Никоҳ қандай ўқилади?
Савол: Келин ва куёвнинг ўзлари ҳам шу ерда бўлсалар, диний никоҳ қандай қилинади?
Жавоб: Никоҳ билан боғлиқ расмий муаммолар битгандан кейн бир мусулмон эркак икки мусулмон эркак гувоҳ ёнида уйланадиган қизига “Сени ўз никоҳимга олдим” дейди, қиз ҳам “Мен ҳам бу никоҳни қабул этдим” дейиши билан никоҳ саҳиҳ бўлса ҳам, аслида суннатга мос никоҳ қуйидагича қилинади:
Ҳозирги вақтда динни биладиганлар камайиб кетганлиги учун никоҳ ўқийдиган киши куёв билан келинга Аллоҳу таолонинг сифатларини санаб, имоннинг ва исломнинг шартларини айтганидан кейин “Қабул этдингми?” деб сўрайди. Ҳа жавобини олгач, келин билан куёвнинг мусулмонликларини аниқ бўлгандан кейин уларнинг никоҳлари ўқилади.
Аввал келиннинг исми, масалан, Аҳмад қизи Фотима деб ёзади. Сўнгра куёвнинг исмини, масалан, Ҳасан ўғли Али деб ёзади. Ундан кейин икки эркак гувоҳнинг исмини оталарининг исми билан бирга ёзади. Сўнгра келишилган маҳри муъожжални (никоҳдан олдин бериладиган мол, олтин, кумуш, қоғоз ва бошқа қийматли нарсалар) ва маҳри муажжални (никоҳдан сўнгра берилиши керак бўлган мол, олтин, кумуш, қоғоз ва бошқа қийматли нарсалар) ёзади. (Маҳри муажжалнинг кўп бўлиши қиз учун фойдали. Масалан 80 грам олтин бўлиши мумкин. Агар эр-хотин ажрашадиган бўлса, эр бу олтинни бериши шарт. Маҳри муажжал кўп бўладиган бўлса, бўлар-бўлмас сабаблар билан ажрашишлар бўлмайди.)
Истиғфор ўқиб, у ердагиларга таждид имон ва таждиди никоҳ қилдиради: Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-азим ал-лази ла илоҳа илла ҳув алхаййулқаййум ва атубу илайҳ, тавбата абдин золимин ли-нафсиҳи ла йамлику ли-нафсиҳи мавтан ва ла ҳайатан ва ла нушура. Ё Раббий! Ҳини булуғимдан (балоғат ёшимдан) бугунгача, Ислом душманларига ва бидъат аҳлига алданиб, ўрганган бутун нотўғри ва бузуқ эътиқодимга, бидъат ва фисқ бўлган гапларимга, эшитган, кўрган ва қилганларимга нодим бўлдим, пушаймон бўлдим. Энди асло ундай нотўғри, бузуқ нарсаларга ишонмасликка ва қилмасликка азму жазму қасд айладим. Пайғамбарларнинг аввали Одам “алайҳиссалом” ва охири севгили пайғамбаримиз Муҳаммад “алайҳиссалом”дир. Бу икки пайғамбарга ва бу иккаласи орасида келиб-кетган жами пайғамбарларнинг барчасига иймон келтирдим, ишондим. Барчаси ҳақдир ва содиқдир. Барчасининг билдирганлари тўғридир. Асло шак ва шубҳам йўқдир.
Оманту биллаҳ ва би-мо жоа мин индиллоҳ, аъло муродиллоҳ ва оманту би-Расулиллоҳ ва би-мо жоа мин инди Расулиллоҳ аъло муроди расулиллоҳ, Оманту биллоҳи ва Малоикатиҳи ва кутубиҳи ва Русулиҳи вал явмил-охири ва бил-қадари хайриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таоло вал-баъсу баъдал-мавти ҳаққун ашҳаду ан ло илоҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аллоҳумма инний уриду ан ужаддидал иймона ван-никоҳа таждидан би қавли ло илоҳа иллаллоҳ муҳаммадун расулуллоҳ.
Аузу-бисмиллоҳдан кейин қуйидаги дуони ўқийди: “Алҳамду лиллаҳиллази завважал арваҳа бил ашбаҳ ва аҳалланникоҳа ва харрамассифах. Вассалоту вассалому ала Расулина Муҳаммадиниллази баййанал-ҳарама вал-мубоҳ ва ала Алиҳи ва Асҳоби-ҳиллазина ҳум аҳлиссалоҳи валфалаҳ.”
Аузу-бисмиллоҳ айтиб, Нур сурасининг 32-ояти каримасини ўқиб “Садақоллоҳу азим” дейди, сўнгра “Қола Расулуллоҳ (Ан-никоҳу суннати фаман рагиба ан суннати фалайса минни) Садақа Расулуллоҳ. Бисмиллоҳи ва ала суннати Расулиллоҳ” дейди.
Сўнгра келинга ўгирилиб “Аллоҳу таолонинг амри, Пайғамбаримизнинг суннати, амалда мазҳабимиз имоми бўлган Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратларининг ижтиҳоди ва ҳозир бўлган мусулмонларнинг гувоҳлигида (масалан) 80 грамм олтин маҳри муажжал ва 10 грамм олтин маҳри муъожжалга Ҳасан ўғли Алини эрликка қабул этдингми?” дейди. Келин “Ҳа, билдирилган маҳри муъожжал ва маҳри муажжал билан Ҳасан ўғли Алини эрликка қабул этдим” деб жавоб беради.
Сўнгра куёвга юзланиб “Бисмиллоҳи ва ала...”дан бошлаб ўқиб “Аҳмад қизи Фотимани билдирилган маҳри муъожжал ва маҳри муажжал билан аёлликка қабул этдингми?” деб сўрайди.
Икковидан алоҳида алоҳида уч марта сўрайди ва “Ҳа, қабул этдим” деган жавобни олгач “Мен ҳам никоҳингизни қилдим” дейди. Сўнгра шу дуони ўқийди.
Никоҳ дуоси: Аллоҳуммажал ҳазал акда маймунан муборакан важал байна-ҳума улфатан ва маҳаббатан ва карара ва ла тажал байна-ҳума нафратан ва фитнатан ва фирара. Аллоҳумма аллиф байнаҳума кама аллафта байна Адама ва Ҳавво. Ва кама аллафта байна Муҳаммадин саллаллоҳу алайҳи васаллам ва Хадижа-тул-кубро ва Айша-та уммил муминина радиаллоҳу анҳума. Ва байна Алийин радиаллоҳу анҳ ва Фотима-туз-заҳро радиаллоҳу анҳа. Аллоҳумма ати ла-ҳума авладан солиҳан ва умран тавилан ва ризқан васиан. Раббана отина фиддунё ҳасанатан ва фил охирати ҳасанатан ва қина азабаннор. Субҳона роббика роббил иззати амма йасифун ва саламун алал мурсалин валҳамдулиллаҳи раббилоламин. Ал-Фотиҳа.
Бу дуони Пайғамбар жанобимиз ва бутун олимлар, валилар ўқидилар. Бу дуо ўқилганида келин-куёвнинг бир-бирига нисбатан уйғонган муҳаббати ўлгунича мавжуд бўлади, роҳат ва фароғатда яшайдилар. Уйларидан барака аримайди. Дуонинг маъноси қуйидагича:
Аллоҳим! Бу оилани муборак эт! Ораларидаги муомала-муносабатларида, севгиларида ва турмушларида сабот насиб эт, уларни нафрат, бир-бирини тушунмаслик ва айрилиқдан сақла. Аллоҳим! Одам алайҳиссалом билан Ҳавво волидамиз, Муҳаммад алайҳиссалом билан Хадижа-и кубро ва мўминларнинг онаси Оиша онамиз, ҳазрати Али билан ҳазрати Фотима-туз-заҳро онамиз орасидаги бор бўлган муносабатни буларга ҳам насиб эт. Ўзларига солиҳ фарзандлар, узун умрлар ва мўл ризқлар эҳсон айла! Омин. Эй Раббимиз! Турмуш ўртоқларимизни ва фарзандларимизни ёмонликдан узоқ қил ва бизни Аллоҳга қарши чиқишдан сақланганларга йўлбошчи қил. Бизга дунёда ва охиратда яхшилик, гўзаллик бер. Бизни Жаҳаннам азобидан сақла. Қудрат ва шараф соҳиби бўлган сенинг Раббинг улар гапирган ярашмаган нарсалардан муназзаҳдир. Бутун пайғамбарларга саломлар бўлсин. Оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Савол: Никоҳ вақтида келин бўлмай, унинг вакили билан куёв бўлса, дин бўйича никоҳлари қандай ўқилади?
Жавоб: Никоҳ ўқийдиган кимса Аллоҳу таолонинг сифатларини санаб, имоннинг ва исломнинг шартларини айтганидан кейин куёвдан “Қабул этдингми?” деб сўрайди. Келиннинг вакилидан ҳам буларни келиннинг билиш-билмаслигини, яъни мусулмон ёки мусулмон эмаслигини сўрайди. Мусулмон эканлиги маълум бўлгандан кейин келиннинг исми, масалан, Аҳмад қизи Фотима деб ва вакилининг исми, отасининг исмини бирга ёзади. Сўнгра куёвнинг исмини, масалан, Ҳасан ўғли Али деб ёзади. Ундан кейин икки эркак гувоҳнинг исмини оталарининг исми билан бирга ёзади. Сўнгра келишилган маҳри муъожжални ва маҳри муажжални ёзади.
Юқорида билдирилгани каби таждиди имон ва таждид никоҳ ўқиганларидан кейин истиғфор билан аузу-бисмиллоҳдан кейин қуйидаги дуони ўқийди: “Алҳамдулиллаҳилази завважал арваҳа бил ашбаҳ ва аҳалланникаҳа ва харрамассифаҳ. Вассалоту вассалому ала расулина Муҳаммадиниллази баййанал-ҳарама вал-мубоҳ ва ала Алиҳи ва Асҳоби-ҳиллазина ҳум аҳлуссалаҳи валфалаҳ.”
Аузу-бисмиллоҳ айтиб, Нур сурасининг 32-ояти каримасини ўқиб “Садақоллоҳу азим” дейди, сўнгра “Қола Расулуллоҳ (Ан-никоҳу суннати фаман рагиба ан суннати фалайса минни) Садақа Расулуллоҳ. Бисмиллоҳи ва ала суннати Расулиллоҳ” дейди.
Сўнгра келиннинг вакилига ўгирилиб “Аллоҳу таолонинг амри, Пайғамбаримизнинг суннати, амалда мазҳабимиз имоми бўлган Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратларининг ижтиҳоди ва ҳозир бўлган мусулмонларнинг гувоҳлигида (масалан) 80 грамм олтин маҳри муажжал ва 10 грамм олтин маҳри муъожжалга ваколатинг сабабли Ҳасан ўғли Али никоҳига бердингми?” дейди.
Сўнгра куёвга юзланиб “Бисмиллоҳи ва ала...”дан бошлаб ўқиб “Аҳмад қизи Фотимани билдирилган маҳри муъожжал ва маҳри муажжал билан аёлликка қабул этдингми?” деб сўрайди.
Икковидан алоҳида алоҳида уч марта сўрайди ва “Ҳа, қабул этдим” деган жавобни олгач “Мен ҳам никоҳингизни қилдим” дейди. Сўнгра юқоридаги никоҳ дуосини ўқийди.
Савол: Никоҳ ўқилаётган вақт куёв бўлмаса-ю, келин билан куёвнинг вакили бўлса, никоҳлари қандай ўқилади?
Жавоб:Никоҳ ўқийдиган кимса Аллоҳу таолонинг сифатларини санаб, имоннинг ва исломнинг шартларини айтганидан кейин келиндан “Қабул этдингми?” деб сўрайди. Куёвнинг вакилидан ҳам буларни куёвнинг билиш-билмаслигини, яъни мусулмон ёки мусулмон эмаслигини сўрайди. Мусулмон эканлиги маълум бўлгандан кейин келиннинг исми, масалан, Аҳмад қизи Фотима деб ёзади. Сўнгра куёвнинг исмини, масалан, Ҳасан ўғли Али деб ва вакилининг исми, отасининг исмини бирга ёзади. Ундан кейин икки эркак гувоҳнинг исмини оталарининг исми билан бирга ёзади. Сўнгра келишилган маҳри муъожжални ва маҳри муажжални ёзади.
Юқорида билдирилгани каби таждиди имон ва таждид никоҳ ўқиганларидан кейин истиғфор билан аузу-бисмиллоҳдан кейин қуйидаги дуони ўқийди: “Алҳамдулиллаҳилази завважал арваҳа бил ашбаҳ ва аҳалланникаҳа ва харрамассифаҳ. Вассалоту вассалому ала расулина Муҳаммадиниллази баййанал-ҳарама вал-мубоҳ ва ала Алиҳи ва Асҳоби-ҳиллазина ҳум аҳлуссалаҳи валфалаҳ.”
Аузу-бисмиллоҳ айтиб, Нур сурасининг 32-ояти каримасини ўқиб “Садақоллоҳу азим” дейди, сўнгра “Қола Расулуллоҳ (Ан-никоҳу суннати фаман рагиба ан суннати фалайса минни) Садақа Расулуллоҳ. Бисмиллоҳи ва ала суннати Расулиллоҳ” дейди.
Сўнгра келинга ўгирилиб “Аллоҳу таолонинг амри, Пайғамбаримизнинг суннати, амалда мазҳабимиз имоми бўлган Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратларининг ижтиҳоди ва ҳозир бўлган мусулмонларнинг гувоҳлигида (масалан) 80 грамм олтин маҳри муажжал ва 10 грамм олтин маҳри муъожжалга Ҳасан ўғли Алини эрликка қабул этдингми?” дейди.
Келин “Ҳа, билдирилган маҳри муъожжал ва маҳри муажжал билан Ҳасан ўғли Алини эрликка қабул этдим” деб жавоб беради.
Сўнгра куёвнинг вакилига юзланиб “Бисмиллоҳи ва ала...”дан бошлаб ўқиб “Аҳмад қизи Фотимани билдирилган маҳри муъожжал ва маҳри муажжал билан сиз вакили бўлган Ҳасан ўғли Алига аёлликка қабул этдингми?” деб сўрайди.
Икковидан алоҳида алоҳида уч марта сўрайди ва “Ҳа, қабул этдим” деган жавобни олгач “Мен ҳам никоҳингизни қилдим” дейди. Сўнгра юқоридаги никоҳ дуосини ўқийди.
Савол: Никоҳ ўқилаётганда келин ҳам, куёв бўлмай, фақат вакиллари бўлса, никоҳлари қандай ўқилади?
Жавоб: Никоҳни истаган киши ўқиши мумкин, фақат имомлар ўқиши керак деган бир шарт йўқ. Никоҳни ўқийдиган одам келин ва куёвнинг вакилларидан уларнинг Аллоҳу таолонинг сифатларини, имон ва исломнинг шартларини билиш-билмаслигини, яъни мусулмон ёки мусулмон эмасликларини сўрайди. Мусулмон эканлиги маълум бўлгандан кейин келиннинг исми, масалан, Аҳмад қизи Фотима деб ва келиннинг вакилининг исми, отасининг исмини бирга ёзади. Сўнгра куёвнинг исмини, масалан, Ҳасан ўғли Али деб ва вакилининг исми, отасининг исмини бирга ёзади. Ундан кейин икки эркак гувоҳнинг исмини оталарининг исми билан бирга ёзади. Сўнгра келишилган маҳри муъожжални ва маҳри муажжални ёзади.
Юқорида билдирилгани каби таждиди имон ва таждид никоҳ ўқиганларидан кейин истиғфор билан аузу-бисмиллоҳдан кейин қуйидаги дуони ўқийди: “Алҳамдулиллаҳилази завважал арваҳа бил ашбаҳ ва аҳалланникаҳа ва харрамассифаҳ. Вассалоту вассалому ала расулина Муҳаммадиниллази баййанал-ҳарама вал-мубоҳ ва ала Алиҳи ва Асҳоби-ҳиллазина ҳум аҳлуссалаҳи валфалаҳ.”
Аузу-бисмиллоҳ айтиб, Нур сурасининг 32-ояти каримасини ўқиб “Садақоллоҳу азим” дейди, сўнгра “Қола Расулуллоҳ (Ан-никоҳу суннати фаман рагиба ан суннати фалайса минни) Садақа Расулуллоҳ. Бисмиллоҳи ва ала суннати Расулиллоҳ” дейди.
Сўнгра келиннинг вакилига ўгирилиб “Аллоҳу таолонинг амри, Пайғамбаримизнинг суннати, амалда мазҳабимиз имоми бўлган Имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратларининг ижтиҳоди ва ҳозир бўлган мусулмонларнинг гувоҳлигида сен вакили бўлган Аҳмад қизи Фотимани (масалан) 80 грамм олтин маҳри муажжал ва 10 грамм олтин маҳри муъожжалга ваколатинг сабабли талабгори Ҳасан ўғли Али никоҳига бердингми?” дейди.