Муассаса ва жамғармаларга закот бериш
Савол: Қуръони каримдаги “фи сабилиллоҳ” калимасига Аллоҳ йўлида бўлган ҳар қандай муассаса ва жамғарма киради дея, уюшмадан партиягача бўлган ҳар ташкилотга, айниқса диний идорага закот бериш кераклиги айтилмоқда. Бу тўғрими?
Жавоб: Қуръони каримда закот берилиши билдирилган 8 синфдан бири “фи сабилиллоҳ”, яъни Аллоҳ йўлидагилардир. Бу синфга кирувчилар:
1.Фи сабилиллоҳдан мақсад, фақир аскарлардир. (Нур-ул изоҳ)
2. Фи сабилиллоҳдан мақсад, жиҳод ва ҳаж йўлидаги муҳтожлардир. (Радд-ул мухтор)