Телевизор томоша қилиш
Савол: “Телевизор Ғарбдан келгани учун томоша қилиш гуноҳ. Телевизорда диннинг амрлари билдирилса ҳам, ҳатто Жаннат кўрсатилса ҳам томоша қилиш ҳаромдир” дейдилар. Телевизор томоша қилиш гуноҳми?
Жавоб: Ғарбдан келгани учун телевизорни ҳаром дейиш нотўғридир. Бугун тиббиётда, саноатда ва бошқа соҳаларда фойдаланадиган машиналарнинг кўпи Европадан келган. Ҳадиси шарифда билдирилганига кўра динимизда фан мўминнинг йўқотган моли ҳисобланади. Қаерда топса, олиши керак. Телевизор жуда яхши хабар ва тарбия воситасидир.
Радио, кинотеатр ва телевизор китоб, газета, журнал каби бир нашр воситасидир. Булар тўппонча каби бир асбобдир. Тўппончани беайб бир кишига нисбатан ишлатиш гуноҳ. Жангда душманга қарши қўлланса, гуноҳ бўлмайди. Шундай экан, тўппонча қўлланиш доим гуноҳ ёки ҳар доим савобдир дейиш тўғри эмас.
Агар кўрсатилган фильмнинг бир саҳнасида динни масхара этадиган бир нарса бўлса, буни томоша қилаётган мусулмон ҳам бунга кулса, унинг имони кетади. Айниқса, динга терс бўлган нарсалар, ҳаёсизликни яхши нарса каби кўрсатишда давом этса, томошабинларнинг мияси истар-истамас салбий йўналишда ривожланади.
Агар радио, телекўрсатув ва фильмлар яхши одамлар тарафидан тайёрланса, Аллоҳу таолонинг рози бўлган нарсаларни билдирса, исломиятнинг фойдаларини, ахлоқ, тижорат, касб, фабрикаларнинг ишлаши, тарихий ҳодисалар, аскарлик каби дин ва дунё билимларини берса, буларни томоша қилиш ва тинглаш гуноҳ бўлмайди. Фойдали китоб ва журнал ўқиш каби ҳар мусулмонга лозим бўлади.
УЙДАГИ ҚОТИЛ
Бир уйда қотил бўлса, ё бу уйни тарк этилади ёки қотил зарарсиз ҳолга келтирилади. Агар бу ишларни қилмаса, ўзи ҳам қотилнинг қурбонига айланади. Уйда нима қотил бўлиши мумкин?
Комьпютеримиз, телевизоримиз ва радиомиз бир пичоқ кабидир. Пичоқ нотўғри жойда ёки ўз ўрнида қўлланилмаса зарарли бўлади. Жаҳлланганда пичоқни бола-чақамизга ўқталсак, нотўғри жойда қўлланган бўламиз. Пиёз тўғрасак, фойдали ишда қўлланган бўламиз.
Биз телевизорда футбол матчини, аёлимиз эса сериалини кўришни истайди, бу турли тортишувларга сабаб бўлади. Яхши бир ечим топдик деб ўйлайдиган оилалар уйга яна битта телевизор оладилар. Табиий, кунини ошхонада ўтказадиган аёл бу телевизорни ошхонага қўйдиради. Ҳам ишимни қиламан, ҳам телевизор томоша қиламан деб ўйлайди. Аммо ўзининг тинчини ўз қўли билан бузади. Чунки телевизордан ортган вақтларида овқатланиб, суҳбатлашиб ўтириш ўрнига телевизор томоша қилишни давом эттирадилар. Энди бу оила бошлиқлари болалари билан қачон шуғулланади, уларни қачон эшитади, мактабдаги дўстларини қандай танийди, болаларининг муаммоларини қачон ҳал этади?
Телевизор уй ишларини бажарадиган, боламизни чалғитадиган ёки унинг оғзига бир-икки қошиқ ортиқча овқат едириш учун қўлланадиган асбоб эмас, албатта. Фарзандимизни тарбиялайдиган, у билан шуғулланадиган бир энага ҳам эмас. Агар телевизорни бу мақсадда қўлланаётган бўлсак, зудлик билан бундан воз кечишимиз керак. Чунки телевизорнинг ёш болаларга тегадиган зарарини санаган билан тугамайди. Биз бу ерда тадқиқотлар билан боғлиқ бўлган бир нечтасини келтириб ўтамиз:
Ёш болалар, асосан гўдаклар, ҳаракатли, давомли алмашиб турадиган нарсалар ёки кўринишларни жуда севади. Телевизорда кўринишлар давомли ўзгаргани учун уни завқ билан томоша қилади. Фақат вақт ўтиб, фарзандимиз улғайгач, унинг гапирмаслигини, унга гапирганимизда бизни эшитмаслигини ва чақирганимизда ёнимизга келмаслигини пайқай бошлаймиз. Бўлмаса у қаерда бўлса ҳам телевизорнинг овозини эшитиши билан чопиб келиб, худди сеҳрлангандек телевизор томоша қилмоқда. Биз қулоқларида муаммо йўқ экан деб хотиржам бўламиз, аммо аслида муаммо боланинг ички дунёсида. Бола атрофдаги реаллик билан ўзининг тасаввурларини қориштириб юборади, ота-онаси билан кўз алоқасини қуролмаяпти, оддий бир неча калималик жумлаларни гапиролмаяпти, келтир каби оддий буйруқларни идрок этиш қийналмоқда. Бу аутизм, ўзини тутиш бузуқликларига олиб келмоқда. (Аутизм – умрбод давом этадиган руҳий бир касалликдир. Социал муносабатларда, муомалада, ҳатти-ҳаракатида кечикиш билан кўринадиган ривожланишнинг бузилишидир. Аутизм ҳаётининг илк 3 йилида ўртага чиқадиган бир касаллик.)
Телевизорнинг тарқатаётган радиацияси мия фаолиятини ўтмаслаштиришини ҳамма билса керак.
Биз диққатингизни жалб этмоқчи бўлган энг аҳамиятли зарари бу – ёмон унсурлар сингдирилган ҳар турли нашрнинг болаларга берган ва берадиган ахлоқий қадриятларимиз билан мос келмай, болаларимизни бошқа маданият ва қадриятларга йўналтиришидир. Асл мақсад ҳам бу. Бу каби тузоқларга тушмаслик учун огоҳ бўлиш, ўзимизни ҳам, оиламизни ҳам ҳимоя этишимиз керак.
Болалар, ёшлар ҳаётни телевизордан кўрган сериалларидан, кундалик программалардан танийди. Ёшлар барча инсонларнинг кўнгилочар марказларида, люкс уйларда яшайди деб ўйлайдилар. Ёшликларига бориб, оилаларига қарши чиқиб, аҳамиятсиз билиб “Бу ҳаёт жонга тегди, менинг телевизордагилардан қаерим кам” деб йўлдан чиқмоқда, алданиб, ёмон ишларга восита бўлмоқда. Шу нарса ҳақиқатки, оиладаги муносабатларнинг қотили телевизордир.
Савол: “Ислом ахлоқи” китобида “Ҳар қандай чолғуни ва бошқа гуноҳларни радио ёки телевизордан тинглаш ҳаром. Ўзи тингламаса ҳам, буларни уйида сақлаш ҳаром. Ҳалолга ҳам, ҳаромга ҳам сабаб бўладиган нарсани уйига олиб келиш жоиз эмас” дейилади. Бунга кўра комьпютер ҳам ҳалолга, ҳам ҳаромга сабаб бўлади. Радио ва телевизор каби комьпютерни ҳам уйга олиб келиш жоиз эмасми?
Жавоб: Бу ерда бир нозиклик бор. Гуноҳ ҳам, савоб ҳам ишланадиган асбобни эмас, гуноҳ ишланадиган, яъни гуноҳ ишлаш фикри билан бир асбобни уйга олиш жоиз эмас. Гуноҳ ишланмаган асбобнинг айби йўқ. Комьютер билан гуноҳ ишлар қилинса, у ҳолда уни уйда сақлаш жоиз эмас. Радио ва телевизорда гуноҳ бўлган бир иш қилинмаётган бўлса, уларни уйда сақлашнинг ҳеч қандай зарари йўқ.