Зулҳижжа ойининг фазилати

Қурбон байрами бўладиган ойга зулҳижжа дейилади. Жорий йил, яъни 2018 йил 12 августдан бошланади. Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида қилинган ибодатлар жуда қийматлидир. Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинди:

“Зулҳижжа ойининг илк кунларида тутилган рўза бир йил рўза тутишга тенг. Унинг бир кечасини иҳё этиш (ибодат била ўтказиш) Қадр кечасини иҳё этиш билан тенг.” (Ибни Можа)

“Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасида қилинган ибодатлар учун 700 марта кўп савоб берилади.” (Байҳақий)

Батафсил



Шаввол ойида рўза тутиш

Савол: Рамазондан кейин Шаввол ойида рўза тутишнинг қандай фойдаси бор?

Жавоб: Рўзани қачон тутса ҳам савоби катта. Ҳадиси шарифда “Рўза Жаҳаннам оташидан сақлайдиган бир қалқондир” деб марҳамат қилинган. (Бухорий)

Шаввол ойида тутилган рўзанинг савоби жуда катта. Қуйидаги ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қилинган:

“Рамазондан кейин Шаввол ойида ҳам 6 кун рўза тутган киши онасидан туғилган кундагидек гуноҳсиз бўлади.” (Табароний)

“Рамазон рўзаси билан Шавволда ҳам 6 кун рўза тутган киши бир йил рўза тутган бўлиб ҳисобланади.” (Ибни Можа)

 

Батафсил


2013 (ҳижрий 1434/1435) йилги қийматли кунлар ва кечалар

Григориан: 2013 | Ҳижрий: 1434-1435

Қийматли кунлар

Ҳижрий тақвим бўйича сана

(1434-1435)

Григориан тақвим бўйича сана (2013)

Ҳафта кунлари

Мавлуд куни

11/12 Робиул-аввал (1434)

23/24 январь(2013)

Чоршанба/пайшанба

Уч ойларнинг бошланиши

1 Ражаб (1434)

11 май (2013)

Шанба

Рағоиб кечаси

6/7 Ражаб (1434)

16/17 май (2013)

Пайшанба/жума

Меърож кечаси

26/27 Ражаб (1434)

5/6 июнь (2013)

Чоршанба/пайшанба

Барот кечаси

14/15 Шабон (1434)

23/24 июнь (2013)

Якшанба/душанба

Рамазон ойи

1 Рамазон (1434)

июль (2013)

Сешанба

Қадр кечаси

26/27 Рамазон (1434)

3/4 август (2013)

Шанба/якшанба

Рамазон ҳайитининг

1-кечаси

30 Рамазон/1Шаввол (1434)

7/8 август (2013)

Чоршанба/пайшанба

Рамазон ҳайитининг

1-куни

1 Шаввол (1434)

август (2013)

Пайшанба

Рамазон ҳайитининг

2-куни

2 Шаввол (1434)

август (2013)

Жума

Рамазон ҳайитининг

3-куни

3 Шаввол (1434)

10 август (2013)

Шанба

Тарвия куни

8 Зул-ҳижжа (1434)

13 октябрь (2013)

Якшанба

Арафа куни

9 Зул-ҳижжа (1434)

14 октябрь (2013)

Душанба

Арафа кечаси

9/10 Зул-ҳижжа (1434)

14/15 октябрь (2013)

Душанба/сешанба

Қурбон ҳайитининг 1-куни

10 Зул-ҳижжа (1434)

15 октябрь (2013)

Сешанба

Қурбон ҳайитининг 2-куни

11 Зул-ҳижжа (1434)

16 октябрь (2013)

Чоршанба

Қурбон ҳайитининг 3-куни

12 Зул-ҳижжа (1434)

17 октябрь (2013)

Пайшанба

Қурбон ҳайитининг 4-куни

13 Зул-ҳижжа (1434)

18 октябрь (2013)

Жума

Муҳаррам (ҳижрий янги йил) кечаси

29 Зул-ҳижжа/1 Муҳаррам (1434-1435)

3/4 ноябрь (2013)

Якшанба/душанба

Ҳижрий янги йил куни

1 Муҳаррам (1435)

ноябрь (2013)

Душанба

Ошуро кечаси

9/10 Муҳаррам (1435)

12/13 ноябрь (2013)

Сешанба/чоршанба

Ошуро куни

10 Муҳаррам (1435)

13 ноябрь (2013)

Чоршанба

 

Эслатма:
*
Тарвия куни – Зул-ҳижжа ойининг 8-куни.Ушбу кун ҳожилар Маккадан Минога чиқадилар. Ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қилинган:

“Бир мусулмон тарвия куни рўза тутса ва гуноҳ сўзларни сўзламаса, Аллоҳу таоло уни албатта Жаннатга киритади.”

Бу куннинг “тарвия” деб аталишига сабаб ҳожилар шу куни Замзам сувидан тўйиб ичишларидир.
* Қийматли кечаларга ўзидан кейин келадиган қийматли кунларнинг номи берилади. Бир кун аввалги пешин намози вақтидан шу туннинг имсок вақтигача бўлган муддатдир.

* Арафа ва қурбон байрамининг кечалари бундай эмас. Уларнинг кунлари кечаларидан аввал келади. Арафа куни Зул-ҳижжанинг 9-кунидир. Бошқа кунларга Арафа деб айтилмайди. Қурбон ҳайитнинг кечалари – қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунларидан кейинги кечалардир. Бу уч кунга “Аййоми нахр” деб ҳам айтилади.

* Булардан ташқари Ражаб ойининг кечалари, Рамазон ҳайитининг кечалари, Зул-ҳижжа ойининг дастлабки ўн кечаси, Муҳаррам ойининг дастлабки ўн кечаси, жума ва душанбага ўтар кечалар қийматли кечаларга киради.

* Бу кечаларга эътиборсиз қарамаслик керак. Бу кечалари қазо намозларни ўқиш, Қуръони карим қироат қилиш, дуо ва тавба қилиш керак. Садақа бериб мусулмонларни қувонтириш, бундан ҳосил бўлган савобларни вафот этиб кетган мусулмонларга ҳам бағишлаш лозим. Бу қийматли кечаларга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш эса гуноҳ ишламаслик билан бўлади. 

Батафсил


Ҳижрий ойларни аниқлаш

Савол: Муборак кечалар яқинлашганда “Янги ой (ҳилол) бугун кўринмади, ҳайит ёки муборак кеча бугун эмас, эртага” дейдиган кишилар кўп учрамоқда. Бу йил Қурбон байрамини шанба куни деб Зул-қаъда ойини 32 кунга етказганлар ҳам бўлди. Ҳижрий ойлар билан муборак кечаларни бир-икки кун кейинга суриш, кунини ўзгартириш тўғрими?

Жавоб: Албатта нотўғри. Ер юзининг қаерида бўлмасин, Рамазон ҳилоли кўринганида дунёнинг барча минтақаларида рўза бошланади. Лекин ҳаж, қурбон байрами ва намоз вақтлари бундай эмас. Буларда бир жойда вақти кириши билан бошқа жойларда ҳам вақти кирган бўлиши шарт эмас. (Ислом ахлоқи)

Рамазон рўзасини бошлаш учун ҳилолнинг (янги туғилган ойнинг) кўриниши шарт. Ҳаво булутли бўлиб, ҳилол кўринмаса ва Шаъбон ойининг ҳам ўша куни 29 куни бўлса, 30 кунга тамомланади. Лекин ой кўринмади деб, 31 ва 32-кунларга ўтилмайди.

Айтайлик, Зул-ҳижжа ойининг ҳилоли Тошкентда кўринмади, лекин Африкада кўринди. Зул-ҳижжанинг ўнинчи куни Африкада қурбон байрами ўтказилади. Тошкентда эса Зул-ҳижжанинг 11-куни байрам қилинади. Байрам қилинган кун бир кунга силжиган бўлса ҳам, Зул-ҳижжа ойининг кунларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Мана шу ҳақиқат тўғри тушунилмагани учун ҳар ўлка халқи байрам деб эълон қилинган кунни Зул-ҳижжанинг ўнинчи куни деб гумон қилишиб, катта чалкашликларга сабаб бўлишяпти. Ер юзининг бир ўлкасида 10 зул-ҳижжа бўлса, бошқа ўлкасида 11 зулҳижжа бўлиб қолмайди. Масалан, янги ойнинг ҳилоли Сурияда кўринмасдан, Мисрда кўринган бўлса, Мисрда ўнинчи Муҳаррам кунида, Сурияда ҳали тўққизинчи Муҳаррам давом этаётган бўлмайди. Кунлар ер юзининг барча минтақаларида бирдек бўлгани каби ойлар ҳам бирдек бўлади. Америкада тақвимлар Шаъбоннинг биринчи кунини кўрсатиб турганда, Арабистонда Ражаб ойининг охирги куни бўлиши қатъиян мумкин эмас.

Ҳижрий ойларнинг ҳилоли дастлаб ер шарининг хоҳлаган бир жойда кўриниши билан бутун ер юзида кўрилган ва янги ой бошланган бўлиб ҳисобланади. Масалан Африкада ҳилол кўрилиб, Покистонда кўрилмаса, покистонликларнинг “Биз ҳилолни кўрмадик, Ошуро куни ўн биринчи кун бўлади” дейишлари нотўғри бўлади. Яъни Африкада Муҳаррам ойининг ўнинчи куни бўаётганда, Покистонда ўн биринчи куни ўтаётган бўлмайди. Қамарий ойлар худди милодий ойлардек дунёнинг барча жойида бирхил. Бир давлатда 3 февраль куни, бошқа давлатда 4 февраль бўлмаганидек бир жойда  3 Шаъбон куни, бошқа жойда 4 Шаъбон бўлмайди. Мана шу нуқтага эътибор бериш лозим. Муборак кун ва кечаларнинг вақтини силжитиб, ўзгартириб, фитна-фасодга ва келишмовчиликларга сабаб бўлиб қолмаслик керак.

1434 йили Муҳаррам ойининг ҳилолини бевосита кўриш мумкин бўлган ўлкаларнинг хоҳлаган бирида ҳилол кўринса, бутун дунёда Муҳаррам ойи кирган бўлади. Шу тариқа 1434 йили бутун дунёда Ошуро куни 10 Муҳаррам бўлган 2012 йил 24 ноябрь санасига тўғри келади. 1434 йили Муҳаррам ҳилолининг қаерлардан кўриниши ҳақида йиллик намоз вақтлари тақвимини бериб борувчи 2012 йил 14 ноябрь кунги “Туркия тақвими”да қуйидаги маълумот берилган:

“Муҳаррам ойининг ҳилоли бугун Туркия соати билан 13:39да (Тошкент вақти билан соат 16:39да) биринчи бўлиб, Австралия қитъасининг ўртасидан бошлаб кўринишни бошлайди.”

Ҳижрий ойларнинг 14-куни ҳилол тўлин ой шаклида бўлади. Ойнинг олтинчи кунида эса 7-куннинг ҳилоли ерюзига ярим ой шаклида кўринади. Бу йил ҳам бир ҳайъат тузилиб, Зул-ҳижжа ойининг 6-куни ойни кузатдик. Ҳилол ярим ой шаклида эди. Йилнинг ҳар ойида кузатамиз, ойнинг олтинчи куни доим ярим ой шаклида бўлади. Бу эса расадхонанинг чиқарган ҳисоблари қатъиян тўғри эканлигини кўрсатади. Аллоҳу таолонинг низомида хатолик, кечикиш бўлмагани учун қуёш ҳам, ой ҳам ҳисобланган вақтда чиқиб-ботади. “Саодати Абадия” китобида айтиладики: "Бу ҳисоблар қамарий ойнинг бошланган вақтини топиш учун эмас, ҳилолни кўра оладиган кечани аниқлаш учун қилинади. Имоми Субкий ҳам шундай деганлар. Имомнинг гапини чаппасига алмаштириб ёзадиганларга алданмаслик керак". (Таҳтовий ва Шарнблолий ҳошиялари)

“Ислом ахлоқи” китобида “Тақвимларда ҳисоб билан топиб ёзилган кечадан бир аввалги кечада “Ҳилолни кўрдик” дейиш қатъиян ботилдир. Бундай ботил гапга ишониб, Арафотга чиққанларнинг ҳаж амаллари саҳиҳ бўлмайди. Булар ҳожи бўла олмайдилар” дейилади. “Халқ билмагани учун қайси куни ҳаж қилса ҳам жоиз бўлади” дейдиган бесаводларга ҳам эътибор бермаслик керак.

Бу мавзуда ҳеч бир ислом олими ҳисоб билан топилган кунни байрам-ҳайит қилинглар деб айтмаган. Чунки“Ҳилолни кўришингиз билан рўза тутишни бошланг, яна ҳилолни кўришингиз билан байрам қилинг!” ҳадиси шарифини билмайдиган ислом олими йўқ. Ибни Обидин ҳазратлари айтадики: "Рамазон рўзасини тутиш янги ҳилолни кўриш билан фарз бўлади. Жаноби Пайғамбаримиз: “Ҳилолни кўргандан кейин рўза тутишни бошланг!” деб буюрганлар. Ҳолбуки янги ойнинг туғилиши кўриш билан эмас, ҳисоб билан топилади ва бу масалада ҳисоб саҳиҳ бўлиб, ҳилол ҳисоблаб топилган кунда-вақтда чиқади. Лекин худди ўша кечада ва вақтда кўринмасдан бир кеча кейин кўриниши мумкин. Шу сабабли Рамазон рўзаси янги ой туғилган кечадан эмас, ер юзидан дастлаб кўринган кечадан эътиборан бошланади. Чунки исломият шундай амр қилган." (Саодати абадия)

Кўриб турганимиздек, олимлар янги ойнинг (ҳилолнинг) ҳисоб билан топилган вақтда, кунда мутлақ равишда туғилишини билдирганлар. Бу ҳайитларнинг ҳам ҳисоб билан бошланишини кўрсатмайди. Ҳаво булут бўлгани учун ёхуд бошқа сабаблар билан ҳилол чиққани ҳолда ер юзидан кузатила олмаса, бу ой 29лик бўлса 30 кунга тўлдирилади. Лекин 30 кун бўлган бўлса, ҳилол кўрингунга қадар кутиб ўтирилмайди. “Ойнинг 31и бўлди, янги ҳилол кўринмади, 32сини ҳам кутайлик” дейилмайди.

Ҳилол бир жойда кўринса, бошқа жойда кўринмаса, кўринмаган жойларда Қурбон байрами бир кун кейин нишонланади. Лекин ҳижрий (қамарий) ойнинг санаси ўзгармайди. Масалан бу йили Зул-ҳижжа ойининг ҳилоли Арабистонда кўринмагани учун Қурбон ҳайити ҳисоб билан топилган кундан бир кун кейинга жума кунига сурилди. Лекин жума куни Зул-ҳижжанинг 10-чи куни эмас, 11-чи куни бўлди. Чунки ушбу ойнинг ҳилоли Арабистонда кўринмади деб эълон қилинаётган куни оқшоми ер юзининг бошқа минтақасида Жанубий Америкада кўрилди. Шундоғам ҳисоб орқали ҳилолни қайси минтақалардан кўриш мумкину қайсиларидан мумкин эмаслиги тегишли тақвимларда 50 йилдан буён берилиб борилади.

 Вақтлар, муборак кун ва кечалар билан алоқали бундай мавзуларда жуда қийматли асар бўлган “Туркия тақвими”асос қилиб олинса, ҳеч қанақа чалкашликлар бўлмайди. 

Батафсил


Ражаб ойининг фазилатлари

Тўрт қийматли ойдан бири. Бир ояти каримада маолан “Аллоҳ кўкларни ва ерни яратган кундан бери ойларнинг сони ўн иккитадир. Улардан тўрттаси ҳаром (ҳурматли) бўлган ойлардир” деб буюрилган. (Тавба, 36)

Расулуллоҳ жанобимиз Ражаб ойига катта эътибор қаратар ва “Ё Рабби, Ражаб ва Шаъбон ойларини бизларга муборак қил ва бизни Рамазонга етиштир” деб дуо қилардилар.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Ҳаром ойлар Ражаб, Зилқада, Зилҳижжа ва Муҳаррамдир.” (Ибн Жарир)

Батафсил


Жума куни

Савол: Жума кунининг қандай хосияти бор? Нима учун қийматли?

Жавоб:

1. Ҳадиси шарифда “Аллоҳ олдида кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Бу кун Қурбон ва Рамазон байрам кунларидан ҳам фазилатлидир. Жума кунида шу беш хусусият бор: 1. Ҳазрати Одам шу куни яратилди. 2. Шу куни Ер юзига туширилди. 3. Жума куни вафот этди. 4. Бу кунда шундай бир вақт борки, гуноҳ ишламаслик ва қариндошлар билан алоқани узмаслик шарти билан Аллоҳу таолодан бир нарса истаган кимсага Аллоҳу таоло уни мутлақо беради. 5. Қиёмат шу куни бошланади. Қиёмат бошланишида саҳна бўлгани учун жума кунининг ҳайбатидан қўрқмайдиган Аллоҳга яқин ҳеч бир фаришта, ҳеч бир кўк, ҳеч бир ер, ҳеч бир шамол, ҳеч бир тоғ, ҳеч бир тош йўқ” деб марҳамат қилинди. (Бухорий, И.Аҳмад)

Жума мўминларнинг байрамидир. Бу куни қилинган ибодатларга энг ози икки баробар савоб берилади. Бу кунда ишланган гуноҳлар ҳам икки баробар қилиб ёзилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

Савоблар ичида жума куни ва кечасида қилинганлардан қийматлиси, гуноҳлар ичида жума куни ва кечасида ишланганидан ёмони йўқ.” (Рамуз)

Жума кунини гуноҳ ишламай ўтказса, бошқа кунлар ҳам саломатлик билан ўтади.” (И.Ғазолий)

Жума куни қушлар, ваҳший ҳайвонлар бир-бирига “Салом, бугун Жумадир” дейдилар.” (Дайламий)

Жума кейинги жумага қадар ва кўпи билан уч кун ичида ишланган гуноҳларга каффорат бўлади. чунки бу кунда яхши амал ишлаганга ўн баробар савоб берилади.” (Табароний)

Тўрт кечанинг кундузи ҳам кечаси каби фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кунларда дуо этган кишининг дуосини рад этмайди, уларни мағфират этади ва улар бу куни мўл эҳсонга эга бўладилар. Булар қадр кечаси, арафа кечаси, барот кечаси, жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий)

Жума куни ғусл этган кишининг гуноҳлари авф бўлади.” (Табароний)

Жума куни бомдод намозидан аввал “Астағфируллоҳалазийм аллази ла илоҳа илло ҳувал хаййул қаййума ва атубу илайҳ” дуосини ўқиган кимсанинг гуноҳлари денгиз кўпиги қадар бўлса ҳам бутун гуноҳлари кечирилади.” (Ибн Сунний)

(Бундай буюк мукофотлари бирилиши учун у кишининг тўғри эътиқодли бўлиши, қул ҳақини, қазога қолган фарзларини ўташи ва ҳаромлардан воз кечиши шартдир.)

Жума куни ёки кечаси вафот этган мўмин шаҳид бўлади, қабр азобидан қутулади.” (Абу Нуайм)

Ота-онасининг қабрларини жума куни зиёрат этган мўминнинг гуноҳлари кечирилади, уларнинг ҳақларини ўтаган бўлади.” (Термизий)

Жума куни саксон саловот айтган кимсанинг саксон йиллик гуноҳлари кечирилади.” (Даре Кутни)

Жума кечаси Ёсин сурасини ўқиган кимсанинг гуноҳлари кечирилади.” (Исфаҳоний)

Жума куни ёки кечаси Духан сурасини ўқиган кимсага Жаннатда бир кўшк берилади.” (Табароний)

2. Жума намози фарз бўлган ҳар бир мусулмоннинг савдо-сотиқларини ташлаб, намозга бориши фарздир. Узрсиз жумага бормаслик ҳаромдир. Азон чақирилаётганда ҳам савдо қилиш макруҳдир. Ҳолбуки савдонинг ўзи ҳалолдир. Яъни олинган мол макруҳ эмас, ҳалол. Фақат азон ўқилаётганда савдо қилиш макруҳ. (Дурар)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

Аллоҳу таоло бугундан бошлаб, қиёматга қадар жума намозини сизларга фарз қилди. Одил ёки золим бир имом (бошлиқ) замонида менсинмай ёки инкор этиб, жума намозини тарк этган кимсанинг ҳеч қачон бири икки бўлмасин. Бундай кимса тавба этмаса, унинг намози, закоти, ҳажи, рўзаси ва ҳеч бир ибодати қабул бўлмайди.” (Ибн Можа)

Аллоҳга ва охиратга ишонган киши жума намозига борсин.” (Табароний)

Жума намозини ўқимаган кимсанинг қалби муҳрланади (яхшилик қилолмайдиган бўлади), ғофил бўлади.” (Муслим)

Жума намозига бораётганда оёқлари чанг бўлган кимсага Жаҳаннам оташи ҳаром бўлади.” (Термизий)

Жума намозидан кейин етти марта Ихлос ва муаввизатайн (яъни икки Қул аузу) ўқиган кимсани Аллоҳу таоло бир ҳафта фазодан, балодан, ёмон ишлардан сақлайди.” (Ибн Сунний)

Катта гуноҳ ишланмаган муддат ичида беш вақт билан жума намози кейинги жумага қадар ишланган гуноҳларга каффоратдир.” (Муслим)

Сафарий бўлган кимсага жума намози фарз эмас, агар ўқиса фарз савобини олади. (Ҳиндия)

Жума намози ўқилмайдиган кичкина қишлоқларда ва кофир мамлакатларида жамоат билан пешин намози қилинади ва иқомат ўқилади. Жума намози ўқиш саҳиҳ бўлган жойларда пешин намозини жамоат билан ўқиш ва иқомат айтиш макруҳ бўлади. (Радд-ул мухтор, Фатавоий Абдуррахим)

Маҳкумларга жума намози фарз эмас. Пешин намозини жамоат билан ўқишлари мумкин.

Жума намози фақат эркакларга фарз. Ҳадиси шарифларда “Жума намозини ўқиш қул, аёл, ёш бола, хастадан ташқари ҳар бир мусулмонга фарздир” (Ҳаким) ва “Жумага келмаган эркакларнинг уйларини бузиб ташласамми деб ўйладим” (Бухорий) деб марҳамат қилинди.

Аёлларнинг жума куни пешин намозини уйда ўқиши учун жамоатнинг масжиддан чиқишини кутишлари шарт эмас. (Ҳидоя)

3. Жума куни рўза тутиш мустаҳабдир. Ҳадиси шарифда “Жума куни рўза тутган кимсага ўн охират куни рўза тутгандек савоб берилади” деб марҳамат қилинди. (Байҳақий)

Баъзи олимларга кўра ёлғиз жума куни рўза тутиш макруҳдир. Ҳадиси шарифда “Ёлғиз жума куни рўза тутманг. Аввалги ёки кейинги бир кунни қўшиб тутинг” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Суннат ва макруҳ эканлиги билдирилган бир ишни қилмаслик керак. Бунинг учун жума куни рўзани пайшанба ёки шанба кунини ҳам қўшиб тутиш керак. (Радд-ул мухтор)

 

Батафсил


Арафа ва Тарвия куни

Тарвия деб Арафа кунидан аввалги кунга айтилади. Жорий йилда тарвия куни 10 сентябрга, арафа 11 сентябрга ва қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрга тўғри келади. Тарвия куни рўза тутиш жуда фазилатлидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Аллоҳу таоло Тарвия куни рўза тутган ва гуноҳ сўзламаган кимсани албатта Жаннатга киритади.” (Рамуз)

“Тарвия куни рўза тутиш минг қул озод этишга, икки минг туя қурбонлик қилишга ва жиҳод учун юборилган минг отга бадалдир.” (Абулбаракот)

Тарвия кунидан кейин Арафа куни келади.

Батафсил


Ашуро куни ва кечаси

   Муҳаррам ойи Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан бири. Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутиш бутун бир йил рўза тутгандек фазилатлидир. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойидан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди. (Муслим)

Батафсил


Ҳижрий янги йил

Бу оқшом, Ҳижрий тақвимга кўра янги йилнинг илк кечаси, эртага (31.08.2019) илк куни бўлади. 

Муҳаррам ойи - Исломий қамарий йилнинг биринчи ойи ва Қуръони Каримда эҳтиром қилинган тўрт ойдан биридир. Муҳаррам ойининг биринчи кечаси мусулмонларнинг қамарий янги йил кечасидир. Бу кечани ибодат билан ўтказиб, унга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ қилмаслик орқали амалга ошади. Зул-ҳижжа ойининг сўнгги куни ва Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутган одам бутун йил рўза тутгандек савобга эришади. Бир ҳадиси шарифда “Рамазондан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди.

Батафсил