Рамазонга ҳурматнинг натижаси
Рамазон ойи эди. Мусулмон маҳалласида яшайдиган бир мажусийнинг кичик ўғли рўзадор мусулмонларнинг орасида нон еб юрганди. Отаси ўғлининг бу ишини кўриб “Ўғлим, мусулмонлар орасида овқатланадими? Улар бу кунларда рўза тутмоқдалар, бу кунлар улар учун муборак кунлардир. Ҳурмат кўрсатиш керак” деб унга дашном берди ва “Бор, уйга кириб е” дея ўғлини уйга киритиб юборди.
Бу воқеадан бир неча йил кейин бу мажусий вафот этди. Унинг ўлимидан кейин шу шаҳардаги бир мусулмон тушида уни Жаннати аълода кўрди. Мажусийга “Бу неъматга қандай эришдинг? Биз сени мажусий деб ўйлардик. Ҳатто ўлганингда жаноза намозини ҳам ўқимадик” деди. Мажусий “Ҳа. Тўғри айтасан. Мен бир мажусий эдим. Аммо бир куни кичик ўғлим мусулмон маҳалласида улар рўзадор бўлгани ҳолда ҳамманинг ичида овқат ерди. Мен боламнинг ҳамманинг кўз ўнгида овқатланишига рухсат бермадим. Мусулмонлар ҳурмат кўрсатган бир нарсага мен ҳам ҳурмат кўрсатагним учун Жаноби Аллоҳ касалланиб ётганимда мени мусулмон этиш билан шарафлантирди. Мусулмон бўлиб вафот этганим учун бу неъматларга қовушдим” деб жавоб берди.