Ялангоёқ намоз ўқиш
Савол: Аёл киши ялангоёқ намоз ўқиса бўладими?
Жавоб: Агар намозда киядиган кийимининг этаклари узун бўлиб, оёқлари кўринмайдиган бўлса, зарари йўқ. Ҳанафий мазҳабига кўра аёлларнинг кафт ва юзларидан бошқа барча аъзолари: билаклари, сочлари ва оёқларининг таги намозда аврат ҳисобланади. Кафтларининг усти аврат эмас деган олимлар ҳам кўпчилик. Буларга кўра аёлларнинг кафтлари билакларигача очиқ ҳолда намоз ўқишлари жоиз. Лекин китобларнинг барчасига бирдай мос бўлиши учун аёллар кафтлари ҳам ёпиладиган даражада узун енглик кўйлак ёки бошига кенг рўмол ёпиниб, қўлларини ҳам бекитиб намоз ўқишлари афзалдир. Аёлларнинг оёқлари намозда аврат эмас деган олимлар бор бўлса ҳам, улар ҳам намозда оёқларини бекитиш суннат, ялангоёқ ўқишнинг макруҳ эканлигини билдирганлар. (С.Абадия)
"Аёлларнинг ялангоёқ ўқишлари ҳақида иккита қавл бор. Биринчи қавлга кўра, макруҳ. Иккинчи қавлга кўра эса, намоз бузилади. Аёллар ё пайпоқда, ё оёқларини ёпиб турадиган даражада узун кўйлак кийиб намоз ўқишлари керак". (Мазоҳиби арбаъа)
"Аёл кишининг тўпиғи, билаги, бўйни ёки сочи очиқ ҳолда ўқиган намози саҳиҳ бўлмайди. Кийим ичидаги аъзосининг шакли ёки баданнинг ранги кўринадиган даражада юпқа либос йўқ ҳисобланади, яъни шундай кийимдаги аёл кийимсиз, яланғоч кабидир". (Умдат-ул ислом)
"Шофеъий мазҳабига кўра аёлнинг икки кафти ва юзидан бошқа барча жойлари ҳамма вақт авратдир".
Ҳур-озод аёлнинг кафт ичлари, юзи ва оёқларидан бошқа бутун вужуди аврат ҳисобланади. Оёқларига аврат деган олимлар ҳам бўлди. Нур сурасидаги “Аёллар юрганда оёқларини ерга урмасдан юрсинларки, оёқларидаги бекитилган тақинчоқларининг овозлари эшитилмасин” маолидаги ояти каримаси оёқларнинг ҳам аврат эканлигини кўрсатмоқда. (Ҳалабийи кабир)
Намоздан ташқари вақтда аврат ва аврат эмас деган олимлар ҳам бўлди. Шу сабабдан намозда ва намоздан бошқа пайтларда оёқларга пайпоқ кийиш керак. Лекин ялангоёқ юрган аёлларга ҳам "бу ҳаром иш қилаяпти" демаслик лозим.
Савол: Аёлларнинг оёқлари аврат бўлгани учун ялангоёқ намоз ўқий олмайдилар. Эркак кишининг оёғи эса аврат эмас. Шунинг учун улар ялангоёқ намоз ўқиса бўладими? Намоз ўқиётганда тизза билан киндик орасини ёпса етарли эмасми?
Жавоб: Фақатгина тизза билан киндик ораси ёпиб ўқилган намоз саҳиҳ бўлса ҳам, макруҳ ҳисобланади. Намоз қарзидан қутулса ҳам, намоз ўқиганда ҳосил бўладиган катта савобларга эриша олмайди.
Асҳоби киром қамис деб аталувчи оёқларигача ёпиб турадиган узун кўйлак, яъни халъат билан намоз ўқиганлари учун уларнинг оёқлари ҳам ёпиларди. Оёқларни ёпиб турувчи либосларда ўқилган намознинг савоби кўпроқ бўлади. (Ҳалабий, Бариқа, Ҳадиқа)
Намозни пайпоқ ёки маҳси кийиб ўқиш керак. Ялангоёқ ҳолда ибодат қиладиган яҳудийларга ўхшамаслик лозим. Ҳадиси шарифда: “Яҳудийларга ўхшамаслик учун намозларни наълин (пойафзал) билан ўқинг!” деб буюрилди. Расулуллоҳ ва Асҳоби киром наълин кийиб намоз ўқирдилар. Наълинлари тоза бўларди ва ифлос наълин билан масжидга кирмасдилар. Наълин – маҳсига ўхшаган оёқ кийим туридир. (Радд-ул мухтор)