Узрини рад этиш
Мусулмоннинг узрини рад этиш макруҳдир. Ҳадиси шарифда “Мусулмон биродарининг узрини қабул қилмаслик гуноҳ бўлади” дейилади. Узрни қабул қилиш ва қусурларини кечириш Аллоҳу таолонинг сифатларидандир. Бундай бўлмаган кимсага Аллоҳу таоло азоб беради. Узр сўраш уч хил бўлади: Нега қилдим? Ёки шунинг учун қилдим. Кошки қилмасайдим дейиш ёки қилдим, бошқа қилмайман дейиш бўлади. Ёхуд қилганим йўқ дея инкор қилишдир. Қилдим, бошқа қилмайман дейиш тавба бўлади. Мўмин афв этиши учун узр қилишини кутади. Мунофиқ айбларнинг ошкор бўлишини истайди. Ҳадиси шарифда “Иффат соҳиби бўлингиз. Ифлос ишлар қилманг. Аёлларингизни ҳам тоза хулқли қилингиз”, “Иффат соҳиби бўлсангиз, аёлларингиз ҳам бокира, иффатли бўлади. Онангизга, отангизга эҳсон қилсангиз, болаларингиз ҳам сизга эҳсон қилади. Диндош биродарининг узрини қабул қилмаган кавсар ҳовузидан ичмайди” дейилади. Ушбу ҳадиси шариф диндош биродарининг ёмонлик қилганини ва узрининг ёлғонлигини билмайдиган одамлар учундир. Чунки бунинг узрини рад этиш мусулмонга суи-зан қилиш бўлади. Ёлғон гапирганини била туриб узрини қабул қилиш авфбўлади Кечириш вожиб эмас, мустаҳабдир.