Аҳли Суннат эътиқодида бўлишнинг белгилари
Аллоҳу таоло, барча мусулмонларнинг Аҳли суннат эътиқодига мувофиқ иймон келтиришларидан розидир. Бу шарафли эътиқодга мансуб бўлишнинг бир неча муҳим шартлари ва аломатлари бўлиб, Аҳли суннат олимлари буни қуйидагича изоҳ этганлар:
1. Иймоннинг олтита шартига, яъни Аллоҳу таолонинг борлиги ва бирлигига, шериги ва ўхшаши йўқлигига; Малакларига; Китобларига; Пайғамбарларига; Охират ҳаётига; Тақдирга, яъни яхши ва ёмон кунларнинг Аллоҳ тарафидан яратилганига ишониш керак. (Булар “Оманту”да билдирилган).
2. Аллоҳу таоло юборган охирги китоб бўлмиш Қуръони каримнинг Аллоҳ каломи (сўзи) эканлигига ишониш керак.
3. Мўминман деган кимса, ўз иймонидан ҳечам шубҳаланмаслиги керак.
4. Пайғамбаримизга “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” иймон келтириб, ҳаётида уни кўрган ва бу шарафга муяссар бўлган Асҳоби киромнинг ҳаммасини севиш ва ҳурмат қилиш керак. Тўрт буюк ҳалифасига, яқин қариндошлари бўлган Аҳли байтига ва муҳтарам хонимларидан ҳеч бирига тил текказмаслик керак.
5. Ибодатларни иймоннинг шарти деб билмаслик керак. Аллоҳу таолонинг амр ва таъқиқларига ишонган ҳолда, эриниб адо этмаган мусулмонларни кофир деб билмаслик керак. Ҳаромларга аҳамият бермайдиган, менсинмайдиган ва исломиятни ҳазилга оладиганларнинг иймони кетади.
6. Аҳли қибла эканлигини, Аллоҳга ва пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга ишонишини айтган кимса, бузуқ эътиқодда бўлса ҳам, унга “кофир” демаслик керак.
7. Очиқча гуноҳ қилмайдиган ва қилгани ҳам номаълум бўлган ҳар имомнинг орқасида намоз ўқиш керак. Бу ҳукм, Жума ва Байрам намозларини ўқитадиган амирлар ва ҳокимларга ҳам тааллуқлидир.
Мусулмонлар ўзларининг бошларидаги амирларига, бошлиқларига исён этмаслиги керак. Исён этиш, фитнага сабаб бўлади ва турли фалокатларга йўл очади. Ҳоким ва амирларнинг хайрли иш қилишлари учун дуо қилиш, уларни гуноҳ ва ёмон ишларидан қайтариш учун ширин гап билан насиҳат қилиш керак.