Шомонизм
Нуҳ алайҳиссаломнинг учинчи ўғли Яфас юзлаган неваралари билан Осиёнинг ўрталарига жойлашди. У ерда кўпайишиб, шарқий Осиёга ва шу вақтлар мавжуд бўлган қуруқлик йўллари орқали Австралия оролларига ёйилдилар. Яфас вафотидан бир неча йиллар ўтиб, инсонлар Нуҳ алайҳиссалом ва Яфаснинг дини, насиҳатларини унутиб, бузилиб, ҳайвонлар каби яшашни бошладилар. Юлдузларга, ойга, ҳайкалларга, жинларга топина бошладилар. Турли йўлларга ажралдилар.
Мана шундай тўқима, бузуқ йўллардан бири Шомонликдир. Европаликларнинг Chamanisme дейдиган бу бузуқ йўл вақти билан шарқий Осиёда кофирларнинг ўйлаб топган дини бўлиб, бугун Сибирдаги ва Австралия оролларидаги ваҳшийлар орасида ёйилгандир. Улар қуёшда жойлашган деб ўйлайдиган бир тангрига, жин ва фаришталарга сиғинадилар. Энг каттасига шайтон дейишади. Шомон деб атайдиган роҳиблари бир от думини тақадилар. Гўё жинни қувиш учун бўйниларига бир ноғора илиб оладилар. Бу ноғорани ора-сира чалиб қўядилар. Сеҳр, яъни жоду уларда каромат ҳисобланади.
Бу ҳам Браҳман ва Будда динлари каби Пайғамбарлар келтирган ҳақ динларнинг, асрлар бўйи жоҳиллар, золимлар тарафидан ўзгартириш орқали юзага келган.