Еб-ичиш ҳаром бўлган нарсалар
Савол: Еб-ичиш ҳаром бўлган нарсалар қайсилар ва уларнинг ҳаром этилишига сабаб нима?
Жавоб: Динимиз ҳаром этгани учун баъзи ҳайвонларнинг гўшти ейилмайди. Албатта бунда баъзи ҳикматлар бор. Мусулмон киши ҳикматини билмаса ҳам, дини тақиқлаган нарсани емайди. Озиқ-овқатнинг инсонга ижобий ёки салбий таъсир этиши ҳақиқатдир. Онаси ёмон феълли бўлса ёки ёмон аёлнинг сути билан боқилган бола ярамас бўлиб ўсади. Бундайларга сути бузуқ дейилади. Ўз фойдасини ўйлаган одам динимиз ҳалол этган нарсаларни еб, тақиқлаган нарсаларидан сақланиш керак.
Еб-ичиш ҳаром бўлган нарсалар:
1. Асли ҳаром бўлган нарсалар ейиш (ўлакса, тўнғиз эти ва шароб каби).
2. Асли ҳаром бўлмаган, талончилик, ўғрилик, зўрлик билан тортиб олинган нарсалар.
3. Тўйгандан кейин ейиш.
4. Аллергия берадиган нарсаларни ейиш (Масалан, балиқ, гўшт, сут, тухум, тузлама, гул аллергия берса, булар аллергияси бор кишига ҳаром, бошқаларга мубоҳдир.)
5. Зарарли нарсалар ейиш. (Масалан лой, тупроқ, шиша каби).
6. Заҳарли бўлган нарсаларни ейиш. (Заҳарли ўт, ҳидланган гўшт каби).
7. Наркотик моддалар қўлланиш. (Доктор тавсияси билан қўлланиш жоиздир.)
8. Тоза, фақат жирканчли нарсалар ейиш. (Қурбақа, қони бўлмаган қўнғизлар, мева, гўшт ва пишлоқнинг қуртлари.)
Қуръони каримда маолан “Ўлакса, оқувчи қон, ифлос тўнғиз ва Аллоҳдан бошқасининг номи билан сўйилган ҳайвонларни ейиш ҳаромдир” деб буюрилган. (Аъном, 145)
Ояти каримада кўрсатилган ҳаромлардан бошқа, юқоридаги саккиз моддада айтилган хусусларнинг ҳам ҳаром эканлиги Пайғамбар жанобимиз тарафидан биддирилган.