) (Тазкия – тозалаш деганидир.)