Ҳақиқий олимларнинг ҳоли
Султон Аҳмад Хон бир куни ўзига мос бўлган бир ҳадяни шайх Азиз Маҳмуд Худойи ҳазратларига юборди. Аммо шайх ҳазратлари қабул қилмади. Албатта бу қабцл қилмаслик султонга қаршилик кўрсатиш маъносига келмасди. Буюклардан кўпчилиги принципиаллик қилиб ҳадя қабул этмасдилар.
Султон Аҳмад шайхнинг қабул этмаган ҳадясини яна шу даврнинг маънавият улуғларидан Абдулмажид Сивосийга юборди. У қабул этди. Унга султони худди шу ҳадяни Азиз Маҳмуд Худойи ҳазратларига юборганини, аммо у қабул этмаганини айтдилар. Сивосий ҳазратлари буюкларга хос йўл тутди:
“Шайх Худойи бир қарға эмаски, ўлаксани қабул этадиган” деди.
Азиз Маҳмуд Худойига ҳам “Сиз қабул этмаган ҳадяни шайх Сивосий қабул этди” дедилар. Унинг жавоби шундай бўлди: “Унинг учун ҳеч бир зарари йўқ. Чунки у шундай катта уммон, катта денгизки, бир парча лойнинг ўзини ифлослантирмаслигини билади.”