Манқибалар

“Иршод-ус-сиддиқ” китобининг муаллифи ривоят қилади. Бир куни Расулуллоҳ “Абу Бакрнинг имони бошқа мўминларнинг имонлари билан ўлчанса, Абу Бакрнинг имони оғир келади” дея марҳамат қилгандилар. Бир ривоятда “Тушимда қиёмат қойим бўлибди. Маҳшарда тарози қурилибди. Бутун мўминларнинг имони тортилди. Абу Бакрнинг имони барча мўминларниг имонидан оғир келди” дея марҳамат қилгандилар.

 

****

Абу Ҳурайра айтадики: “Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ жанобимизга келди. Ёнларида узоқ вақт қолди. Келтирган ваҳийсини гапирди. Шу пайт Абу Бакр Сиддиқ у ердан ўтди. Расули акрам ҳазратлари “Ё Жаброил, сиз самода Абу Бакрни биласизларми?” деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом “Ҳа, сени халққа пайғамбар этиб юборган Аллоҳу таолога қасам ичаманки, Абу Бакр кўкда ердагидан анча машҳурдир. Кўклардаги исми Ҳалимдир” дея жавоб берди.”

 

****

Ҳузайфа ривоят қилади. Расулуллоҳ жанобимиз буюрди: “Кимки мени тушида кўрса, муҳаққақ мени кўрган бўлади. Зеро шайтон менинг суратимда кўринмайди. Кимки тушида Абу Бакрни кўрса, Абу Бакрни кўрган бўлади. Зеро шайтон Абу Бакрнинг суратида ҳам кўринмайди”.

 

****

Умар ибнул Хаттоб ривоят қилади. Расулуллоҳ жанобимиз “Қуйидаги беш кимсадан бошқаси учун оёққа қалқмангиз. Онага, отага, сизга Қуръон азимушшон ўргатган муаллим, олимга илмга ҳурмат учун, шарафлари учун саййидларга ва одиллиги учун адолатли султонга.” Расулуллоҳ жанобимиз бу ҳадиси шарифни айтиб бўлганларида Абу Бакр Сиддиқ келиб қолди. Пайғамбар жанобимиз унинг учун оёққа қалқди. Ҳазрати Абу Бакр ўтирмагунча, ўзлари ҳам ўтирмадилар. Умар бин Хаттоб айтдики: “Ё Расулуллоҳ! Бизга бу беш кимсадан бошқаси учун оёққа турмангиз, дедингиз. Ўзингиз эса Абу Бакр учун оёққа қалқдингиз.” Расулуллоҳ жанобимиз “Жаброил алайҳиссалом келиб, ёнимда ўтирган эди. Шу вақтда Абу Бакр мажлисга кирди. Ҳазрати Жаброил “Ё Муҳаммад! Абу Бакр келди” деди. Мен, ё Жаброил, Абу Бакрни танийсанми, дедим. Айтдики: “Ё Муҳаммад! Абу Бакр фаришталар ёнида машҳурдир. Сен ер юзида таниганинг каби, уни танийдилар.” Жаброил алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ қаршисида оёққа турди. Мен ҳам турдим. Ё Умар, Жаброил алайҳиссалом оёққа турган жойда мен турмайманми! Абу Бакрга ҳурматидан ҳазрати Абу Бакр ўтирмагунча Жаброил алайҳиссалом ўтирмади. Мен ҳам ўтирмадим” деб марҳамат қилдилар.

 

****

Ҳазрати Умар халифа бўлгандан сўнгра шу қадар адолат билан ҳаракат қилдики, ҳеч ким бундай қилолмаган ва бундан кейин ҳам қила олмайди. Шу шаклда адолат қилдики, ҳиммати қудсиясининг қуввати билан бўрининг қўйга зарари бўлмасди. Ривоят этадиларки, ҳазрати Умар шаҳид бўлди. Бир чўпон қўйларининг ёнида турганди, бир бўри келди. Қўйларга ташланди. Чўпон фарёд кўтариб, йиғлаб, “Э воҳ Умар, Инна лиллаҳ ва...” деди. Ёнидаги чўпонлар ҳазрати Умарнинг вафот этганлигини қаердан билишини сўрадилар. Чўпон “Шундан билдимки, ҳазрати Умар ҳаётлигида бўрилар қўй отарига яқин келса ҳам зарари тегмасди. Энди эса, бўри тап тортмай қўйга ҳужум қилмоқда. Демак, ҳазрати Умар бу дунёдан кўз юмганлар” деди.

 

****

Расулуллоҳ жанобимиз “Қўрқинглар Умарнинг ғазабиданки, у ғазабга келганида, Аллоҳу таборака ва таоло ундан ҳам баттар ғазабга келади” дедилар.

 

****

Расулуллоҳ жанобимиз “Агар мендан сўнгра Аллоҳу таоло пайғамбар юборса эди, Умарни юборарди. Аллоҳу таборака ва таоло икки фаришта билан унга қувват берди. Ундан бир хато содир бўлса, уни қайтариб, тўғрисини қилдирадилар” деб марҳамат қилдилар.

 

****

Расулуллоҳ қизи Руқияни ҳазрати Усмонга берганидан бироз вақт ўтиб қизидан “Усмон бин Аффон қандай киши экан” деб сўради. Қизлари “Яхши, хайрли киши экан” деди. Расулуллоҳ “Эй жоним қизим! Усмонга кўп ҳурмат кўрсат. Чунки Асҳобим ичида менга аҳлоқи энг кўп ўхшагани Удир” деб марҳамат қилдилар.

 

**** 

Ҳазрати Усмон юмшоқлиги ва ҳаёси билан машҳурдир. Маърифат илмида ғоят моҳир эди. Пайғамбар жанобимиз бир марта у ҳақда “Усмондан кўкдаги фаришталар ҳаё этишади” дегандилар.

 

**** 

Расулуллоҳ жанобимиз “Агар қирқ қизим бўлганида эди, барчасини бирин-кетин ҳеч бири қолмагунча Усмонга берардим” деб марҳамат қилгандилар.

 

****

Ҳазрати Али ҳазрати Фотима билан уйланадиган вақти тўй харажати қилиш учун совутини сотишга бозорга жўнатди. Ҳазрати Усмон бозордан ўтиб кетаётиб ҳазрати Алининг совутини таниди. Дарров даллолни чақириб “Шу совутнинг эгаси бунга қанча пул сўраяпти” деди. Даллол “Тўрт юз дирҳам” деди. “Юр, пулини бериб, совутни олайин” деди. Уйига бордилар, совутни олиб, пулини берди. Сўнгра совутнинг ёнига тўрт юз дирҳам қўшиб, ҳазрати Алига жўнатди. Унга “Ушбу совут сендан бошқасига лойиқ эмас. Мана бу тўрт юз дирҳамни эса, тўйга сарфла, бизни маъзур тутасан” деган хабар юборди.

 

****

Расулуллоҳ жанобимиз “Али бин Абу Толибга бўлган севги шундай ибодатки, ҳеч бир гуноҳкорлик унга зарар беролмайди. Адоват ва душманлик эса, шундай гуноҳки, ҳеч бир ибодат унга фойда беролмайди” дедилар. Салмони Форисий ривоят қилади. Расулуллоҳ жанобимиз “Менинг сиримнинг соҳиби Али бин Абу Толибдир” деб марҳамат қилдилар.

 

****

Амир-ул муминин ҳазрати Алининг одати шарифлари шу эдики, намоз ўқиётганида олам остин-устун бўлиб кетса хабари бўлмасди. Ҳатто ривоят этадиларки, бир жангда муборак оёғига ўқ тегиб, темир қисми суякка қадалганди. Чиқмасдан суякда қолди.

Жарроҳга кўрсатдилар. Жарроҳ “Сенга ҳушдан кетказувчи бир дори ичириш керак. Ҳушингдан кетасан. Ундан кейин темирни чиқарса бўлади. Бўлмаса бунинг оғриғига чидай олмайсан” деди. Амир-ул муминин ҳазратлари “Дорига ҳожат йўқ. Сабр қил. Намоз вақти кирди. Намоз ўқиётганимда чиқар” деди. Намоз вақти келиб, ҳазрати Али намозга турди. Жарроҳ муборак оёғини кесиб, темирни чиқарди. Жароҳатни ўради. Ҳазрати Али намозни тугатиб, жарроҳдан “Чиқардингми” деб сўради. Жарроҳ “Ҳа, чиқардим” деди. Ҳазрати Али “Темирни чиқарганингни сезмадим” деди.