Танвин, сукунли нун ва сукунли мим мавзуси

Ғунна: Бурун бўшлигидан келадиган товушга айтилади

Идғом: Яширмоқ, бирор нарсани бир ерга қўйиш деган маънони билдиради. Тажвид илмида Идғом деб бир жинсли ҳарфларни бир-бирига қўшиб, икки марта, яъни шаддали ўқишга айтилади.

Изҳор: Майдонга чиқармоқ, кўрсатмоқ деган маънони билдиради. Тажвид илмида икки ҳарф орасини  бир-биридан очиб ихфосиз ва идғомсиз шаклда ўқимоқдир.

Изҳор ҳарфлари: Ҳалқумдан чиқадиган ҳарфлар

 

Танвин ёки сукунли нундан кейин изҳор ҳарфларидан бири келса, танвин ва сукунли нун аниқ ўқилади.

 

Иқлоб: Маъноси айлантириш ёки айлантирмоқ деганидир.

Иқлоб ҳарфи: 

 

Танвин ёки сукунли нундан кейин иқлоб ҳарфи келса, сукунли нун мим ҳарфига айланиб, ғуннали ўқилади.

 

Ихфо: Танвин ёки сукунли нундан кейин ихфо ҳарфларидан бири келса, танвин ва сукунли нун ғуннали ўқилади. Товуш бурун бўшлиғидан чиқарилиб, 1-1,5 баробар чўзиб ўқилади.

Ихфо ҳарфлари:

 

Сукунли мим билан боғлиқ уч ҳолат бор:

1) Сукунли мимдан ( ) кейин ба ( ) ҳарфи келса, лаб ихфоси бўлади.  Сукунли мим тутилиб ва ғуннали ўқилади.

2) Сукунли мимдан кейин ҳаракатли мим ҳарфи келса, бу икки мим бир-бирига қўшилиб, ғуннали ўқилади.

 

3) Сукунли мимдан кейин мим ( ) ва  ба (  ) ҳарфларидан бошқа ҳарф келса, мим изҳор бўлади. Бу ҳолатда мим ҳарфи аниқ ўқилади.

 

Қолқола деб,  ҳарфнинг махражи титратиб, ўртачадан юқори ва қаттиқ товуш билан урилиб қайтишига айтилади.

Қолқола  ҳарфлар: 

 Ушбу беш ҳарфдан бири калима ўртасида ва охирида сукунли бўлиб келса, қолқола бўлади.