Қўрқув ва балодан сақланиш дуолари
Савол: Қўрқув ва балолардан сақланиш, қутулиш учун нима қилиш керак, қайси дуоларни ўқиш керак?
Жавоб: Имом Раббоний ҳазратлари талабалари билан узоқ бир ерга кетаётганда кечаси бир карвонсаройда қолдилар. Имом Раббоний ҳазратлари талабаларига “Бу кеча бир бало келади. (Бисмиллоҳ билан) “Бисмиллоҳиллази ла йадурру маъасмиҳи шайун фил арди ва ла фиссамаи ва ҳувассамиул алим” дуосини уч марта ўқинглар” деб буюрди. Кечаси катта ёнғин чиқди. Бутун карвонсарой ёнди. Фақат дуони ўқиганларга ҳеч зарар етмади.
Дард, бало, фитна, хасталик, назар, жоду, золимларнинг ёмонлигидан сақланиш учун тонгда ва шомда имом Раббоний ҳазратларининг билдирганини хотирлаб, 3 марта ўқиш лозим. Ояти хирз ўқилганда ҳам бу дуони ўқиш керак. Ҳадиси шарифда “Тонгда “Бисмиллоҳиллази ла йадурру маъасмиҳи шайун фил арди ва ла фиссамаи ва ҳувассамиул алим” дуосини 3 марта ўқиганга шомга қадар, шомда ўқиганга эса тонгга қадар ҳеч бало келмайди” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)
Қўрққан вақтида а душман қаршисида хотиржам бўлиш учун Қурайш сурасини ўқиш керак. тажриба этилган. Кеча-кундузда ҳеч бўлмаса, 11 марта ўқиш лозим. Ҳадиси шарифда “Бир ерга келган кимса “Аузу бикалиматиллаҳиттаммати мин шарри ма ҳалака” дуосини ўқиса, у ердан кетгунга қадар ҳеч нарса зарар беролмайди” деб марҳамат қилинди. (Муслим)
“Чўлда ёлғиз қолган кимса бир нарса йўқотса ёки бир ёрдамга эҳтиёжи бўлса “Ё Аллоҳнинг қуллари менга ёрдам беринглар” десин. Чунки Аллоҳу таолонинг сизлар кўрмайдиган қуллари ҳам бор. Қўрқинчли жойларда уч марта “Аллоҳнинг қуллари менга ёрдам беринг” дейиш керак.” (Табароний)
“Хасбиаллоҳу ва нимал вакил сўзи ҳар қўрқув учун бир паноҳдир.” (Дайламий)
Қўрқувли нарсадан қутулиш ёки бир муродига қовушиши учун Тоҳа сурасининг 37-оятидан (валақфад) 39-оятининг сўнггига (алайҳиссалом айни)га қадар бўлган қисми сув ўтказмайдиган нарсага етти марта ўраб, ичи кўринмайдиган шаклда ламинант қилиб ёнида олиб юриш керак.
Имом Раббоний ҳазратлари жиндан сақланиш учун ва қўрқинчли вақтларда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳил алиййул азим” ўқишни амр этарди.
Муҳаммад Маъсум ҳазратлари айтадики:
Дардлардан қутулиш ва муродга қовушиш учун 500 марта “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” дейиш керак. Ўқишни бошлашдан аввал ва тугатгандан кейин юз мартадан саловот айтиб, дуо қилиш керак. Дардларнинг, балоларнинг кетиши учун истиғфор ўқиш ҳам жуда фойдали. Ҳадиси шарифда “Истиғфорда давом этганни, кўп ўқиганни Аллоҳу таоло дардлардан ва ғам-ташвишлардан қутқаради. Уни ҳеч кутмаган еридан ризқлантиради” деб марҳамат қилинди. Истиғфор ҳар инсонни муродига қовуштиради. Тавба этиш, истиғфорни кўп ўқиш керак. бутун дардларга, ташвишларга қарши фойдалидир. Аллоҳу таоло “Истиғфор ўқинг, имдодингизга етишаман” деб буюрди. (Ҳуд, 52)
“Мароқил фалоҳ”даги ҳадиси шарифда “Ҳар намоздан кейин уч марта “Астағфируллоҳ алазим аллази ла илоҳа илла ҳув алхаййул қаййума ва атубу илайҳ” ўқиган кимсанинг бутун гуноҳлари авф бўлади” деб марҳамат қилинди. Бу фақир (Муҳаммад Маъсум ҳазратлари) фарз намозлардан кейин 70 истиғфор ўқийман. Ҳадиси шарифга кўра 3 марта “Астағфируллоҳ алазим аллази ла илоҳа илла ҳув алхаййул қаййума ва атубу илайҳ” ўқигандан сўнг қолганларида фақат “Астағфируллоҳ” дейман.
Али бин Абу Бакр “Маорижулҳидоя”да айтадики: Истиғфорлардан машҳур бўлгани Пайғамбаримиздан хабар берилган шу истиғфордир: “Бир кимса “Астағфируллоҳилазим аллази ла илоҳа илла ҳуваррахмониррахим ал-хаййул-қаййумуллази ла йамуту ва атубу илайҳ Раббиғфирли” деб 25 марта ўқиса хонасида, оиласида, уйида ва шаҳрида ҳеч қазо, бало бўлмайди.” Буни ҳар куни тонгда ва шом вақти уч мартадан ўқиш керак. (Кунда 25 марта ўқиш лозим, ундан ташқари тонг ва шомда 3 мартадан ўқиш керак.) (2-жилд, 80-мактубот)
Шайх Шиҳабуддин Суҳреверди ҳазратлари айтадики:
Ҳар тонг уч марта бу дуони ўқиган кимсани Ҳақ таоло ёнишдан, бўғилишдан ва бевақт ўлимдан сақлайди: “Бисмиллаҳи машааллоҳ ла қуввата илла биллоҳ. Бисмиллаҳи машааллоҳ ла йасукул хайра иллаллоҳ. Бисмиллаҳи машааллоҳ ла йакшифуссуа иллаллоҳ. Бисмиллаҳи ма шааллоҳ кулли нематин миналлоҳ. Бисмиллаҳи ма шааллоҳ ал хайру куллуҳу бийадиллаҳ. Бисмиллаҳи ма шааллоҳ ла йасрифуссуа иллаллоҳ. Бисмиллаҳи ма шааллоҳ ма кана мин нематин фа миналлоҳ.”
Савол: Тушимда қўрқинчли нарсаларни кўраман. Бунга алвасти босиш ҳам дейилади. Устимга биров чиқиб босаётгандек бўлади. Нима қилишим керак?
Жавоб: Ётганда ўқиладиган дуоларни тўғри ва диққат билан ўқиш керак.
Савол: Ёнимда ҳеч ким йўқлигида намозга турганимда эшик орқасидан, деразадан, уйнинг бир бурчагидан ёки орқамдан бири мени кузатаётгандек, ҳозир келиб мени бўғадигандек қўрқаман. Бундан қутулиш учун нима қилишим керак?
Жавоб: Бу ҳолга тушган бир неча ўқувчимизга Ояти хифз билан ояти хирзни ёнида олиб юришларини, ҳар куни ўқиши керак бўлган дуоларни ўқишларини тавсия этган эдик. Ҳозирда буларнинг барчаси бу қўрқинчли ҳолдан қутулганларини бизга билдирдилар. Сизга ҳам шу нарсаларни тавсия этамиз.
Савол: Ояти хирздан бошқа яна ояти хифз дейиладиган дуолар ҳам бор. Буларни ёнида олиб юришнинг қандай фойдаси бор?
Жавоб: Ояти хифз муҳофаза қилувчи оятлардир. Қуръони каримдаги муҳофаза билан алоқадор оятлар тўпланиб, ёзилган. Буларни ёнида олиб юриш билан ўзини турли ташвишлардан, қазо ва балолардан сақлаган бўлади. Бундан ташқари, тилак, муродларининг ҳосил бўлиши учун тумор каби қилиб, ёнида олиб юрилади ёки лавҳа қилиб деворга осилади.