Рамазонда тўрт синф одамга авф йўқ!
Дин уламоларимиз кунларнинг хайрлиси жума, ойларнинг хайрлиси рамазон, амалларнинг хайрлиси эса вақтида ўқилган намоздир, деб айтганлар.
Аллоҳу таоло рамазон рўзасини тутганлар билан туҳматга учраганларнинг ажрларини ҳисобсиз беришини ваъда қилган. Марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Аллоҳу таолонинг карами чексизлигига қарангки, мўмин бандаларининг ҳисобларини савоб-гуноҳ тарозисида ўлчаш билан бирга қулига фойда сифатида икки эшикни очиқ қолдирмоқда. Ҳолбуки савоблар билан гуноҳларнинг ёзилишларида ҳам қул фойдасига ҳаракат қилинади. Бунга вазифадор фаришталар банда бирон хайрли ишни мурод қилиб, уни қила олмаса ҳам савоб ёзади. Лекин ёмон амални эса фақат уни содир қилгандан кейингина ёзади.
Рамазон ойи сабр ойидир. Сабр қилувчининг борадиган жойи жаннат. Бу ой яхши муносабатда бўлиш ойидир. Бу ойда мўминларнинг ризқи ортади.
Рамазон шарифда тўрт синф одамдан ташқари, ҳамманинг гуноҳлари авф этилиши ҳадиси шарифда билдирилган. Шу тўрт синф қуйидагилардир:
1. Бидъат аҳли: Бидъат исломиятга қўшимча қилиш ва олиб ташлаш деганидир. Яъни исломиятнинг тўғри йўлини бузиб, ўз хоҳиши қараб ўзгартириб олишдир. Ундайларга бидъат аҳли дейилади.
2. Ота-онасига осий бўлганлар: Тавба-истиғфор қилиш керак, агар ота-онаси вафот этган бўлса, улар номидан хайр-ҳасанот, уларга дуо қилиши керак. Чунки ҳадиси шарифда “Маййит денгизда чўкаётган одамга ўхшайди. Ота-онасидан, фарзандларидан, турмуш ўртоғидан, дўстидан келадиган бирон дуони кутади” деб марҳамат қилинган. Шунинг учун уларга бағишлаб, тўғри дин китоблари тарқатилади, хатм ўқилади, бошқа хайрли амаллар қилинади. “Дод” деб чақираётган бирини кўз олдимизга келтирайлик. Ўша ота-она ёки қариндошимиз бўлиши мумкин. Бу ой уларга кўп ҳадя юборайлик.
3. Сила-и раҳм қилмаганлар: яъни солиҳ қариндошларини зиёрат қилмайдиган ва алоқани узганлар. Бир мактуб ё қўнғироқ қилиб бўлса ҳам мутлақо уларни йўқлаш лозим. Акс ҳолда Рамазони шарифнинг мағфиратидан маҳрум қолишимиз мумкин.
4. Спиртли ичимлик ичишда давом этганлар.
Имоми Раббоний ҳазратлари айтадилар: Рамазонда ибодат ва яхши иш қилганларга бутун йил бўйи шу ишларни қилиш насиб бўлади. Яъни бир киши Рамазони шарифда қайси хайрли ишлар билан банд бўлса, бошласа, жаноби Ҳақ йил давомида худди шу ишларни қилишга вақт ва имкон насиб этади. Бу ойга ҳурматсизлик қилган, бу ойда гуноҳ қилган кимсанинг бутун йили гуноҳ содир қилиш билан ўтади. Шундай экан ушбу ойни тавба қилиб, гуноҳларни тарк этиш ва хайрли ишларга киришиш учун имкон деб билиш лозим.