Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Ғусл

Намознинг тўғри бўлиши учун, таҳорат ва ғусл ҳам тўғри ва бекаму кўст бўлиш керак. Булғанган, жунуб бўлган эркак ва аёлга, ҳайз ва нифосдан чиққан ҳар бир хотин-қизга бир намоз вақти ўтмасдан аввал, ғусл олиб тозаланишлари фарздир. Булғаниш (жунублик) - жинсий алоқа ва иҳтилом натижасида юзага келади.

Пайғамбаримиз «саллаллоҳу алайҳи ва саллам» марҳамат қилиб айтдиларки: «Ғусл олиш учун ўрнидан турган кимсага баданидаги тукларнинг сони қадар (яъни жуда кўп) савоб берилади. Ва яна шунча гуноҳи ҳам кечирилади. Жаннатдаги даражаси ортади.

Батафсил

Таҳоратни бузадиган сабаблар

Таҳоратни бузадиган нарсалар етти қисм бўлиб, қуйидагилардир:

1. Орқадан ва олддан чиқадиган нарсалар:

а) Катта ва кичик ҳожат, ел чиқиши.

б) Клизма мосламасининг учи ёки инсон бармоғи орқадан суқиб чиқарилганда атрофи нам бўлса, таҳоратни бузади. Қурғоқ бўлса, таҳоратни янгилаш афзал.

в) Эркак ва аёлларнинг бавл сизмаслиги учун олдларига қўядиган пахта тампонларнинг ташқарида қолган қисми ҳам ҳўлланса, таҳорат бузилади.

Батафсил