Қош тердириш
Савол: Телекўрсатувларнинг бирида бир машҳур киши қошларни тердиришнинг гуноҳ бўлиб-бўлмаслигини сўраган бир талаба қизга “Мен сартарошга қошларимни тердираман, ҳеч зарари йўқ” деб жавоб бериб, эркак ва аёлни бирдек кўрди. Эркакка жоиз бўлган бир нарса, аёлга ҳам жоиз бўладими?
Жавоб: Эркакка жоиз бўлиб аёлга ҳаром бўлган, аёлга жоиз бўлиб, эркакка ҳаром бўлган нарсалар кўп. Бир неча мисол келтирамиз:
Эркакка жоиз бўлиб, аёлга жоиз бўлмаган нарсалар:
1. Қошларини тердириш аёлларга ҳаром, эркакнинг қошларини тузатиши жоиз. (Ҳиндия)
Аллоҳу таолонинг яратганини ўзгартириш ҳаромдир. Агар аёлга соқол чиқса, уни йўқ этиши ҳаром бўлмайди. Аёлнинг эрига ёки бошқаларга чиройли кўриниши учун яратилишидаги бир жойини кўпайтириши, қўшимча қилиши ёки қисқартириши жоиз эмас. Қошларининг орасидаги тукларни олиши мумкин. (Бариқа)
Бир ҳадиси шарифда “Қошларини пинцет ёки бошқа бир восита ёрдамида олганлар, юзларига гўзаллик бериш учун ёноқларини чизиб Аллоҳнинг ўзларига берган шаклини ўзгартирганлар лаънатлангандир” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)
Аёллардан бири “Бир оилали қизимнинг сочи хасталик сабабли тўкилди. Парик тақса бўладими?” деб сўради. Расулуллоҳ жанобимиз “Ҳақ таоло сунъий соч таққанни ва тақтирганни лаънат этган” деб марҳамат қилдилар. (Муслим)
Аёл кишининг инсон сочини, ўз сочига ўриб, бирлаштирмасдан, сочига пилик, лента билан боғлашининг ва ҳайвон қилларини қўшишнинг ҳаром эмаслиги Ибн Обидинда, “Ҳадиқа”да ва “Фатавои кубра”да ёзилган. Инсон, ҳайвон ва нейлон каби толалардан ясалган парик дейиладиган тақма сочларни қўлланиш жоиз эканлиги маълум бўлса ҳам, эҳтиёж билан безакни бир-бирига аралаштириб юбормаслик керак. Эҳтиёж учун жоиз бўлган нарсани безак, кўрсатиш учун тақиш жоиз эмас. Эркаклар орасида бошини очиш зарурати бўлган вақтда аёлнинг бошини ҳамда сочларини парик билан бекитиши жоиз ва лозим бўлади. Зарурат туғилганда аврат жойларини мумкин бўлган ҳамма нарса билан бекитиши керак. Гуноҳи фақат сочини берганга ва қараганга бўлади. Парик тақиб кўчага чиқиш зарурат бўлмасдан жоиз эмас. Чунки аёл кишининг бегоналар учун безаниши ҳаромдир. (С.Абадия)
2. Мўйнали, кўз олувчи кийим кийиб, зийнатларини кўрсатиб кўчага чиқиш аёлга жоиз эмас. Фақат эркакка жоиздир. (С.Абадия)
3. Аёл кишига атир, ҳар хил ҳидлар сепиниб, кўчага чиқиш, қандай ният билан бўлса ҳам, жоиз эмас. Аммо эркакка суннатга эргашиш нияти билан бўлса жоиз. (Ҳиндия)
Бир ҳадиси шарифда “Аёл кўчага чиқаётганда атир ва шу каби ҳидлар сепмасин” деб марҳамат қилинди. (Муслим)
Аёлга жоиз, эркакка жоиз бўлмаган нарсалар:
1. Ипак ва олтин бегона эркакларга кўрсатмаслик шарти билан аёлга жоиз, эркакка эса ҳеч кимга кўрсатмаса ҳам ипак ва олтин узук ҳаромдир. (Тахавий)
Бир ҳадиси шарифда “Олтин ва ипак аёлга ҳалол, эркакка эса ҳаромдир” деб марҳамат қилинди. (Табароний)
2. Сирға, билагузук, колье каби тақинчоқлар ҳам бегоналарга кўрсатмаслик шарти билан аёлга жоиз, эркакнинг эса буларни тақиб аёлларга ўхшаши ҳаромдир. (Радд-ул-мухтор)