Фолбинлик, ботил ишончлар ва хурофотлар
Савол: Фол очиш гуноҳми? Фолбинлик, жодугарлик ва сеҳргарлик бир нарсами?
Жавоб: Юлдуз фоли, қаҳва фоли, кафт фоли каби фолнинг ҳар қандай тури хурофотдир. Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинади:
“Фолбиннинг, сеҳргарнинг айтганларига ишонган киши, Қуръони каримга иймон келтирмаган бўлади.” (Табароний)
“Фол очтирган киши, фолбинга ишонмаса ҳам, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди.” (Муслим)


