Шаҳодат бармоғини кўтариш

Савол: Намоз ўқиётганда ташаҳҳудда шаҳодат бармоғини кўтариш, ишора қилиш жоизми? Баъзи кишилар бу ҳақида ҳадис бор деб, бармоқларини кўтаришади.

Жавоб: Шофиъий мазҳабида шаҳодат бармоғини кўтариш суннат, Ҳанафий мазҳабида жоиз эмас. Бармоқ кўтаришга мужтаҳид олимларнинг бир қисми макруҳ, бир қисми суннат деганлар. Динда бир қоида бор. Бир ишга олимлар томонидан ҳам суннат, ҳам макруҳ дейилган бўлса, у иш қилинмайди. Фатволар бир-бирига мос келмаса, яъни “жоиз, жоиз эмас ёки ҳалол, ҳаром” шаклида бўлганида жоиз эмас ёки ҳаром дейилган фатволар билан амал қилиш лозим. Бу билан макруҳ ёки ҳаром ишлашдан сақланган бўлади. Суннат ёки бидъат дейилган бир нарсани қилмаслик лозим эканлиги “Бариқа”, “Ҳадиқа” ва “Ибни Обидин”да билдирилган.

Бармоқ кўтариш ҳақида қийматли китобларда қуйидагилар ёзилган:

“Бармоқ кўтариш суннат деганлар бўлганидек, мустаҳаб деганлар ҳам бор. Тўғриси бармоқ кўтариш ҳаром.” (Фатаво-и ғароиб)

"Шаҳодат бармоғи билан ишора қилиш макруҳ. “Кубро” китоби ҳам шундай деган. Фатво ҳам шундай. Чунки намозда сокин, ҳаракатсиз бўлиш лозим." (Фатаво-и сирожия)

"Шаҳодат бармоғи билан ишора қилинмайди. Фатво шундай." (Ғиёсия, Баззозия)

"Ишора қилинмайди ва бармоқ букилмайди. Фатво шундай. “Мудмарот”, “Валвалжия”, “Хулоса” ва бошқа китобларда ҳам шундай ёзилган." (Жоми-ур-румуз)

"Шаҳодат бармоғи билан ишора қилинмайди. Фатво ҳам шундай." (Дурр-ул мухтор)

Абуссууд афанди “Намозда ўтирганда шаҳодат бармоғини кўтарган яхшими ёки кўтармаган” деган саволга “Ҳар иккиси ҳам яхши. Лекин бармоғини кўтармаслик яна-да яхшироқ эканлиги маълум” деб фатво берганлар.

Бутун олимлар қуйидагича билдирган: Бармоқларни кучи етганича қиблага қаратиб ўтириш суннат. “Намозда ҳар бир аъзонгни кучинг етганича қиблага юзлантир” ҳадиси шарифи буни очиқча амр этмоқда.

Ишора қилишнинг ҳаром эканлигини айтган олимлар ҳам бор. Макруҳ эканлигини билдирувчи фатволар ҳам мавжуд. "Ишора қилинмайди, бармоқ букилмайди, усул хабарлари шундай", деганлар кўп. Шундай экан, биз каби муқаллидларнинг ҳадиси шариф бор экан деб, ишора қилишга уринишимиз ва бу орқали кўплаб мужтаҳидларнинг фатволари билан ҳаром ёки макруҳ ёхуд тақиқлангани билдирилган бир ишни қилишимиз тўғри бўлмайди. Бир мусулмон шундай ўйлаши лозим: бу улуғ олимлар ишора қилишнинг ҳаром ёки макруҳ эканлигига бир далил, ҳужжатлари бўлмаганда, ҳаром ёки макруҳ дейишмасди. Ишора қилишнинг суннат ва мустаҳаб эканлигини билдирган хабарларни айтганидан кейин “Шундай деган бўлишса ҳам, тўғриси ишора қилиш ҳаромдир” деб айтишмасди. Демак, бу дин улуғлари бармоқ кўтаришнинг суннат ва мустаҳаб эканлигини кўрсатган хабарларнинг эмас, тақиқланганини кўрсатадиган далилларнинг қувватли эканлигини англашган.

Ҳанафий мазҳабидаги киши “Шофиъий мазҳабида суннат экан” деб бармоқ кўтариши жоиз эмас. Бунга мазҳаб тақлиди дейилмайди. Мазҳаб тақлиди фақат эҳтиёж ҳолида бўлади.

Савол: Шофиъий мазҳабини тақлид қиладиган одам намозда бармоғини кўтарадими?

Жавоб: Тақлид қилган киши бармоғини кўтармайди. Чунки у ҳанафий мазҳабидан чиққан ҳисобланмайди. Ҳанафийда эса бармоқ кўтарилмайди.