Парик тақиш
Савол: Аёлларнинг одам ёки ҳайвон тукларидан ёхуд нейлондан ишлаб чиқарилган парик тақиши динан жоизми?
Жавоб: Аёл кишининг одам сочини, ўз сочи орасига ўриб бирлаштирмасдан, уни ип, бант билан боғлашининг ва ҳайвон туклари қўшишининг ҳаром эмаслиги “Ибни Обидин”, “Ҳадийқа” ва “Фатаво-и кубро”да ёзилган. Инсон ва ҳайвон туркларидан, нейлон каби сунъий толалардан ясалган парик деб аталадиган тақма сочларни ва киприкларни қўлланиш жоиз эканлиги тушунилсада, эҳтиёж билан зийнатни бир-бирига аралаштирмаслик керак. Эҳтиёж учун жоиз бўлган нарсани безак, кўз-кўз қилиш учун тақиш жоиз эмас. Эркаклар орасида бошини очиш зарурати бўлганида аёл киши бошини ва ўз сочларини парик тақиб бекитиши жоиз ва лозим бўлади. Зарурат бўлганида аврат жойларини мумкин бўлган истаган нарса билан бекитиш лозим. Бунинг гуноҳи фақат сочини берганга ва қарагангадир. Инсоннинг сочини ва истаган бир аъзосини сотиши ҳаромдир. Парик кийиб кўчага чиқиш зарурат бўлмагунча жоиз эмас. Чунки аёл кишининг бегоналар учун безаниши ҳаромдир.
Савол: Эркакнинг парик кийиши жоизми?
Жавоб: Таҳорат ва ғуслга моне бўлмаса, жоиздир.


