Фоиз

Савол: Динимизда фоизнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Бугунги кунда фоизнинг, спиртли ичимликларнинг, зинонинг ҳаром эканлигини билмайдиган мусулмон деярли йўқ. Ҳаромлар вақт ўтиши билан ҳалолга айланмайди. Фақат заруратлар ҳаромни вақтинча мубоҳ қила олади. Лекин зарурат кетгач, ҳаромлиги давом этади. Масалан, чанқоқдан ўладиган кимсанинг шаробдан бошқа нарса тополмаса, ўлмайдиган даражада шароб ичиши жоиз бўлади. Ундан ортиқ ичиши жоиз эмас. Очликдан ўладиган кимсанинг ўлакса ейиши ҳам шундай.

Бу ва шунга ўхшаш ҳолатлардан бошқа пайтларда фоизга ҳалол дейилмайди. Фоиз ҳақида "Тарғиб" китобидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Инсонни ҳалок қиладиган етти нарсадан бири фоиз олишдир.” (Бухорий)

“Етти катта гуноҳдан бири фоиз ейишдир.” (Баззор)

“Фоиз олганга ҳам, берганга ҳам лаънат бўлсин!” (Муслим)

“Баданига игна билан расм солганга (татуировка), солдирганга, фоиз олиб-берганга лаънат бўлсин!” (Бухорий)

“Аллоҳу таоло тўрт кимсани Жаннатга қўймайди. Булар: давомли ичкилик ичадиган, фоиз оладиган, етимнинг молини ейдиган ва ота-онасига осий бўлган кимсалардир.” (Ҳаким)

“Фоиз 73 қисмдир. Энг паст даражадагисининг гуноҳи ўз онаси билан зино этгандай оғирдир.” (Ҳаким)

“Бир дирҳам фоиз олиб бериш, ўттиз зинодан ҳам оғир гуноҳдир.” (Табароний)

“Доим фоиз ейдиган кимса охирида фақирликка тушади.” (Ибн Можа)

“Қиёмат яқинлашганда фоиз, зино ва ичкилик кўпаяди.” (Табароний)

Фоиз ҳақида кўплаган ҳадиси шарифлар бор. Қуръони каримда Бақара сураси 275-ояти каримасида: “Савдо-сотиқнинг ҳалол, фоизнинг ҳаром” эканлиги билдирилган.

Ажнабий мамлакатларда мусулмонларнинг ғайри муслимларга қарз бериб, улардан фоиз олишларининг жоиз эканлиги “Мутлақо”да ёзилган. “Мажмаул анҳур” ва “Дурар”даги ҳадиси шарифларда ғайри муслим ўлкаларда мусулмонларнинг кофирлардан фоиз олишларининг жоиз эканлиги билдирилган. Бундан бошқа заруратдан ташқари, фоиз ҳар ерда ва ҳамма вақт ҳаромдир. (Жавҳара)

Фоиз фақт ислом динида эмас, самовий динларнинг барчасида ҳаром эди. “Фатавоий хайрия”да айтиладики: “Зиммий (ғайри муслим) зиммийга 50 сўм қарз бериб, фоизи билан 55 сўм қилиб олса, 5 сўмни эгасига қайтариб бериши керак. Чунки фоиз барча динларда ҳаромдир.”

Фоиз қарз беришда, гаровда ва савдода бўлади. Фиқҳ китобларида фоизнинг 70дан ортиқ турлари борлиги билдирилган. Шунинг учун савдо ва бошқа ишларда шартнома тузадиган кишиларнинг қайси ҳолларда фоиз бўлишини яхшилаб ўрганиши керак. Бу билимларни ўрганиш фарзи айндир. Билмайдиган кимса фарқига бормасдан фоиз олиб-беради, шу тариқа катта гуноҳга ботади. Ҳаром эканлигини билмагани учун тавба этмайди.

Имом Раббоний ҳазратлари айтадики: Ортиқроқ қилиб тўлаш шарти билан қарз бериш фоиздир. Ҳаром келишув билан қўлга киритилган молнинг барчаси ҳаром бўлади. Масалан, 12 кило қилиб қайтариш шарти билан 10 кило буғдойни қарзга берса, 12 килонинг бари ҳаром бўлади. Ортиқча олинган 2 килоси қул ҳақи бўлгани учун эгасига қайтариб беришлиши керак. Қолган 10 килоси ҳам ҳаром бўлгани учун фақирга садақа қилиб берилади.

Бир челак сутга қўшилган бир пиёла идрор (сийдик) сутнинг ҳаммасини нажс қилади. Фоиз билан қарзга берилган пулнинг фоизини қарзга берилган пулдан ажратиш мумкин бўлмайди. Худди сут мисолида бўлганидек бутунлай ҳаром бўлади.

Савол: Германияда баъзилар “Европа ислом ўлкаси эмас, дорул ҳарбдир” дея баъзи нарсаларни қилмоқдалар. Номусулмон давлатларда қонунларга бўйсуниш, фоиз олиш, суғурта қилдириш, соқол қирдириб юриш, жума намозини ўқимаслик, хоч (крест) тақиб юриш, ёлғон гапириш каби нарсалар жоизми?

Жавоб: Дорул ҳарбда бўлса ҳам ислом урф-одатлари кенг тарқалган жойда мусулмонларнинг кўпи билган нарсаларни билмаслик, ўрганмаслик узр бўлмайди, гуноҳ бўлади. Куфрга сабаб бўлувчи бир нарсани билиб туриб қилиш эса куфр бўлади. Белига зуннор деб аталувчи поплар белбоғини боғлаш, бўйнига хоч тақиш ва куфрга махсус нарсаларни кийиш ҳам шундай.

Кофирларнинг байрам кунларида шу кунга махсус нарсаларни уларга ўхшатиб қўлланиш куфр бўлади. Буларни ҳазил-мазах, бошқаларни кулдириш учун қўлланиш ҳам куфр бўлади. Эътиқодининг тўғри бўлиши фойда бермайди. Фақат буларни жангда душманга қарши, тинчлик вақтида золимга қарши ҳийла сифатида ишлатиш куфр бўлмайди. Жаноби Пайғамбаримиз “Ҳарб ҳийладир” деб буюрдилар.

Ёлғон ҳам уч жойда жоиздир. Бири жангда. Дин душманларидан сақланиш ёки мусулмонларни ҳимоя қилиш учун ёлғон жоиздир. (Уйун-ул басоир, Ҳадиқа)

Кофирлар ўлкасида мусулмонлар сайлаган имомнинг жума намозини ўқитиши мақбулдир. (Радд-ул мухтор)

Аҳли китобнинг сўйган ҳайвони акси исботланмагунча тоза ҳисобланади. (Ашбаҳ)

Ибн Обидин ҳазратлари айтадики: “Ғайри муслим ўлкаларда уларнинг қонунларига итоат қилиш (қарши чиқмаслик) зарурати бор. Молига, жонига, номусига тажовуз этиш асло жоиз эмас.” (Радд-ул мухтор Қозилик баҳси)

Абдулғани Наблусий ҳазратлари айтадики: “Ҳукумат мубоҳ бўлган бир ишни тақиқласа, бу амрга итоат вожиб бўлади. Ўзини таҳликага солиш жоиз бўлмайди.” (Ҳадиқа)

Муҳаммад Ходимий ҳазратлари айтадики: “Ҳукумат амр этган ҳар мубоҳни бажариш аҳолига вожиб бўлади.” (Бариқа)

Бу уч асарда кўрганимиздек, мусулмон кимса дунёнинг қаерида бўлса ҳам, хоҳ мусулмон ўлкасида, хоҳ ғайримуслим диёрида, уларнинг қонунларига қарши чиқмаслиги керак, гўзал ахлоқи билан барчага ўрнак бўлиши лозим.

Кофирларга ва аёлларга ўхшаш учун соқолини қириб ташлаш ҳаромдир. (Ибн Обидин)

Соқолни қиртишлаб олиш оловга топинадиганларнинг одатидир. Кофирларга ўхшашга ҳаракат қилиш ҳаромдир. (Баҳр, Тахтавий)

Соқолни бир тутам ўстириш суннатдир. [Дорул ҳарбда ёки зулм кўрмаслик, нафақадан ажралмаслик, амри маъруф қила олиш, мусулмонларга ва исломиятга хизмат қила олиш, динини-номусини ҳимоя қила олиш учун соқолини қиртишлаб олиш жоиз, ҳатто лозим бўлади. Узрсиз қисқартириш ёки қиртишлаб олиш макруҳдир. Соқол суннатига аҳамият бермаган одам кофир бўлади.] (Бариқа)

Дорул ҳарбда кофирларнинг мол, жон ва номусларига тажовуз қилиш ҳаромдир. Кофир аёлларнинг бошларига, қўлларига, болдирларига қараш ҳам ҳаром. Кофирнинг молини тортиб олиш, кўнглини оғритиш, мусулмоннинг молини тортиб олгандан ҳам каттароқ гуноҳ бўлади. Кофирларнинг ҳақларига тегмаслик, фирибгарлик йўли билан молини олмаслик мусулмонларнинг заруриятларидан. Ҳатто кофирлардан ҳам тортиб олиш, ўғирлик каби ношаърий йўл билан олинган нарса ҳабис мулк ҳисобланади. Ундай мулкни ишлатиш ҳаром бўлади, эгаси топилмаса, фақирларга садақа сифатида тарқатиш лозим. Ҳайвон ҳақи инсон ҳақидан, кофирнинг ҳақи ҳайвон ҳақидан ҳам оғирроқ гуноҳ. Бошқасининг молини ундан изнсиз олиб, ишлатиб, зарар етказмасдан қайтариб ўрнига қўйиш ҳам ҳаром. (Ҳадиқа)

Ойлик маош эвазига ялланиб, кофирга хизмат қилиш макруҳ иш. Лекин дорул ҳарбда (кофир давлатда) жоиздир. Кофир ўлкаларида уларнинг қонунларига қарши чиқмаслик зарурати бор. Ҳукумат мубоҳни тақиқласа ҳам, бунга бўйсуниш вожибдир. Ўзини таҳликага отиш жоиз эмас. (Радд-ул мухтор, Ҳадиқа, Бариқа)

Дорул ҳарбда мусулмон кимсанинг кофирларга қарз бериб, улардан фоиз олиши жоиз эканлиги бутун китобларда ёзилган. Дорул ҳарбда ғайри муслимларнинг молларини фоиз, қимор, фосид савдо билан олиш ҳалолдир. Бу йўллар билан мусулмонга зарар бериши эса ҳалол эмас. (Радд-ул мухтор)

Имом Аъзам ва имом Муҳаммад “Дорул ҳарбда мусулмон билан кофир орасида фоиз бўлмайди” дедилар. (Мултақо)

Дорул ҳарбда бир мусулмоннинг ютқазмаслик ва зарар кўрмаслик шарти билан қимор, фоиз, суғурта орқали пул топишининг жоиз эканлиги “Қудурий”, “Жавҳара”, “Виқоя”, “Ҳиндия”, “Мабсут”, “Дурр-ул мухтор”, “Радд-ул мухтор” каби мўътабар китобларда ёзилган.

Дорул ҳарбда фақат кофирлардан фоиз оладиган бир банкка пул қўйган бир мусулмоннинг бу пулнинг фоизини олиши ҳалол бўлади. Агар банкнинг муштарийлари (клиентлари) мусулмонлардан таркиб топган бўса, банкка қўйилган пулнинг фоизини олиш ҳаром бўлади.

Банкдан пул олиб фоиз берадиганлар мусулмон ва ҳарбий кофирлар аралаш бўлса, бу банкдан олган фоиз ва хизмати учун олган маоши макруҳ бўлади. Мусулмон мижозлари кўп бўлса, ҳаромга яқин, ҳарбий кофир мижозлари кўп бўлса, ҳалолга яқин макруҳ бўлади.

Суғуртачи билан дорул ҳарбда шартнома тузиш ва берадиган пулларини олиш ҳалол бўлади. (Ибн Обидин)