2025 (ҳижрий 1446/1447) йилги қийматли кунлар ва кечалар
Эслатма:
* Тарвия куни – Зул-ҳижжа ойининг 8-куни. Ушбу кун ҳожилар Маккадан Минога чиқадилар. Ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қилинган:
“Бир мусулмон тарвия куни рўза тутса ва гуноҳ сўзларни сўзламаса, Аллоҳу таоло уни албатта Жаннатга киритади.”
Бу куннинг “тарвия” деб аталишига сабаб ҳожилар шу куни Замзам сувидан тўйиб ичишларидир.
* Қийматли кечаларга ўзидан кейин келадиган қийматли кунларнинг номи берилади. Бир кун аввалги пешин намози вақтидан шу туннинг имсок вақтигача бўлган муддатдир.
* Арафа ва қурбон байрамининг кечалари бундай эмас. Уларнинг кунлари кечаларидан аввал келади. Арафа куни Зул-ҳижжанинг 9-кунидир. Бошқа кунларга Арафа деб айтилмайди. Қурбон ҳайитнинг кечалари – қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунларидан кейинги кечалардир. Бу уч кунга “Аййоми нахр” деб ҳам айтилади.
* Булардан ташқари Ражаб ойининг кечалари, Рамазон ҳайитининг кечалари, Зул-ҳижжа ойининг дастлабки ўн кечаси, Муҳаррам ойининг дастлабки ўн кечаси, жума ва душанбага ўтар кечалар қийматли кечаларга киради.
* Бу кечаларга эътиборсиз қарамаслик керак. Бу кечалари қазо намозларни ўқиш, Қуръони карим қироат қилиш, дуо ва тавба қилиш керак. Садақа бериб мусулмонларни қувонтириш, бундан ҳосил бўлган савобларни вафот этиб кетган мусулмонларга ҳам бағишлаш лозим. Бу қийматли кечаларга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш эса гуноҳ ишламаслик билан бўлади.