Чой-қаҳва фойдали, тамаки зарарлидир
Савол: Бир тасаввуф китобида “Қаҳва, тамаки ва наша шаробдан ҳам ёмонроқ. Чунки шаробдан қирқ кунда қутулиш мумкин, лекин ҳалигилардан қутулиш жуда қийин” дейилган. Қаҳва, тамаки қанақасига шаробдан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин?
Жавоб: Китобдаги ифодаларда бир нақл хатоси бўлиши мумкин. Истанбул университети нашриётларидан “Озиқ кимёси” китобида айтиладики: “Чойдаги теин билан авваллари алоҳида бир алкалоид сифатида қараладиган кофеиннинг бир эканлиги аниқланди. Чойда 2,5-3%, қаҳвада (кофе) 1,3% миқдорида кофеин бўлади. Кофеин зеҳнни очади, қон айланишини тезлаштириб, вужудга иссиқлик беради, чарчоқни қолдиради, ҳазм қилишни осонлаштиради. Кўпроқ миқдорда истемол қилинса, нерв системасига таъсир қилади. Юрак касалликларида, асаблари бўш инсонлар ва болаларда оз миқдор қаҳваниг ўзи ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин.” (658-бет)
Чойдаги кофеин қаҳвадагидан икки баробар кўп. Агар қаҳва таркибидаги кофеинга ҳаром дейиладиган бўлса, чойдагига ҳам ҳаром дейиш керак бўлади. Маълум бир меёрдан ортиғи зарар берадиган модда ёхуд озиқ маҳсулотини зарар берадиган миқдорда истемол қилмаслик керак. Ҳалол бўлган ҳар қандай таомни вужудга зарар берадиган даражада кўп ейиш ҳам ҳаром бўлади. Баъзи озиқ моддаларининг айрим хасталарга зарар бериши тиббан аниқланган. Мана шундай вужудга зарар бериши аниқ бўлган нарсаларни қўлланиш тўғри эмас. Бир одамга чой ва қаҳванинг кўпи зарар берадиган бўлса, оз ичиши, ози ҳам зарарли бўлса, умуман ичмаслиги керак. Хастага ҳаром бўлган бир нарса, соғлом киши учун ҳам ҳаром бўлмайди. Имом Мунавий ҳазратлари “Жомиус-сағир” шарҳида қаҳва ичишнинг ҳаром ёки макруҳ эмаслигини билдирган. (Ҳадиқа, 143)
Чой, қаҳвадаги кофеин ва тамакидаги никотин моддаси кўп бўлса, албатта, зарарли бўлади. Кўпи зарар берадиган бирон мубоҳ нарсани оз миқдорда қўлланиш ҳаром бўлмайди. Спиртли ичимликларнинг, ҳеч зарар бермаса-да, томчиси ҳам ҳаром. Имом Нававий ҳазратлари “Спиртли суюқ ичимликларнинг ози ҳам ҳаромдир. Нашанинг оз миқдорини дори сифатида ишлатиш жоиз” деб буюрган. (Муҳаззаб)
"Афюннинг ҳам оз миқдори ҳаром эмас." (Фатҳ-ур-раҳим)
Ибн Ҳожар-и Маккий ҳазратлари айтадики: “Афюн ва бошқа заҳарли ўтларнинг вужудга олинган кўп миқдори ҳаром бўлади, лекин оз миқдорини дори сифатида ишлатиш жоиздир.” (Завожир)
"Наркотик моддалар қаторига кирувчи бангидевона ўти мубоҳдир. Лекин бу билан сархуш, маст бўлиш ҳаромдир." (Дурр-ул-мухтор, 3-том, 166-бет)
Ибн Обидин ҳазратлари бунга изоҳ бериб: “Бангидевонани дори сифатида ишлатиш жоиз. Фақат маст қиладиган миқдори жоиз эмас. “Кўпи маст қиладиган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир” деган ҳадиси шариф фақат суюқликларга тааллуқлидир. Шунинг учун заҳарли ўсимликларни (гиёҳларни) ва маст қилувчи қаттиқ моддаларни кам миқдорда ишлатиш ва истемол қилиш ҳаром бўлмайди” деган. (Радд-ул мухтор, 5-том, 295-бет)
Али Ажҳури ҳазратлари: “Тамаки чекиш агар ақлни кетказса ёки нафақага зарар берса, ҳаром бўлади. Бундай ҳолат бўлмаса. Ҳаром бўлмайди” деб айтган. (Ғоят-ул-баён)
"Тамаки мубоҳдир." (Ассулҳ-у байнал иҳвон, ал-Уқудуд-дуррия, Таҳтовий, Бариқа)
Бурсалик Исмоил Ҳаққий ҳазратлари илк ёзган китобларида тамакига ҳаром дерди. Чунки ўша даврнинг подшоҳи тарафидан тамаки тақиқланган бўлиб, чеккан кишига жазо бериларди. (Мубоҳ бир амал мусулмон подишоҳ томонидан тақиқланса, ўша мамлакатда ҳаром бўлади) Тамакига исрофлик жиҳатидан ҳеч бир олим ҳаром демаган. Масалан камбағалнинг сув ўрнига бошқа турли туман шарбатлар ичиши исрофдир, лекин мизожи ўрганиб қолгани учун чой, қаҳва ва тамаки исроф саналмайди.
"Шофеъий олимларининг кўпи тамакига танзиҳан макруҳ деганлар. Ханафийда пиёз, саримсоқ каби танзиҳан макруҳдир." (Таҳтовий)
Буюк бир олим мубоҳ бўлган бир нарсани тақиқласа, талабаларининг итоат қилиб, бу нарсани ишлатмасликлари керак. Бироқ бу нарса ҳаммага бирдай ман қилинган бўлиб қолмайди.
Тамакининг баъзи зарарлари:
45 ёшгача сурункали юрак касаллигидан ўлганларнинг 80%и сигарет чекувчилардир.
Сигарет чекканлар ичида ўпка саратони касаллиги чекмайдиганларга нисбатан 15 марта кўпдир.
Ўпка саратони касаллигига учраганларнинг 94%и кашандалардир.
Сигарет чекмайдиган аёлларда бепуштлик 3,8%, сигарет чекадиган аёлларда эса 41,8%дир.
Кунда бир қути сигарет чекиладиган уйдаги болалар ҳам кунда 5 дона сигарет чеккандек заҳарланади.
Айниқса, ҳомиладор ва эмизикли ҳолда сигарет чеккан ёки алкоголь ичган ота-оналар фарзандларининг ҳаётини таҳликага ташлаган ҳисобланади.
Савол: Битта машҳур киши Давлат стандартлар институтининг стандартлари бўйича газли ичимликларга литрида 5 грамгача этил спирти қўшишга рухсат берилганлигини айтиб, жамоатчилик онгида гўё сотувдаги барча газли ва газсиз ширин ичимликларнинг, колаларнинг таркибида спирт бўлиши мумкин деган шубҳа уйғотяпти. Шундай шарбатлардан ичадиган мусулмонларни гедонист (ўзига лаззат берадиган нарсанинг қули) деб ҳақорат қиляпти. Сотувда спиртсиз кола, пепсилар йўқми? Мана шу ичимликларни ичишда диний тарафдан бирон хавф-хатар борми?
Жавоб: Имом Ғазолий ҳазратлари айтадики: “Аллоҳу таоло “Нажс бўлмаган маҳсулотларни еманг” деб эмас “Нажс эканлигини билмаган маҳсулотларингизни енг” деб буюрган. Агар “Мутлақо нажс бўлмаганини енглар” деб буюрганида эди, бунга амал қилиш жуда қийин, ҳатто имконсиз бўларди. Ҳаром бўлмаган, фақат шубҳали бўлган нарсалардан ҳам тийилиш керак. Лекин тановул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларида шубҳаланиб, емаслик тақво эмас, васвасадир. Расулуллоҳ жанобимиз мушрикнинг, ҳазрати Умар насронийнинг қумғонидан таҳорат олган эдилар. Асҳоби киром ғайри муслимлар берган сувни ичар эдилар. Ҳолбуки ифлос, нажс бўлган нарсаларни ейиш ҳаромдир. Кофирлар эса, аксар вақтларда ифлос бўлади. Қўллари, идишлари шаробли бўлади. Ҳайвонни бисмиллосиз сўйишади. Асҳоби киром буларга қарамай, нажс эканлигини аниқ билмаганлари учун гўшт, сут, пишлоқ каби маҳсулотларини олиб ердилар.” (Иҳё)
Имом Раббоний ҳазратлари айтдики: “Кофирларнинг вужудлари эмас, ишончлари (ақидалари) нажсдир. Қуръони каримда “Аҳли китобнинг (яҳудий ва насроний) пиширганларини (сўйганларини) ейиш ҳалолдир” деб буюрилган. Кофирлар билан савдо-сотиқ қиладиган мусулмонларни ифлос. нажс деб билмаслик керак. Уларнинг еб-ичадиганларидан тийилиш керак эмас. Бу зинҳор эҳтиёткорлик эмас, аксинча мана шундай шубҳачи ва ёқимсиз ҳолатдан қутулиш эҳтиёткорликдир.” (3/22)
Имом Қасталоний: “Расулуллоҳ Ҳайбарда бир яҳудийнинг заҳарли кабобидан бир луқма еганларидан кейин “Бу гўшт заҳарли эканлигини айтди” деб марҳамат қилиб, бошқа емади. Сўнгги хасталигида “Ҳайбарда еган заҳарли гўштнинг аччиғини ҳис этяпман” дедилар.” (Мавоҳиб)
"Расулуллоҳ бир яҳудий узатган нонни ва ёғли таомни едилар. Бу тўнғиз ёғими ё қўй ёғими, бу ноннинг уни сув билан қорилганми ё шароб биланми деб сўрамадилар. Мушрик аёлнинг сув идишидан таҳорат олдилар. Мана шу ҳодиса-воқеалар гумонсираб ҳадеб суриштиравермаслик кераклигини кўрсатмоқда." (Бариқа)
"Бир нарсанинг ҳалол эканлигини исботлаш учун далил талаб қилинмайди, аксинча ҳаромлигини исботлаш учун далил изланади, талаб қилинади. Агар ҳар қандай бир нарсанинг нажс эканлигига доир бирон далил топилмаса, у тоза ва пок бўлиб саналади." (Усули Паздавий)
"Колбаса, газли ичимликлар, соклар каби маҳсулотларнинг ичига нажосат қўшилса, лекин харидорлар томонидан қўшилгани билинмаса, ундан ичиб-ейиш жоиз бўлади. "Таркибига фалон модда қўшилар экан" ёки "қўшишга рухсат бор экан" дейиш билан, одамларнинг ўй-фикрлари ё гумонлари билан ҳаром бўлиб қолмайди. (Ашбаҳ)
Салқин ичимликларга қўшиладиган эфирлар спиртда эритилган бўлиши мумкин. Лекин бу кенг оммага билинмаса, тоза деб қабул қилинади. Ҳатто бирон эҳтиёж туфайли тайёрланган аралашмадаги иккита модданингбири тоза бўлса ва нажс бўлганнинг ўрнига тозасини қўлланишда машаққат бўлса, аралашма тоза деб қабул қилинади. "Шофеъийда нажс суюқликни (масалан спиртни) дори ва парфюмерияда қўлланиш авф этилган." (Мазоҳиб-и арбаъа, Ал-маъфувот)
Нажс ёғлардан совун қилинса, шароб сиркага айланса тоза бўлади. Бутун кимёвий ўзгаришлар ҳам шундай.
Чой, қаҳва ва салқин ичимликларни ёқтирган кишини гедонист қули дейдими? Масалан муҳтарам Пайғамбаримиз совуқ шарбатларни яхши кўрардилар. Ўша "машҳур"нинг мақсади бошқа, демак.