Мажусийлик
Эрон ва Ҳиндистон халқидан бир қисми эътиқод қиладиган дин. Бу ақидада бўлганларга “Мажусий”, роҳибларига эса “Муз” дейилади. Ҳиндистон ва унинг атрофида кенг тарқалган браҳманларнинг бир бўлими бўлган мажусийлар оловга, сигирга, тимсоҳга сиғинадилар. Улар мелоддан аввал 551 йилларда Зардушт (Zarathoustra) деган бир кимса тарафидан қурилган ақидага ишонишади. Мажусийлар ўликларини кўмишмайди, махсус қурилган минораларда сақлаб, қузғунларга едиришади.
Эронликлар бир замонлар Иброҳим алайҳиссалом таблиғ қилган ҳақ динга ишонишарди. Осурийлар бу ўлкага ҳоким бўлганидан кейин “Сабийлик” номи берилган бузуқ ақидаларини ёйишни бошладилар. Сабийлар қуёш, ой, юлдузларни муқаддас борлиқ билиб, турли бутларга сиғинардилар. Ёлғиз Аллоҳга ишонишни амр этган илоҳий дин бутунлай унутилганидан кейин эронликлар сабийлик ақидасига боғландилар. Улар вақт ўтиши билан оловни ҳам муқаддас деб қабул қилдилар. Бир қисми оловни тўғридан-тўғри тангри деб биладиган даражага етиб бордилар. Бундан сўнгра оловга сиғиниш расм-русумларини тўқиб чиқардилар ва ўчмайдиган олов ёқилган оловхоналар қурдилар.
Мажусийлик ақидасида оловга сиғинишни ўйлаб топиб, инсонларни бунга даъват этган “Мажус” исмли бир кимса эди. Буни тўқиб чиқарган кимсага боғлаб, бу ақидада бўлганларга “Мажусий” дейилган. Мажусийлик сабийликнинг янада бузилиб давом этган бир шаклидир.
Мажусийлар эски философларнинг яратилиш, хайр ва ёмонлик ҳақидаги қарашларини тадқиқ этиб, олов ҳароратининг ҳаёт ва борлиқларга қандай таъсир этишини кўрганлар ҳамда ҳаётни майдонга келтирган бир қувват сифатида уни илоҳий қудрат деб ҳисоблаганлар. Авваллари олов Аллоҳу таолонинг бир асари бўлиб, ўзида яратиш сифати бўлиши жиҳатидан мабуднинг борлигига ишорат, далил бўлган нарса сифатида қабул этилиб, кейинчалик диний ибодатларни бу асос устида баъзи ўзгартиришлар қилгандилар.
Булардан бир қисми оловни тангри деб қабуб этгандилар. Бунинг ёнида яна эски файласуфларнинг “Бирдан фақат битта туғилади” сўзлари сабаби билан “Дуалист – икки тангрили” ақидасига берилгандилар. Бу фалсафаларига кўра, бир бўлган маъбуддан (илоҳдан) бир-бирига зид бўлган хайр ва ёмонлик туғилмайди. Буларнинг ҳар иккиси алоҳида азалий илоҳдир. Хайр илоҳи бир нурдир ва яхшиликнинг манбаидир. Ёмонлик илоҳи зулматдир ва ёмонликнинг манбаидир. Хайр илоҳи “Ҳурмуз”, ёмонлик илоҳи эса “Аҳриман” номи билан аталади. Улар бир-бири билан доимий равишда жанг қиладилар. Яхшилик кўпайган вақт Ҳурмуз, ёмонлик кўпайган вақт Аҳриман ғолиб келди дейишади. Бу икки тангри ақидасига динлар тарихида “Санавия-Дуализм” номи берилган.
Кейин келган мажусийлар бир елкасида яхшилик, иккинчи елкасида шар (ёмонлик) бўлган илоҳлар тасвирлаганлар, расмини чизганлар. Мажусийлар оловни хайр илоҳи Ҳурмузнинг бир рамзи сифатида қабул этганлари учун ҳар ибодатхоналарида Оловхона дейиладиган ва доим олов ёниб турадиган жой қилганлар. Бу оловни умуман ўчирмасдилар. Ҳеч ким бунга теголмас, ҳатто ёнида нафас ҳам ололмасдилар. Шу сабабдан олов ёқадиган роҳиб қўлларига қўлқоп ва оғзига маска тутиб юрарди. Мажусийлар олов ёниб турган вақтда хайр илоҳининг ёмонлик илоҳига мағлуб бўлмаслигига ишонганлари учун оловнинг ўчмасдан ёниб туришига эътибор берардилар. Жаноби Пайғамбаримизнинг туғилиш кечасида юз берган ғаройиб ҳодисалардан бири мажусийларнинг минг йилдан бери ўчмай келаётган оловларининг ўчиб қолишидир.
Эски Эронда тахминан милоддан аввал 7 ёки 6 асрда яшаган деб ҳисобланадиган Зардушт гўё эски динни тузатиш учун келган ва Эрондаги кўп тангриликка қарши ягона илоҳ ақидасини ҳимоя қилган. Унга кўра энг юксак Раб (илоҳ) “Ахура-Мазда”дир. Ахура ҳамма нарсани билувчи, барча нарсага ҳаёт берувчи ва барча нарсанинг ҳокими бўлган буюк қудратдир. Бу билан бирга хайр (Ҳурмуз) ва ёмонлик (Аҳриман) каби икки илоҳ қарашини тарк этолмаган ва оловхоналарида яна олов ёқиш давом этган. Зардушт бир кун келиб дунё охирига етишини, қиёмат бўлишини, Жаннат ва Жаҳаннамнинг бор эканлигини, ўлган инсоннинг руҳи ҳисобга тортилишини, ўзидан аввал келган пайғамбарлардан ёки келтирган китобларидан ёхуд уларга ишонган кишилардан ўрганиб қабул этганди. Бу билан бирга инсонларга дунё ва охират саодатини ўргатадиган ҳамда тўғри йўлни кўрсатадиган бир пайғамбарга тобе бўлиш саодатига қовуша олмагани учун тўғри йўлни аниқ топа олмаган эди. Ҳақиқатан кейинчалик унинг ягона илоҳ деб қабул этган ва “Ахура-мазда” номини берган илоҳи ўрнини қуёш тангриси “Митра” эгаллаганди.
Бутун Эронга ёйилган Зардуштнинг фикрлари, милоддан кейин 7-асрда ислом лашкарининг Эронга кириши билан Тавҳид ақидаси (ягона Аллоҳ ақидаси) тарқалиши билан ниҳоясига етганди. Мажусийларнинг кўпи ҳақ дин бўлган Исломни қабул этгандилар. Бир қисми эса Ҳиндистондан паноҳ топиб, барҳманларнинг ақидаларини ёқтириб, янги ақидани қабул этгандилар. Бу бузуқ ақида соҳиблари ҳозирги кунда Бомбей атрофида учрайди.
Наврўз
Наврўзнинг аслида туркларга, мусулмонларга, ҳатто бугунги Эронга ҳам ҳеч қандай тегишли томони йўқ. У эски эрон ҳукмдорларидан Жамшид ўйлаб топган мажусий байрамидир. (Баззозия)
Жамшид Эронда илк ҳукумат қурган Пишдоний ўғилларининг 4-ҳукмдори бўлиб, 800 йил ҳокимлик қилган. 500 йил Эронда ҳеч ким хаста бўлмагани учун халқ унга сиғинишни бошлаган эди. Ўзи 21 март куни тахтга чиққани учун шу кунни Наврўз деб атаган, йилнинг бошланиши ва байрам қилиб белгилаган. Исломиятдан аввалги кофирларнинг одат, тўй-маросимларини бугун қайта тиклаб “Аждодларимиздан ёдгорлик” деб сайраб юрганлар бу ишнинг аслидан бехабарлар. Ундай чаласаводларга алданмаслик керак. Четэлликлар ҳам ўша чаласаводларнинг тегирмонига сув ташиб, дастак бўлишяпти. Жамшид минг ёшида Шаддоднинг жияни Даҳҳак билан жангда асирга олинганди. Тутқунликда аррабичим балиқ қилтаноғи билан парчалаб ташланганди.
Жамшид 800 йил эмас, минг йил яшаган. Бу суннатуллоҳга зид эмас. Қадимда инсонларнинг умрлари узун бўларди. Нуҳ алайҳиссалом 950 йил яшагани Қуръони каримда билдирилган. (Анкобут, 14)