Попларнинг исёни
Савол: Христиан динида роҳибларнинг (поплар) уйланиши Худо томонидан тақиқланганми?
Жавоб: Попларнинг уйланмаслигини Аллоҳу таоло амр қилмаган. Уни ўзлари ўйлаб топишган. (Хадид 27) Аллоҳу таоло роҳиб ва роҳибаларнинг уйланиб, оила қуришларини нима учун тақиқласин? Роҳибларнинг бир умр бўйдоқ ўтиш шартини аввалги роҳибларнинг тўқиб чиқарганини билган ҳозирги поплар бу табиий истакларини ноқонуний йўл орқали қондиришмоқда. Шунинг оқибатида бугун ОИТС касаллигига чалинган поплар оз эмас.
Попларнинг ўзгалар гуноҳини кечириб, поклаб бериш ҳуқуқлари ҳам тушунарсиз. Агар попларда гуноҳ кечириш ҳуқуқи, қудрати бор ва чекланмаган бўлса, унда христиан халқ нимадан қўрқиб, гуноҳ қилишдан тийилади? Устига устак "поплар бегуноҳ" деган ақида авж олиб турганда қайси роҳиб ўзини нафсоний лаззатлардан чеклай олади? Христианлик шунга ўхшаш яна қанча хурофотлардан таркиб топган ясама дин ҳолига келиб қолган.
Матбуотда чоп этилган бир хабар:
Попларнинг исёни
Нью-Йорк шаҳри, роҳибларнинг ёш болаларга тажовузи сабабли Католик дунёси тарихининг энг чуқур ижтимоий кризисини бошдан кечирмоқда. Бир миллиардлик католик дунёсининг юраги бўлган Ватиканда жуда эътиборли бўлган иккита роҳибнинг бузуқликда айбланиб Папа тарафидан вазифаларидан бўшатилганидан кейин 60 миллионлик аъзоси бўлган Америка католик черковида ҳам тафтиш бошланди.
Бўлиб ўтган шов-шувли ҳодиса ҳақида сўз юритган “Тайм” газетаси сўнгги сонида “Черков одамзодни қутқара оладими?” сарлавҳали хабарни чоп этиб, Католик черковининг роҳиблар томонидан ибодатхонага келган зиёратчиларга кўрсатилган жинсий "қизиқиш" натижасида "зарар кўрганлар"га давомли товон тўлаб келганлиги аниқланди. Хабарга кўра, сўнгги йигирма йил ичида черков хизматкорлари томонидан тажовузга учраганларга етказилган зарарни қоплаш учун черков буджетидан бир миллиард долларга яқин пул тўланганлиги маълум бўлди. Бундай "тартибсизлик"ларнинг олдини олиш учун Американинг юқори мансабли роҳиблари черков қоидасини ўзгартириб, шаҳватига эгалик қила олмаяпган роҳибларнинг ҳам уйланиши шарт эканлигини илгари суришди.
Американинг таниқли роҳибларидан Франк Маккоурт бу мавзуда “Уйланишни тақиқлаш инсон табиатига терс, попларни гуноҳга ташвиқ этувчи бу қоида бекор қилиниши керак. Черков ўзи миниб ўтирган шохни кесмоқда” деди. Флорида штатининг машҳур туманларидан Палм Бичда обрўли дин одами сифатида танилган 65 ёшли роҳиб Жозеф Кейз Симонс педофилл (болабулғовчи) эканлигини тан олди ва вазифасидан бўшади. Шахси сир тутилган бир кишининг Симонсни айблаши натижасида бачабоз роҳиб айбини тан олишга мажбур бўлди. Испанияни алғов-далғов қилган гомосексуал роҳиб ҳодисаси бироз аввал Италияда рўй берган ва бу воқеа китоб ҳолида нашрдан ҳам чиққан эди. Китоб католик дунёсида катта тортишувни бошлаб берди.
Ватиканни ларзага солган шармандалик
Польшалик архиепископ Жулиусз Паетз ёш роҳиб номзодлари билан бузуқ алоқаларда бўлганлигига доир айбловлар сабабли Ватикандан ўз истеъфосини сўрашга мажбур бўлди. Католик черковининг ахлоқ асосларини ларзага солган шармандаликдан сўнг роҳибнинг истеъфосини қабул этишга мажбур бўлган Папа Жон Паул ҳам бўлиб ўтган ҳодисаларни жуда уятли деб баҳолади. Познанда вазифасини бажарган 67 ёшли архиепископнинг роҳиблик ўқишларидаги ёш поп номзодларининг хоналарига кечалари яширинча кирганлиги ва бузуқ алоқаларда бўлганлиги иддао қилинди. Польшада чоп этиладиган кўплаган газеталардаги хабарларга кўра Познандаги роҳиблар Архиепископ Паетзнинг бу ҳаракатларидан кўпдан бери хабардор бўлганлар ва буни Ватиканга хабар берганлар. Ватикан анча вақт сукут сақлагандан кейин ниҳоят энди суриштирув гуруҳини жўнатди.