Салафия йўли нима?
Савол: "Салафия эътиқоди", "Салафия йўли" деган ибораларни охирги пайтларда кўп эшитадиган бўлдик. Бу қанақа йўл? Салафия деган мазҳаб борми?
Жавоб: Салафиялик ваҳҳобийликнинг ниқобланган бошқача кўринишидир. Ваҳҳобийлар мана шу ном остида ўзларини яширадилар. Ҳатто ўзларини ҳақиқий аҳли суннат бизмиз деган маънода "аҳли суннати хосса" деб аташади.
Салаф - аввалги деганидир. Истилоҳда Асҳоби киром ва Тобеин даври мусулмонларига "Салаф" ёки "Салаф-и солиҳин" дейилади. Салафи солиҳин йўлида бўлган мусулмонларга "аҳли суннат" дейилади. Ўзлари аҳли суннат бўлмаган ҳолда, аҳли суннат олимларининг носсларда очиқ билдирилмаган аҳкомдаги ижтиҳодларини ёқтирмаган ва мана шу маъноси очиқча тушунилмаган носсларни нотўғри равишда таъвил қилиб, эгри маъно бериш орқали тушунганларини Салафи солиҳиннинг йўли деб даво қиладиган гумроҳларга "Салафия" дейилади.
Салафнинг, яъни илгари ўтган дастлабки мусулмонларнинг мазҳаби бор. Аммо салафия мазҳаби деган ҳеч нарса йўқ. Салафнинг мазҳаби эса, аҳли суннат вал жамоатдир.
Охирги пайтларда Аҳли суннат эътиқодидан ажраган баъзи адашган дин одамлари салафия деб номлаган алоҳида бир бузуқ йўл тутишди. Мана шу янги йўлни эътиқодда мазҳаб дея таърифлаб, китобларига ёзишди. Ҳолбуки исломиятда салафия мазҳаби деган ғаройиб мавҳум умуман йўқ. Аҳли суннат олимларининг ҳеч қайсисидан бу ҳақда ҳеч қандай маълумот билдири