Қимиз, кефир ва чой қўзиқорини
Савол: Сигир сути кефир хамиртуруши билан ачийди ва бунда алкогол ҳосил бўлади. Бунга кефир дейилади. Бундан бошқа Комбуча қўзикориннинг кўпайишидан келиб чиққан ва ичида оз бўлса ҳам алкогол бўлган чой қўзиқорини бор. Кефирнинг ҳам, чой қўзиқоринининг ҳам бир қанча касалликларга даво эканлиги айтилади. Уларни дори сифатида қўлланса бўладими?
Жавоб: Бугун кефир ва чой қўзиқоринининг ўрнини босадиган дори кўп. Буларни қўлланишга зарурат ҳам йўқ. Агар солиҳ бир доктор “Кефир ёки чой қўзиқорини шу касалликка даво. Бу касаллик учун мубоҳ бўлган бошқа дори йўқ” деса, у ҳолда буларни қўлланиш жоиз бўлади.
Бир ҳадиси шарифда “Иҳтимор (ачиб алкогол) ҳосил қиладиган ҳар қанақа ичимлик ҳаромдир” деб марҳамат қилинди. (Абу Довуд)
Бу ҳадиси шариф фиқҳ китобларида қандай очиқланганлигига қараймиз: Асал, анжир, арпа, буғдой, жўхори, тариқ, олхўри, абрикос, олма ва шунга ўхшаганлардан бири совуқ сувда туриб, иситилмаса ҳам, алкоголга айланиб, пиво каби бўлади. Пиво таъми аччиқ ва кескин бўлгани (алкогол бўлганлиги) учун ози ҳам, кўпи ҳам ҳар қанақа мақсад билан ичилса ҳам, имом Муҳаммадга кўра ҳаромдир. Фатво ҳам шундай. Бошқа уч мазҳабда ҳам ҳаромдир. Тузилиши, таркиби бирдек дегани эмас. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом моддаларнинг ҳақиқатларини, фан билимларини ўргатиш учун эмас, буларнинг ҳукмларини билдириш учун юборилган. От, сигир сути ачиб, таъми кескинлашса, пиво каби алкогол бўлади. От сутидан қилинганга қимиз, сигир сутидан қилинганига кефир дейилади. Ичиш ҳаромдир. (С.Абадия)
Апелсин ва бошқа мевалардаги алкогол нисбати кефирга қараганда кўп деб, кефир ичишни жоиз кўриш нотўғридир. Чунки динимизда алкоголнинг оз ёки кўплиги аҳамиятли эмас. Бир томчи шароб ҳам ҳаромдир. Аммо динимиз ичида алкогол бўлса ҳам, сирка ичишни, мева ейишни ҳаром этмаган. Аммо алкогол ҳосил қиладиган ичимликларнинг томчисини ҳам ҳаром этган. Демак, қимизда, пивода, кефирда бир томчи алкогол бўлса ҳам, ҳаромдир. Фақат киселда, мевада ва сиркада 10 томчи алкогол бўлса, ҳаром эмас. Чунки бирида алкогол табиий ҳосил бўлмоқда, иккинчисида эса биз сабаб бўлмоқдамиз.
Савол: Нима учун сутдан қатиқ бўлганда ҳаром бўлмайди, аммо ўша сутдан кефир ҳосил бўлса ҳаром бўлади?
Жавоб: Дин ақл ва мантиқ билан бўлмайди. “Узум шиннига, сиркага айланса ҳаром бўлмайди-ю, нима учун шаробга айланганида ҳаром бўлади?” деганга ўхшайди. Бу жоиз эмас. Мантиқ билан, қиёс билан дин бўлмайди. У ҳолда инсон сони қадар дин пайдо бўлар эди. От сутидан қилинган алкоголли ичимликка қимиз, сигир сутидан қилинганга эса кефир дейилади.