Намознинг муфсидлари
1. Намозда узрсиз, бекордан бекорга йўталиш ёки тoмоқ қириш, намозни бузади.
2. Бири аксирганда, намоз ўқиётган одамнинг “Ярҳамукаллоҳ” дейиши, намозни бузади.
3. Ёлғиз намоз ўқиётган одам, яқинидаги жамоатдан имомнинг янглишганини сезса-ю уни огоҳлантирса, ўзининг намози бузилади.
4. Бир киши, намозда “Ла илоҳа иллаллоҳ”- деса ва мақсади жавоб бериш бўлса, намози бузилади. Агар мақсади билдириш, дарак бериш бўлса, бузилмайди.
5. Намозда аврат жойини очиш, намознинг муфсидларидандир.
6. Намозда оғриқ, дард ва қайғу туфайли йиғланса, намоз бузилади. Аллоҳдан қўрқиб, Жаннат ва Дўзах хотирга келиб йиғланса, намоз бузилмайди.
7. Намозда, қўл ва тил билан алик олиш, намозни бузади.
8. Қазога қолган намозларининг йиғиндиси бешдан кўп бўлмаса, у ҳам намозда хотирига тушса, намоз бузилади.
9. Намозда шундай бир ҳаракат қилса-ю кўрганлар унинг намозда эканлигидан шубҳа қилишса, ўша намоз бузилган бўлади.
10. Намозда таом ейиш ва ичиш.
11. Намозда гапириш.
12. Намозда имомидан бошқасини хатоси учун огоҳлантириш.
13. Намозда кулиш.
14. Инграш ёки оҳ уриш.
15. Уҳ тортиш, намозни бузади.
16. Намозда Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда бўлмаган дуони ўқиш.
17. Жамоат намозида, имомидан бошқасининг ўқиган сура ёки дуоси учун “Омин” дейиш, намозни бузади. Ёлғиз ўқиётган намозхон, намоз ташқарисидаги ҳеч бир товушга аҳаммият бермайди. Ташқи овоз ва сигналларга итоат қилиш, муфсиддир. [Шунинг учун баъзи масжидларда имом микрофон орқали Фотиҳани тугатганида жамоатнинг «Омин» дейиши ёки микрофон орқали «Аллоҳу акбар»- дейилганида, жамоатнинг шунга қараб ҳаракат қилиши, жамоатнинг намозини бузиши мумкин. Чунки, карнайдан чиқадиган овоз, акс садо каби жонсиз жисмдан ҳосил бўлган товуш ҳисобланади.]
18. Қуръони каримга, китобга ёки қоғозга қараб намоз ўқиш намозни бузади.