Ламаизм

Тибет ва Мўғулистондаги халқнинг кўпчилиги ишонадиган бузуқ эътиқоддир. Тибетчада “Ла-ма” (устун)дан келиб чиққан бу калима ҳозирда бир унвон сифатида ишлатилади. Ламаизм буддизм билан табиатга сиғинишнинг аралашишидан ҳосил бўлган диндир.

Тибетга буддизм милоддан кейин бешинчи юз йилликда кириб келган. Еттинчи юз йилликда Тибет қироли Сронгцен Кампо тарафидан оммавий ҳолга келтирилган. Саккизинчи асрда илк марта Тибет буддистлари ташкилот сифатида расмийлаштирилди. Бугунги кунда қизил шапкали Тибет роҳиблари бу илк ташкилотнинг қолдиқларидир. Ламаизмнинг татбиқ этилган шаклида буддизм китобларини ўқиб-ўрганиш, нафсини тарбиялаш, ахлоқий ўгитлар ва тафаккур аҳамиятли ўрин эгаллайди.

Ўн биринчи асрда бир ҳинд буддисти Атиса ва 14-асрда хитойлик Цонг-капа турли реформлар қилишиб, тарафдорларига сариқ шапка кийдириб, бир ақида ўйлаб топдилар.

Ламаизмда ибодат шакли христианликнинг таъсири остида қолган. Буюк диний лидер бўлган Ламанинг ўлимидан 18 ой ўтиб, унинг руҳи кўчиб ўтди деб ҳисобланган ёш йигит танланиб етиштирилади. Ламаизм 13-асрдан бери эътиборни тортишига қармай, таъсири 17-асрда сезилди. Тибет ва Мўғулистоннинг бир бўлимида бу бузуқ эътиқод жамиятга ҳоким бўлиб, бошқарув тизими сифатида ҳокимиятини давом эттирган. 1950 йилда Хитой коммунистларининг Тибетни ишғол этиши ва буюк Ламалардан Далай Ламанинг 1959 йилда Ҳиндистонга қочиши билан бу бошқарув ниҳоясига етганди.