Иқомат ўқиш
Савол: Иқомат (қомат) ўқишга тааллуқли ҳадиси шарифлар борми?
Жавоб: Албатта бор. Қуйида бир нечтасини келтириб ўтамиз:
“Намоз учун иқомат ўқилганда само эшиклари очилади ва дуолар қабул бўлади.” (Табароний)
“Шайтон азонни эшитиши билан у ердан қочади. Сўнгра такрор келиб, васваса беради. Иқомат ўқилганда қочади ва яна такрор келади. яна васваса беради.” (Муслим)
“12 йил азон ўқиган кимсага жаннат вожиб бўлади. Азон ўқигани учун ҳар куни унга 50 хайр ва иқомат ўқигани учун 30 хайр ёзилади.” (Ҳаким)
“Иқомат ўқилган пайтда намозга югуриб келманг, аста юриб келинг ва сукунатга риоя қилинг. Улгурган ракатларингизни жамоат билан ўқинг, улгура олмаган ракатларингизни ўзингиз тамомланг.” (Термизий)
“Муаззин азон ўқиганда шайтон масжиддан тезда чиқади. Муаззин тўхтаганда қайтиб киради. Иқомат ўқилганда шайтон яна зудлик билан масжиддан чиқиб қочади. Ўқиб тугатганидан кейин такрор қайтиб киради. Намозда мусулмон билан нафси орасига киради. Шу тариқа у кимса намозни ортиқча ўқидимми ё кам ўқидимми деб иккиланади. Мана шундай янглишган вақтда намознинг сўнггида саждаи саҳв қилинг.” (Байҳақий)
“Азон билан иқомат орасида қилинган дуо қабул бўлади.” (Абу Довуд, Термизий)
“Эй Билол, азонни оғирроқ ва аста-аста ўқигин, иқоматда эса шошил!” (Термизий)
“Иқомат ўқилгандан кейин фарздан бошқа намоз йўқ.” (Муслим) (Фарз намозни жамоат билан ўқиш учун иқомат айтилгандан кейин суннат намоз ўқилмайди.)
“Қистаниб турган пайтингизда иқомат ўқилган бўлса ҳам, аввал ҳожатхонага киринг.” (Абу Довуд)
“Намозга қомат ўқилаётганда, мен ўрнимдан турмасимдан олдин ўрнингздан турманг!” (Муслим)
Савол: Компьютердан Қуръони карим ўқиш учун таҳоратли бўлиш керакми?
Жавоб: Оятларга ҳеч бир аъзоси тегмайдиган бўлса, қаердан Қуръони карим ўқиса ҳам таҳоратли бўлиши шарт эмас. Аммо таҳорат билан ўқиган яхшироқ бўлади.
Савол: Қуръон ўқиётганимизда етиб келган саҳифани билиш учун орасига тақвим варағини қўйса бўладими?
Жавоб: Ёзувсиз, тоза, оддий қоғоз қўйиш керак.