Турмуш қурмасдан вафот этиш
Савол: Ёмон одам билан уйланмасликка қасам ичдим. Солиҳ бирини топиш эса жуда қийин. Бўйдоқ ҳолича, турмуш қурмасдан ўлишнинг катта гуноҳ эканлигини эшитдим. Бу тўғрими?
Жавоб: Йўқ. Турмуш қурмасдан ўлиш ҳатто кичик гуноҳ ҳам эмас. Ҳатто охирзамонда бола-чақасиз бўлиш яхшироқ. Имоми Ғазолий ҳазратлари айтдики:
Жаноби пайғамбаримиз бир ҳадиси шарифларида “Икки юз йилдан кейин сизларнинг энг яхшиларингиз ҳафифулҳоз бўлганларингиздир” деб марҳамат қилдилар. “Ҳафифулҳоз дегани нима?” деб сўрашганида “Аёли ва фарзанди бўлмаган”деб жавоб қилдилар. (Абу Яъло)
Бишр Ҳофий, Боязид Бистомий, Абул-Ҳусайн Нурий [ва Робия-и Адвия] каби улуғ олимлар турмуш қурмаган эди. Ҳижратнинг икки юзинчи йилидан кейин келганлар орасида уларнинг ва улардек бўлганларнинг шараф ва фазилатларини юқоридаги ҳадиси шариф билдирмоқда. (Иҳё)
Имоми Ғазолий ҳазратларининг бу билдирганларига амал қилиб, солиҳ жуфт топмагунча уйланмаслик лозим.
Турмуш қурмасдан, бўйдоқ ҳолича ўтиб кетишдан қўрқмаслик керак. Робия-и Адвия ҳазратларига Ҳасан Басрийдек авлиё зотлар турмуш қуришни таклиф қилгани ҳолда бу авлиё хоним турмушга чиқмаган. Бокира ҳолида вафот этишни танлаган.