Қуръонда яҳудийлар

Савол: Яҳудийларга нимага Исроил ўғиллари дейилади ва уларнинг ғояси нима?

Жавоб: Ҳазрати Яъқубнинг исми Исроил бўлгани учун яҳудийларга Исроил ўғиллари дейилади. Ҳазрати Мусо Тур тоғига кетганида улар диндан чиқиб, бир бузоққа сиғинишди. Сўнгра пушаймон бўлиб, тавба этганликлари учун яҳудий деб аталган. Яҳудий тўғри йўлни топувчи деган маънони билдиради. Яҳудийлар ҳазрати Мусога кўп азият чекдиришди. Кейинроқ келганлари минг Пайғамбарни шаҳид қилишди. Ҳазрати Исо ва онасига туҳмат қилишди. Инжилни ўзгартириб, насронийликни бузишди. Пайғамбар жанобимизни заҳарлашди. Ҳазрати Усмон замонида фитна чиқариб, халифанинг шаҳид этилишига сабаб бўлишди. Ибн Сабачиликни, Хуруфийликни майдонга чиқариб, мусулмонларни парчалаб, бир-бирига душман этишди. Йехова гувоҳлари фирқасини қуриб, насронийларни бир-бирига қарши қўйдилар. Динларни йўқ этиш учун масонликни қуришди.

Савол: Қуръонда яҳудийлар ва насронийлар ҳақида хусусан нималар дейилган?

Жавоб: Яҳудийлар ҳақидаги оятлардан баъзилари қуйидагилардир:

1) Тавротни ўзгартирдилар (Бақара, 79)

2) Пайғамбарларни ўлдирдилар (Ол-и Имрон, 183)

3) Ҳазрати Исони ўлдира олмадилар (Нисо, 157)

4) Фитна-фасод чиқаришди. Аллоҳга хасис дейишди (Моида, 64)

5) Ҳазрати Марямга туҳмат қилдилар (Нисо, 156)

6) Иймон келтирганларга энг ашаддий душманлик этганлар яҳудийлар ва мушриклардир (Моида, 82)

7) Узайр Аллоҳнинг ўғли дейишди. (Тавба, 30)

8) Қизғанчиқлик ва моддий манфаатдорлик сабабидан Қуръонга ишонмадилар (Бақара, 146)

9) Кўплари иймон этмайдилар (Бақара, 100; Нисо, 155)

10) Аллоҳни инкор этганликлари сабабли лаънатга учрадилар (Бақара, 88-89)

 

Қуръонга кўра насронийлар

1) Марям ўғли Масиҳга Аллоҳ деганлар кофир бўлишди. (Моида, 72)

2) Аллоҳ уч илоҳдан биридир деганлар кофир бўлишди. (Моида, 73)

3) Марям ўғли Масиҳ бир Пайғамбар, онаси ҳам содиқ бир айёлдир. (Моида, 75)

4) Исо Масиҳга Аллоҳнинг ўғли дедилар. (Тавба, 30)

5) Яҳудийларга нисбатан насронийлар мусулмонларга анча яқиндир (Моида, 82)

 

Яҳудий ва насронийларнинг умумий тарафлари:

1) Олимлари ва роҳибларини Раб деб билдилар. (Тавба, 31)

2) Яҳудий олимлари ва насроний роҳиблари халқнинг молларини едилар. (Тавба, 34)

3) Аллоҳнинг ўғилларимиз дедилар. (Моида, 18)

4) Билиб туриб ҳақиқатни яширдилар. (Ол-и Имрон, 71)

5) Аллоҳ фарзандли бўлди, деб туҳмат қилдилар. (Бақара, 116)

6) Аллоҳнинг оятларини инкор этдилар. (Ол-и Имрон, 70)

7) Аллоҳга туҳмат қилдилар. (Ол-и Имрон, 78)

8) Яҳудий ва насронийлар бир-бирига дўстдир. (Моида, 51)

9) Расулуллоҳ динларига кирмагунча яҳудий ва насронийлар ундан рози бўлмайдилар. (Бақара, 120)

10) Динларида ҳадларидан ошдилар. (Нисо, 171)

11) Китобларидаги билимларни яширдилар. (Моида, 15)

12) Китоб аҳли “Жаннатга фақат яҳудий ва насронийлар киради” дедилар. (Бақара, 111)

13) Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган инкорчилар Жаҳаннам оташида абадий қоладилар. Улар халқнинг энг ёмонларидир. (Баййина, 6)

Бу ояти карималардан очиқча билинмоқдаки, яҳудийлар Тавротни ўзгартирдилар. Ҳазрати Мусонинг дини бузилгач, Аллоҳу таоло Инжил билан Исо алайҳиссаломни юборди. Ҳазрати Исонинг ҳам дини бузилгач, ягона Инжил зиддиятли фарқли бирнеча Инжиллар ҳолига келгач, Аллоҳу таоло исломиятни юборди. 

 

Батафсил


Исроил ўғиллари

Савол: Яҳудийликнинг асоси нима?

Жавоб: Яҳудийлар Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғлидан тарқаган. Ҳазрати Яъқубнинг исми Исроил бўлгани учун уларга Бани Исроил, яъни Исроил ўғиллари дейилди. Ҳазрати Мусо Тур тоғига кетганида, улар диндан чиқишди, бузоққа топинишди. Сўнгра пушаймон бўлиб, тавба этганлари учун яҳудий дейилди. Яҳудий тўғри йўлни топувчи деган маънони беради.

Яҳудийлар ҳазрати Мусога (алайҳиссалом) кўп азият чектиришган. Кейинги авлодлари минг нафар пайғамбарни шаҳид этишди. Ҳазрати Исони отасиз (никоҳсиз) туғилган бола деб ёмонлашди. Онаси ҳазрати Марямга ҳам беномус деб туҳмат қилишди. Уларни ўлдиришга ҳаракат қилишди.

Батафсил