Шамотат
Шамотат – бошқа бировнинг бошига тушган кулфатга, зарарга севинишга айтилади. Ҳадиси шарифда “Диндош биродарингизга шамотат қилмангиз! Шамотат қилсангиз, Аллоҳу таоло кулфатни улардан олиб сизларга беради” дейилади. Золимнинг зулмидан, ёмонлигидан қутулиш учун унинг ўлимига севиниш шамотат бўлмайди. Душманнинг бошига тушган ўлимдан бошқа кулфату балоларга севиниш шамотат бўлади. Ҳали балоларнинг ёғилишига ўзининг сабаб эканини ўйлаб севиниш, масалан, дуосининг қабул бўлганини ўйлаб қувониш янада ёмондир. Ужб ёмон феълига дучор бўлишига сабаб бўлади. Унга келган балонинг ўзи учун макр ва истидрож бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак. Ундан бало-кулфатларнинг кетиши учун дуо қилиш лозим. Ҳадиси шарифда “Мўминнинг диндош биродари учун орқасидан қилган хайр дуоси қабул бўлади. Бир фаришта Аллоҳ бу яхшиликни сенга ҳам берсин. Омин, дейди. Фариштанинг дуоси рад этилмайди”, дейилади. Душман золим бўлатуриб ҳам ўзига келган бало бошқаларига зулм қилишига моне бўлса, балонинг келишига севиниш шамотат бўлмайди. Дин ғайрати бўлади. Дин ғайрати, иймон қуввати эканини кўрсатади. Аллоҳ учун ғайрат қилиш яхши. Ҳайвоний орзулар учун ғайрат қилиш яхши эмас. Золимга ҳам бало келишига севинмоқ яна яхши эмас. Лекин бошқаларга зулм қилишига моне бўлгани учун ва бошқа золимларнинг ҳам ибрат олишлари учун жоиз бўлмоқдадир.