Ҳозирги замонда оммавий тус олаётган бидъатлар
Савол: Ҳозирги кунда кўп ишланаётган бидъатлар қайсилар?
Жавоб: Ибодатларга ҳар қандай янгича бир нарса илова қилиш бидъат ва катта гуноҳ бўлади. Динимиз қатъиян нуқсон эмас. Бордию Аллоҳу таоло ва Пайғамбаримиз динда бирон масалани нуқсон қилиб қолдирган бўлсалар, биз улардан ҳам мукаммалроқ қилиб бажара оламиз ёки тамомлай оламиз деб даво қила оламизми? Астағфируллоҳ! Динимиз бенуқсон келган. Мана шуни назарда тутиб фикр қилинадиган бўлса, ибодатга бидъат аралаштириш Аллоҳу таолонинг динида гўёки камчилик топиш, ҳукмларини ёқтирмаслик, динни ўзгартиришга уриниш бўлади.
Масалан, шом намозининг фарзини 3 ракат ўрнига кўпроқ ибодат қилайлик деб 4 ракат ўқиш бидъатдир. Бу асло 3 ракатнинг ўрнига ўтмайди, намози умуман қабул бўлмайди. Тасбиҳларни 33 марта айтиш ўрнига кўпроқ савоб бўлсин деб 40 марта ёки ундан кўпроқ айтиш ҳам бидъат бўлади. Ҳолбуки умуман тасбиҳ айтмасдан туриб кетса, гуноҳ бўлмайди.
Намозлардан кейин оятал курси ўқилади, тасбиҳлар айтилади, сўнгра дуо қилинади. Дуо қилаётганида салотан тунжина ўқилади. Оятал курси ўқиладиган пайтда салотан тунжинани ўқиш суннатни ўзгартириш, яъни бидъат бўлади. Жаноби Пайғамбаримиз қандай ибодат қилган бўлсалар, мазҳабимиз буни қандай билдирган бўлса, шу шаклда ибодат қилиш керак. “Келинг манавини қўшиб кетайлик, анавини ҳам илова этайлик” деб ўзбошимча қўшилган ҳар бир иш динга ўзгартириш киритиш бўлади. Ҳадиси шарифда “Ибодатларини бизга ўхшатиб қилмаганлар биздан эмаслар” дейилган. Микрофонда азон айтиш табиий овозда айтишдан яхши бўлса, нимага Аллоҳу таоло Пайғамбарига ибодатнинг энг яхши кўринишини амр қилмади? Аллоҳ микрофонни яратишдан ожиз эдими? Минглаган мўъжизалар кўрсатган муҳтарам Пайғамбаримиз буни бажара олмасмидилар? Ҳол шундай экан, микрофонни ибодатга аралаштириш бидъат бўлади.
Бошқа бидъатлардан баъзилари қуйида келтирилган:
Юпқа пайпоққа ёки яланг оёқ устига масҳ тортиш. (Дурар)
Қуръони каримни тағанний (нағма) қилиб ўқиш. (Баззозия)
Намозни микрофон билан ўқитиш. (Мазоҳиби арбаъа, Олмали тафсири)
Суннат билан фарз намоз орасида тил билан дуо қилиш, тасбиҳ айтиш, уч ихлос ўқиш. (Ибни Обидин)
Муаззиннинг намоздан кейинги тасбиҳларни баланд овозда такрорлаш. Жума ва байрам хутбаларини арабийдан ўзга тилда ўқиш. (Ал-адилла)
Намоз ўқиб, дуо этгандан кейин шукр саждаси қилиб туриб кетиш. (Дурр-ул мухтор)
Намозлардан кейин имом билан қўлини кўксига қўйиб саломлашиш. (С.Абадия)
Масжидда ҳар бир намоздан кейин мусофаҳа (қўл бериб кўришиш) этиш. (Радд-ул мухтор)
“Астағфируллоҳалазим аллази...” деб бошланадиган истиғфорни муаззиннинг баланд овозда ўқиши. (Ал Ибдо)
Ваъздан кейин жанозада баланд овозда дуо ўқиш. (Макотиб-и шарифа)
Қабр тошига ояти карима, шеър, мадҳия ва шу кабиларни ёзиш. (С.Абадия)
Ошуро куни "ошуро ширинлиги" пиширишни ибодат деб билиш. (С.Абадия)
Майит бир қабрдан бошқа қабрга кўчирилганда такрор жаноза намозини ўқиш. (Ҳиндия)
Асҳоби киромдан дуч келган бирини ёмонлаш. (Шарҳ-и ақоид)
Аёлига бир галда уч талоқ бериб ажрашиш. (Мажмуа-и Зуҳдия)
Жаноза маросимида тобут ортидан баланд овозда такбир айтиш, илоҳийлар ўқиш. (Халабий)
Жаноза намозидан кейин гаплашиб, нутқ ўқиб туриш. (Зубдат-ул мақомат)
Ўлик чиққан уйдан ширинлик ва егулик тарқатиш. Ўлганнинг учи, еттиси, қирқи каби маъракаларини ўтказиш. (Таҳтовий)
Қабр азобига ишонмаслик. (Ақоид-и Шайбония)
Авлиёлар учун шам ёқиш. Бемазҳаб бўлиш. (Таҳтовий)
Бир киши хабар берган ҳадисларга ишонмаслик. (Татархония)
Меърож мўъжизасининг Қуддусдан кейинги давомига ишонмаслик. (Баҳр)
Калта соқолга суннат дейиш. (Ҳадиқа)
Муборак кечаларда минораларни неон чироқлар билан безатиш. (Мират-ул-ҳарамайн)
Ҳазрати Маҳди келган вақтда “Шундай замонлар келадики, суннатлар худди бидъатдек жирканч, бидъатлар эса суннатдек ёқимли кўринади” ҳадиси шарифида билдирилганидек бидъат қилишга ўрганиб кетган Мадинадаги олим бидъатларни чиройли ибодатлардан деб эътиқод қилгани туфайли ҳазрати Маҳдининг шу бидъатларга зид гапларига қарши чиқиб “Бу одам бизнинг динимизни бузгани келибди” дейди. Ҳазрати Маҳди бу мазҳабсизни ўлдиради. (Мактуботи Раббоний)
Яна баъзи оммавийлашган бидъатлар:
Жаннатда Аллоҳу таолонинг кўринишига ишонмаслик;
Аллоҳ кўкда дейиш;
Аллоҳ бобо дейиш;
Ҳазрати Алини бошқа уч халифадан устун кўриш;
Асҳоби киромга ёки ҳатто фосиқ мусулмонларга ҳам лаънат ўқиш бидъатдир.
Намозга фақат тил билан ният қилиш бидъат. Қалб билан ният қилиш шарт.
Қуръонни, зикрларни, такбирларни мусиқа ёки най чалиб ўқиш, "тасаввуф мусиқаси" деган беманилик ҳам бидъатдир.
Ҳақ олиб, пулга Қуръон ўқиш;
Хутбанинг иккинчи қисмида пастки поғонага тушиш, сўнгра такрор юқорига чиқиш;
Маҳси устига масҳ тортмаслик ва яланг оёққа масҳ тортиш;
Ваъздан кейин тўпланиб, баланд овозда дуо қилиш;
Қийматли кечаларда масжидларда ортиқча чироқларни ёқиш;
Калта соқол қўйиб шу билан суннатни бажарганлигига ишониш;
Буюк зотларнинг вафот этган саналарида мотам тутиш;
Жаноза эканлигини эълон қилиш мақсадида минораларда саловот ўқиш;
Ўлганларнинг қирқи каби маъракаларини ўтказиш;
Қабр тошларига расм қўйиш, фотиҳа ва мадҳия ёзиш;
Мақбара ва масжидлар атрофида худди тавоф этгандек айланиш бидъатдир.