Қабристонда Қуръон ўқиш
Савол: Ўзларини Салафий деб атайдиган баъзи кимсалар “Қабристонда Қуръон ўқиш жоиз эмас” дейишади. Қабристонда Қуръон ўқиш суннат эмасми?
Жавоб: Ҳа, қабристонда Қуръон ўқиш суннат. Бу ҳақида мўътабар асарларда шундай дейилади:
Қабристонда ўтириб Қуръон ўқиш жоиз. (Халабийи кабир, 496)
Аҳмад бин Ханбал айтадиларки: "Қабристонга кирганда Фотиҳа, Қул аузулар ва Ихлосни ўқинг. Савобини маййитларга бағишланг. Савоби барчасига етиб боради.” Ҳадиси шарифда: “Бир кимса қабристон ёнидан ўтаётганда 11 марта Ихлос сурасини ўқиб, савобини қабрдагиларга ҳадя этса, шу ердаги маййитлар сони қадар савоб олади” деб марҳамат қилинди. (Атфол-ул-муслимин, Имом Биргивий)
"Қабристонда Қуръон ўқиш суннатдир". (Саййид Аҳмад Таҳтовий)
"Қабристонда Қуръон ўқиб, савобини ўлганларга ҳадя этиш керак". (Фатавоий ҳиндия, 5-, 350-бетлар)
"Қабристонда баланд ёки паст овозда Мулк сураси ҳамда бошқа сураларни ўқиш мумкин". (Зоҳира)
"Мозордаги маййитнинг Қуръон тиловатини эшитиб, роҳатланишини хоҳлаган одам уни баланд овозда ўқийди". (Хониййа)