Хиёнат

Хиёнат қилиш ҳам ғазабга сабаб бўлади. Хиёнат ҳам ҳаромдир. Мунофиқлик аломатидир. Хиёнатнинг зидди омонатдир, амин бўлишдир. Хиёнат бировга ўзининг амин эканини билдиргандан сўнг ишончни бузадиган иш қилиш демакдир. Мўмин ҳар кимнинг молини, жонини ҳимоя қиладиган одамдир. Омонат ва хиёнат молда бўлгани сингари сўзда ҳам бўлади. Ҳадиси шарифда Машварат қилинган кимса аминдир дейилади. Яъни унинг ростини гапиришига ва сўралганни бошқалардан яширишига омонат бўлинади, ишонилади. Унинг тўғри гапириши вожибдир. Инсон молини ҳимоя қилган кимсага ишониб топширгани сингари, тўғри гапиришига амин бўлган одам билан маслаҳатлашади, насиҳат сўралади. Оли Имрон сурасида юз эллик тўққизинчи оятида маолан Қиладиган ишингни маслаҳатлашиб ол дейилади. Кенгашиш, маслаҳат сўраш одамни пушаймон бўлишдан муҳофаза қилувчи қаъла мисолидир. Кенгашиладиган кимса одамларнинг аҳволини, замон ва мамлакатнинг шарт-шароитларини билиши лозим. Буни сиёсат билими дейилади. Бундан ташқари ақли, фикр кучи, олдинни кўра билиши, ҳатто соғлиги жойида бўлиши лозимдир. Маслаҳат сўралган одам билмаганини ёки билганини аксини гапириши гуноҳдир. Хато билан гапириши гуноҳ эмас. Юқоридаги шартлардан хабардор бўлмаган одам билан кенгашиш, маслаҳатлашиш ҳар икки томон учун гуноҳ бўлади. Дин ва дунё ишларида билмасдан туриб фатво берганни фаришталар лаънатлайди. Кимдир зарарли эканини била туриб буюрса, хиёнат қилган бўлади.

“Ҳадиқа”да ёзилишича, Абдулла бин Масъуд (родияллоҳу таоло анҳ) айтадики: “Динингиздан биринчи бўлиб айриладиганингиз, қўлингиздан чиқариб юборадиганингиз нарса – омонат бўлади. Энг охири бўлиб намоздан маҳрум бўласиз. Дини бўлмаган ҳолда намоз ўқийдиган кимсалар бўлгусидир”. Ҳадиси шарифда “Дўстини ўлдирган кимса менинг умматимдан эмас. Ўлдирилган кофир бўлса ҳам шундай” дейилади.