Ёлғиз ўқийдиган аёл кишининг намози

Мас: БОМДОД СУННАТИНИНГ ЎҚИЛИШИ

1.Вужуднинг шакли билинмайдиган, сезилмайдиган қилиб кенг ва узун бир либос кийилади. Кафтлар ва юздан бошқа бутун аъзолар аврат бўлгани учун ёпилади. Намозда ўқиладиган дуо ва суралар эр ва хотин кишиларга қараб ўзгармайди, яъни бир хилда ўқилади. Фарқ қиладиган тарафлар эса қуйидагича:

а) Қўллар қулоққа кўтарилмайди, балки елка ҳизосига кўтарилиб, бармоқлар жипс ҳолда, кафт ичи Қиблага қаратилиб, ният қилиб такбир олинади. Қўллар кўкрак узра бармоқ оралари ёпиқ ҳолтда, ўнг қўл чап қўл устига қўйилади. Шу тариқа намозга кирилган бўлади.

б) Аёл киши рукуъда 90оС даража эгилмайди ва орқасини бир текисда тутмайди.

в) Саждада тирсаклар ерга қўйилади. Қўллар биқинга ва сон ҳам қоринга тегиб туради

г) Ташаҳҳудда чап ва ўнг оёқ, ўнг тарафдан чиқарилиб чап оёқ устига ўтирилади.

Намоздан кейинги дуо қисмида, кафтлар кўкка кўтарилиб бирбирига параллел вазиятда тутилади. Эркаклар каби олдинга узатилмайди, балки тирсак зиёдароқ букилиб, кафтлар юзга қарши эгик тутилади.

Аёл киши эркакларга имом бўлолмайди. Хотин кишининг ҳотинларга имомлик қилиши ҳам макруҳдир.