Духо (чошгоҳ) намози

Савол: Чошгоҳ намозининг аҳамияти қандай ва қачон ўқилади?

Жавоб: Чошгоҳ вақти шаръий кундузнинг тўртдан бири ўтгандан кейин бошланиб, завол вақтигача давом этади. Яъни қуёшнинг пастки қавси зоҳирий уфқ ҳаттидан бир найза бўйи кўтарилган пайтдан ёки қуёш ҳақиқий уфқдан 5°С баландликка кўтарилганидан кейин бошланадиган вақт бўлиб, кароҳат вақтининг тугаганидан дарак беради. Масалан, 5 мартда Туркистонда имсок вақти 06:07да, шом 19:28да. У ҳолда шаръий кундуз 13 соат 21 дақиқани ташкил қилади. Бунинг тўртдан бири: 3 соат 20 дақиқа. Буни имсок вақтига қўшсак, 9:27 бўлади. Демак, Чошгоҳ вақти шу пайтдан бошланиб, деярли ишроқ вақтига тўғри келади. Чошгоҳ намози мана шу вақтдан то пешинга 20 дақиқа қолгунча ўқилади. (Қисқача айтганда, чошгоҳ вақти - қуёш чиққандан 50 дақиқа ўтгач бошланиб, пешинга 20 дақиқа қолгунгагача бўлган вақтдир.)

Батафсил