Жубн
Жубн – қўрқоқлик демакдир. Ғазабдан қаттиқ ҳаракат қилишнинг керакли миқдорига “Шижоат” дейилади. Керагидан кам бўлгани ожиз бўлгани “Жубн” аталади. Жубн ёмон феълдир. Имом Муҳаммад бин Идрис Шофизий (раҳимаҳуллоҳу таоло) айтадиларки: “Шижоат кўрсатиш керак бўлган жойда қўрқоқлик қилган кимса эшакка ўхшайди. Тазарруга берилган кимса рози бўлмаса шайтонга ўхшайди”. Қўрқоқ бўлган одам завжасига ва ақробасига нисбатан ғайратсизлик ва ҳамиятсизлик кўрсатади. Уларни ҳимоя қилолмайди. Зиллатга ва зулмга бўйин эгади. Ҳаром иш билан шуғулланаётган кимсани кўриб индамайди. Бошқаларнинг молига тама қилади. Ишида сабот кўрсатмайди. Топширилган вазифанинг аҳамиятини ҳис этмайди. Аллоҳу таоло Тавба сурасида шижоатни, қаҳрамонликни мақтайди. Нур сурасида зино қилувчиларга қатъий жазо берилишига марҳамат кўрсатилмаслигини амр этади.
Ҳадиси шарифда “Севимли қизим Фотима ўғрилик қилса, қўлини кесаман” дейилади. Аллоҳу таоло Фатҳ сурасида Асҳоби киром (родиаллоҳу таоло анҳум ажмаин)ни “Кофирларга ғазаб қилурлар, урушда кескин ҳаракат қилурлар” деб мақтайди. Тавба сураси етмиш тўртинчи ояти каримасида маолан “Кофирларга нисбатан қаттиқ бўл! Яъни ҳужум қилишганда қўрқма” деб буюрилади. Бир ҳадиси шарифда “Умматимнинг хайрлиси темир сингари чидамли бўлганидир” дейилади. Исломга ва мусулмонларга душманлик қилганларга, ҳужум қилганларга нисбатан қаттиқ бўлиш лозимдир. Уларга нисбатан қўрқоқ бўлиш жоиз эмас. Қўрқиб қочиш Аллоҳу таолонинг тақдирини ўзгартирмайди. Ажал етгач, Азроил алайҳиссалом қаерда бўлишидан қатъий назар топади. Ўзини таҳликага қўйиш ҳам жоиз эмас. Таҳликали жойда ёлғиз қолиш, ёлғиз юриш гуноҳдир.