Аёлларнинг масжидга бориши
Савол: Аёлларнинг ваъз ва Қуръон тинглашлари, таровиҳ ёки вақт намозларини жамоат билан ўқишлари учун масжидга боришлари савоб эмасми?
Жавоб: Йўқ. Аёлларнинг уйда ўқиган намозларининг савоби кўп бўлади. Ҳадиси шарифларда буюриладики:
“Аёлларнинг энг хайрли намози уйларининг энг ичкари хонасида ўқиган намозларидир.” (Табароний)
“Аёлларнинг уйининг энг маҳрам жойида ўқиган намози уйининг меҳмонхонасида ўқиган намозидан афзалдир. Уйининг меҳмонхонасида ўқиган намози эса, масжидда ўқиган намозидан афзалдир.” (Абу Довуд, Ибн Аҳмад)
Ибн Обидин ҳазратлари айтадики: “Қизларнинг, ёш ва кекса аёлларнинг беш вақт, жума ва байрам намозларини ўқиш ҳамда ваъз тинглаш учун масжидга боришлари жоиз эмас. Қадимда фақат кексайиб қолган аёлларнинг шом ва хуфтон намозларини ўқиш учун масжидга боришларига изн берилган бўлса-да, ҳозирда уларнинг ҳам боришлари жоиз эмас.” (Радд-ул мухтор)
Аёлларнинг жамоатга келишлари макруҳдир. Фақат “Қари аёлларнинг бомдод, шом ва хуфтон намозларига келишлари жоиздир” деб фатво берилган бўлса ҳам ҳозирги вақтда фитна-фасод майдонга чиққанлиги сабабли аёлларнинг қайси намоз учун бўлса ҳам, масжидга келишлари макруҳдир. “Табйин” китобида шундай билдирилган. (Ҳиндия)
Сафарда ва уйдан олисда бўлган аёлларнинг масжидга кириб намоз ўқишлари учун жамоатнинг масжиддан чиқишларини кутганлари яхшидир.