Қарздорга муҳлат бериш
Савол: Қарзини тўлай олмаган кимсага муҳлат бериш керакми?
Жавоб: Қарзини ҳақиқатан тўлай олмаганларга муҳлат бериш фарз бўлиб, катта савоб бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинишича:
“Қиёмат кунининг даҳшатидан қутулиш ва Аллоҳу таолонинг ҳимоясига киришни истаган киши қийналиб қолган қарздорга муҳлат берсин!” (Табароний)
“Чорасиз, қийналиб қолган кимсани роҳатликка қовуштирган ёки шундай кимсанинг қарзини тўлаган одамни Аллоҳу таоло қиёмат кунининг даҳшат ва қўрқувларидан қутқаради.” (Муслим)
“Фақир қарздорга қарзини тўлаши учун енгиллик кўрсатган кишига ҳар кун шу қарз миқдори қадар садақа савоби берилади.” (И.Аҳмад)
“Бир кимса қарзини тўлай оладиган вақтга қадар фақирга муҳлат берса, гуноҳларига тавба этиши учун Аллоҳу таоло ҳам унга муҳлат беради.” (Табароний)
“Мусибатдан қутулиш, ниятга етиш ва Аршнинг соясидан паноҳ топишни истаган одам қийналиб турган қарздорнинг муҳлатини узайтсин ёки қарзини кечиб юборсин.” (Абдурраззоқ)
“Қиёматда гуноҳи кўп бўлган бир мусулмонни ҳисобга тортадилар. У “Менинг ҳеч яхшилигим йўқ. Фақат шогирдимга “Фақир бўлган қарздорларни қийнама, қачон қўлига пул тушса беришларини айт. Бирон нарса сўрасалар яна бер, қўлини бўш қайтарма” дер эдим” дейди. Аллоҳу таоло ҳам уни авф этиб, айтадики: Эй қулим, бугун сен фақир ва муҳтожсан. Сен дунёда менинг қулларимга меҳрибонлик қилганингдек бугун биз ҳам сенга меҳрибонлик қиламиз.” (Бухорий)
Савол: Баъзи кимсаларда оладиганим бор. Аммо қарзини узишга кучлари етмайди. Беришлари учун қистасам гуноҳ бўладими?
Жавоб: Ҳа, қарзни узолмаган фақирларни қисташ ҳаромдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Қиёмат кунининг қўрқувларидан амин бўлишни истаган одам фақир бўлган қарздоридан оладиганини кечиктирсин ёки ундан кечиб юборсин.” (Муслим)
“Бир мусулмонга Аллоҳ розилиги учун қарз берган одамга ҳар кун учун садақа савоби берилади. Фақирдан оладиганини тез талаб қилмаганга ҳар кун учун молининг барини садақа этгандек савоб берилади.” (Ҳаким)
“Кимки фақирдаги оладиганини кечиктирса ёки кечиб юборса, Аллоҳу таоло ҳам қиёмат куни уни ўз ҳимоясига олади.” (Табароний)