Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Таҳорат, ғусл ва таяммумнинг фойдалари

Ибодат мақсадида қилинадиган ҳар иккала тозалик ҳам бадан соғлигимиз нуқтаи назаридан жуда кўп фойдаларни иҳтиво қилмоқда. Бунинг ёнида руҳ соғлигимизга ҳам катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Илмий тажрибалар натижасида аниқланган беҳисоб фойдалардан баъзиларини қуйида билдиришни афзал кўрдик:

1.Кундалик ҳаётимизда қўлимиз тегмаган жой қолмагани каби қўлимизга ёпишмаган микроб ҳам қолмайди. Таҳорат олаётганда, қўл, юз ва оёқларни ювиш, ҳар турли тери-таносул касалликлари ва йиринглашнинг олдини олиш учун энг чиройли тадбир ва муҳофаза бўлмоқда. Чунки, микроблар ва паразит бактериялар инсон баданига асосан тери орқали дохил бўлади.

Батафсил

Таяммум қандай олинади?

 1.Аввал жунубликдан ёки таҳоратсизликдан покланиш учун ният қилинади.

Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз таяммумга деб ният қилиш етмайди. Ибодат саналадиган бирор амални, масалан жаноза намози, тиловат саждасини адо этиш учун ёки ғусл ва таҳорат учун таяммумга, деб ният қилиш керак.

Таяммум ниятида, таҳорат ёки ғусл учун - деб, ажратиб айтиш ҳожат эмас. Чунки, таҳорат учун ният қилинганда, айни вақтда жунуб бўлса, жунубликдан ҳам покланган бўлади. Ғусл учун ният қилиниб, олинган таяммум билан намоз ўқиш мумкин. Бу таяммумдан кейин «Таҳорат олишга» - деб, иккинчи марта таяммум олиш ҳожат эмас.

Батафсил

Таяммум

Таяммум - тупроқ билан покланиш демакдир. Таҳорат ёки ғусл олиш учун сув топилмаса ёки сув бўлса ҳам ундан фойдаланишнинг имкони бўлмаган тақдирларда, тоза тупроқ, қум, тупроқ юқи, шўрхок каби тупроқ жинсидан бўлган тоза моддалар билан таяммум қилинади.

Таяммум - қийин аҳволларда таҳорат ва ғусл учун бир қулайликдир. Динимизда, тупроқ билан таяммум қилиш худди сув билан покланишдек айни вазифани ўтайди. Динимиз, кўпгина нопокликларнинг тупроқ билан ҳам тозаланиши мумкин эканлигини билдирмоқда.

Батафсил