Санта Клaус афсонаси
Савол: Санта Клаус деган роҳиб Никола христиан азизлариданми?
Жавоб: Санта Клаус исмли шахснинг яшаганлиги шубҳали. Ундай кишининг яшаб ўтганини кўрсатадиган тарихий ҳужжат мавжуд эмас. (Британника, Википедия)
Буюк Константин бутун Инжилларни бирлаштириш учун милодий 325 йили Изникда (Никея) 319 попни тўплаб, ёздирган янги Инжилга эски дини бўлган бутпарастликдан кўп нарсалар қўштириб, янги бир насроний дини қурганди. Бу Изник мажлисига азиз Никола ҳам қатнашганди. (Динлар тарихи, Боқий Одам)
Азиз Никола баъзи манбаларга кўра 300 йилларда туғилган. Лекин бир қатор адиблар унинг тарихий шахс эмаслигини таъкидламоқда. Баъзи манбаларга кўра эса, азиз Николанинг 325 йилда ўтказилган Изник мажлисига Мира архиепископи сифатида қатнашиб, Аллоҳнинг бирлигини ёқловчи Ариусчилар билан тортишиши унинг танилишига сабаб бўлди. Бундан маълум бўладики, тавҳид тушунчасини ҳимоя этганларга қарши омонсиз курашиб, Рим ва черков тарафидан тақдирланишни кўзлаган. Мажлисда Ариусчиларга қарши кофир императорнинг сафида туриб, Тангри, ўғил ва муқаддас руҳнинг бирга бўла олишини ҳимоялаб, ғиштни мисол келтириб “Олов, тупроқ ва сув бир ғиштда қандай бир жойга жамланган бўлса, худди шу тарзда Тангри бир ёки уч хусусиятли бўла олади” деди. Унинг бу ширк, теологик бузуқ фикри унинг шахсига бўлган эътиборнинг ортишига сабаб бўлди. (Лутфи Ўзшаҳин, 25.12.2009)
Санта Клаус байрамининг хурофа ва афсона эканлиги, Инжилдаги Санта Клаусга ҳақидаги сўзларнинг эртак эканлиги инглиз Дуркан архиепископи док. Давид Янкиснинг 1993 йил 21 декабрь “Миллият” ва 1993 йил 24 декабрдаги “Туркия” газеталарида чиққан баёнотида эълон қилинганди. (Раҳбар энциклопедияси)
Тавҳид ақидасига қарши уч худолик ишончини ҳимоя қилгани маълум бўлган ва насронийлик пропагандасида қўлланиладиган Санта Клауснинг имонли, ҳатто азиз (святой) эканлигини таъкидлашдан мақсад Санта Клаус байрамини қонунийлаштириб, насронийларга чиройли кўрсатишдан бошқа нима бўлиши мумкин? Санта Клаус ҳурматига мавлуд маросимлари тартиблаганлар, христианларга яхши кўриниш учун Санта Клаус байрамини табриклаганлар чиққан бўлса ҳам, мусулмонлар бу куфрдан узоқ туриши керак.
Наврўз, Меҳрижон ва Рождество кунларида ўша кун ҳурматига деб, ҳадя олиш-бериш ҳаромдир. Бу кунларни муқаддас байрам билиб, бериш эса куфр бўлади. Бу кунларга ҳурмат кўрсатиб, кофирларга тухум бўяб тарқатган киши кофир бўлади. Бу кунларда тўй-тантана қилиш учун одатдан ташқари егулик ё ашёлар сотиб олиш ҳам шундай. Лекин ҳар куни олаётган эҳтиёжларини харид қилган мусулмон кофир бўлмайди. (Дурр-ул мухтор)
“Баззозия” фатвосида “Наврўз куни мажусийларнинг байрами. Бу кунда мажусийларнинг ёнига бориб, уларнинг қилганларини қилиш, уларга тақлид қилиш куфрдир. Бу кунни байрам қилган мусулмоннинг имони кетади-ю ўзининг хабари бўлмайди” дейилган. Бундан рождество, пасха ва бошқа христиан байрамларида худди улардек байрамона ҳатти-ҳаракатларда бўлган одамларнинг кофир бўлганликлари аён бўлади. (Саодати абадия)