Ҳайз ва нифос


Динимизда ғуслнинг ўн бир тури бўлиб, булардан бештаси фарздир. Фарз бўлган бешидан иккитаси, аёлларнинг ҳайз ва нифос ҳолларидан тозаланиш мақсадида олган ғуслларидир.

Ибни Обидин ҳазратларининг "Манҳал-ул-Воридин" асарида айитилишича: «Ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга илмиҳол ўрганиш фарз эканлигини фиқҳ олимлари иттифоқ билан билдирганлар. Ҳар бир муслима хонимга ҳайз ва нифос илмини ўрганиш фарздир. Ҳар бир мусулмон эр, уйланадиган чоғида, аёлларнинг ҳайз ва нифос ҳолларини ўрганиши ва уйлангач аёлига ҳам ўргатиши керак.»

Ҳайз деб, тўққиз ёшга тўлган соғлом бир қиз болада ёки ҳайз ҳолининг сўнгги дақиқасидан ўн беш кун ўтган аёлдан келадиган ва энг кам уч кун давом этадиган қонга айтилади. Оқ рангдан бошқа ҳар хил рангли ва аралаш қонга, ҳайз қони дейилади. Бир қиз бола илк ҳайзини кўргандан бошлаб балоғат ёшига етган бўлади. Ва аёл ҳукмида бўлиб, динимизнинг бутун амр ва таъқиқларидан жавобгар бўлади.

Қон кўрилган пайтдан тўхтаган пайтгача (кунгача) бўлган муддатга «одат вақти» ёки «ҳайз вақти» дейилади. Бу вақтнинг энг ками уч кун, энг кўпи эса ўн кундир. Ҳар бир заифа, ўз ҳайзининг кун сонини ва соатини билиши лозим. Саккиз ёшга тўлган қиз болага онасининг, онаси бўлмаса, бувиси, опалари, амма ва холаларининг ҳайз ва нифос илмини ўргатишлари фарздир.

Нифос - янги туққан, кўзи ёриган аёлдан келадиган қонга айтилади. Бу қоннинг энг оз вақти бўлмайди. Шунинг учун, қон тўхтаган заҳоти дарҳол чўмилиб, ғусл олиши керак бўлади. Нифоснинг энг кўп муддати, қирқ кун бўлиб, бу қирқ кун тамом бўлганида тўхтамаса ҳам, ғусл олиб тозаланиб, намозларга бошлаш керак бўлади. Чунки, қирқ кундан кейин келадиган қон -истиҳоза, яъни узр бўлади. Аёлларнинг, нифос кунларини ҳам ёдда тутишлари шартдир.

Истиҳоза - уч кундан (яъни етмиш икки соатдан) беш дақиқа бўлса ҳам кам бўладиган; Ҳайзи янги бошланганларда эса, ўн кун давом этадиган; Ҳайз кўришлари бир неча бор такрорланганларда ҳайз қони одатдагидан кўпроқ давом этадиган, ўн кунни ҳам ошадиган; Ҳомилалардан; Эллик беш (55) ёшдан ўтган аёллардан; Тўққиз (9) ёшдан кичик бўлган қиз болалардан келадиган қонга - истиҳоза қони [узр қони] дейилади. Бу қон, касаллик белгисидир. Узун муддат оқиши хавфли бўлиб, врачга кўриниш лозим.

Истиҳоза кунларида бўлган аёл, тез-тез бурни қонайдиган одамга ўхшайди. Бу ҳолда намоз ўқиши ва рўза тутиши мумкин.

Ҳайз ва нифос ҳолида бўлган аёллар, намоз ўқимайдилар ва рўза тутмайдилар. Тоза бўлганларида эса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишади. Лекин намозларининг қазоларини ўқишмайди. Бу кунларда, тиловат ва шукр саждаси қилиш, Қуръони каримга қўл текказиш, жоме ва масжидга кириш, ҳаромдир. Ҳаромга тушмаслик учун ҳар бир мўмина аёл ҳайзнинг бошлаганини эрига билдирмоғи лозим.

Пайғамбаримиз "саллалоҳу алайҳи вас-саллам" ҳазратлари: «Ҳайзининг бошлангани ва тугаганини эридан яширадиган хотин малъундир [яъни лаънатлидир]»-деганлар. Ҳайз ва нифос тўхтаган заҳоти тезда ғусл олиш фарз бўлиб, Аллоҳу таолонинг амридир.

Никоҳнинг бузилишига, яъни оила риштасининг узилишига сабаб бўладиган жуда кўп сўзлар бордир. Киши, иймоннинг кетишидан қўрққани каби никоҳнинг бузилишидан ҳам қўрқиши керак. [Том Илмиҳол "Саодат-и Абадийя" 585-бетга қаранг]